
Полная версия
Seçilmiş Eserler 1. Cilt
«ЯРАТАРКАН ЎЗИ ТАБИАТ…»
ЯРАТАРКАН ЎЗИ ТАБИАТ,Бир қудрат этган эҳсон.Бу менинг ҳаққим,Жасорат кўрсатгумдир,Сезиб турибди ақлим.«ҲАҚҚИМ БОРМИ, АЙТ, ЎЗИНГ…»
ҲАҚҚИМ БОРМИ, АЙТ, ЎЗИНГ,Бир тун мисоли қароСочларингни силасам,Ёки мени бедавоМажнун атаб куласан?Ҳаққим борми, айт, ўзингКўзларингга қарасам,Йўқса, кечиб дунёданХилватгоҳда қарисам,Ҳаққим борми, айт, ўзинг.Ҳаққим борми, айт, ўзингОёғингда йиғласам,Балки дардли, бенавоБир кун мангу ухласам,Ҳаққим бордур, дилрабо?!.«ОРЗУЛАРИМ, ИШОНЧИМ СИЗДА…»
ОРЗУЛАРИМ, ИШОНЧИМ СИЗДА,Сизда бутун ўйим, борлиғим.Ташвишларим,қувончим Сизда,Сизда менинг йўқу борлиғим.Жуда катта бахт бор оламда,Унга пуллар муяссар эмас.Агар ақл бўлса одамдаЙўқ, йўқ, пули асло бахт эмас.Жуда катта бахт бўлар агарБир кишига бахт этсанг ато.Бахтиёрлик тилайман, дилбар,Оёғингга қилиб илтижо.«МЕНГА БАХШ ЭТ ЎЗИНГНИ, САНАМ…»
МЕНГА БАХШ ЭТ ЎЗИНГНИ, САНАМ,Кўксим узра қўйғил бошингни.Абадиятга элтайин мен ҳам,Маликам, ўн саккиз ёшингни.Қуёш каби бўлиб қаршимдаШуълаларда, майли, ёндир Сен.Фақат доим яшаб аршимдаСевилганимга инонтир Сен.«НЕГА КЕРАК ЁРҚИН НИГОҲ…»
НЕГА КЕРАК ЁРҚИН НИГОҲ,Олов кўзлар ичра маъсум,Риёкор бир дард яширмоқ,Нега керак ўт табассум.Кўзларимга сен беркинган,Кифригимда сенсан ҳозир.Сен ҳоким ўй ва эркимга,Ўз ҳолимга қўйғил, ахир!..1963
«ЁМҒИР ҲАМ ТИНМАДИ УЗУН КУН…»
ЁМҒИР ҲАМ ТИНМАДИ УЗУН КУН,Увушган навдалар синдилар.Ёмғир ҳам тинмади узун кун,Барглари жон узиб тиндилар.Дераза ортидан бир жувонҚарайди, уфқ ҳам қорайди.Дераза ортидан бир жувонЭнтикиб кўкларга қарайди.Самонинг кўксига қоқилса,Шамолга чиқсайди отилиб.Майлига, ёмғирдек йиқилса,Шамолга чиқсайди отилиб.Бағрига олар-ку бўронлар,Исмсиз ҳасратни ҳайдарлар.Бир имкон шартини айтарлар,Бағрига олар-ку бўронлар.Ёмғир ҳам тинмади узун кун…«ЁЗ КЕЧАСИ. ОСМОН – ФАЛАҚДА…»
ЁЗ КЕЧАСИ. ОСМОН – ФАЛАҚДАКундузнинг китоби ўқилди.Тарс ёрилди қовун палакда,Олтин шафтолилар тўкилди.Далаларда мудрайди уйқу,Дала ётар кутиб қуёшни.Ариқларда доим уйғоқ сув,Полизларга кетади шошиб.Ёз шаънига қўшиқ тўқилар,Чигирткалар чириллар чунон.Ёмғир ёғар, гўё ёғилар,Иссиқ тупроқ устига маржон.Ёз ёмғири илиқдир бирам,Шитир-шитир унинг қўшиғи.Бир ширин ҳид таралар ердан,Ва юракка кетар қўшилиб.«ЯПРОҚЛАРДА ШАМОЛ ЎЙНАР…»
ЯПРОҚЛАРДА ШАМОЛ ЎЙНАР,Сув мавжида ўйнар шамол.Сарин шамол нима сўйлар,Юрагида қандай хаёл?Деразамни чертади у,Тиқирлатар эшигимни.Ором билмас, билмас уйқу,Уйғотади келиб мени.Сочларимга қўнар шамол,Шамол қўнар кўзларимга.Қўшиқ, эртак айтиб хушҳолСўнгра қайтар изларига.Хайр, шамол, хайр, шамол,Ўйнаб-ўйнаб келгин яна.Менга атаб бир қўшиқ ол,Олгин яна бир афсона.«НИМАДИР У – КЎЗИНГГА КЕЛГАН…»
НИМАДИР У – КЎЗИНГГА КЕЛГАНХаёлингга, она, не келди.Йиғлаб туриб, ҳаттоки, кулдинг,Нимадир у, кўзингга келган?Менга жуда ўхшайди, она,Кўзларингда ялтираган ёш,Менда ўша кўзу ўша қош,Менга жуда ўхшайди, она.Она, уни тўкма, илтимос?!Кўзларингдан тўкилай, агарСевинчингдан бермасам хабар.Она, уни тўкма, илтимос…«ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ, ҚАНДАЙ ЛОЖУВАРД…»
ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ, ҚАНДАЙ ЛОЖУВАРД,Хаёл каби кўринар жаҳон…Лекин менинг юрагимда дард,Мендан хафа бўлманг, онажон.Ухламасман тонггача, она,Тонгда чиқар ёрим бегумон.Кўзингизга уйқу бегона,Мендан хафа бўлманг, онажон.Севганимнинг ёнига борай,Юрагимда қолмасин армон.Унга йиғлай, унга ёлборай,Мендан хафа бўлманг, онажон.Ишқ ёр бўлди мунис кўнглимга,Мени адо этди ул жонон.Кўз тутмангиз энди йўлимга,Мендан хафа бўлманг, онажон.НОЗИМНИНГ САДОСИ 7
Кетди Нозим.Келар Нозим овози.Киприкларим соқчилигида менинг кўзим – менинг дунёмҲасрат янглиғ жаннат янглиғ менинг дунём, фикрларим соқчилигида.Атрофимда айланар энг дардли, энг бахтли тириклик сайёраси.Мен унинг ўртасида жаҳон каби катта ва норасида.Кўз ёшларим қалбимни овутмади, кўзларим йиғласа, қалбим йиғлар чорасиз.Қалбим йиғлаганда кўзларим тўкади аччиқ ёш.Қуёш! Қуёш – бир бош!Кўзларимни қалбимдан айри тутмадим.Бир садоНозимнинг садоси – сочилармиллионларнинг сон минг кўчаларига, дунёнинг энг ёруғ, дунёнинг энг қора кечаларига.Нозим… Нозим…Кетди Нозим.Қолди Нозим садоси.Садонинг акс садоси,Акс садонинг акс садоси.Садога ўралашиб борар тобораБу дунё.Садо кенгликлари теран боқар менгаНозим Ҳикмат кўзлари ила.ВАҚТ
«ЁМҒИР ЭМАС, МАРВАРИД ЁҒАР…»
ЁМҒИР ЭМАС, МАРВАРИД ЁҒАР,Ёмғир – кеча шаклида бу он.Сув сингари жилдираб оқар,Кеча кечар шод ва беармон.Баргларда рақс этар шаббода,Ўйнар сабо шаклинда кеча.Тун булутга кўтариб бода,Афсоналар айтар тонггача.Танизорим игна учинда,Кўзларимда порлар қора нур.Менга кеча ёмғир ичидаМашъум хаёл каби кўринур.Рухсорини ювган кечадаМен билмаган яланғоч шуур.«ДЕРАЗАМГА УРИЛАДИ ҚОР…»
ДЕРАЗАМГА УРИЛАДИ ҚОР,Жаранглайди жарангсиз кумуш.Деразамга урилади қор,Қор сингари оппоқ бўлди туш.Бир ажойиб қор ёғар бу кеч,Учиб тушар менинг ёнимга…Мен-ку сени ўйламасман ҳеч,Сен тушасан аммо ёдимга…«ДАФТАРДАН БИР ВАРАҚ БОҚАДИ КУЛИБ…»
ДАФТАРДАН БИР ВАРАҚ БОҚАДИ КУЛИБ,Бевафо, келдингми яна бу фурсат.Соат ҳам уринар қаҳрга тўлиб,Йўқсан-ку, не учун келдинг, эй сурат?Қаттиқроқ уринар яна-да соат,Яна-да буруқсаб ёнмоқда чироқ.Тун қуши ўкириб қилар ибодат,Деразам ортидан эгилиб шу чоқ.Қорайиб ёнарсен зулмат йўлинда,Юрагимда ёниб битган севгилим.Ўтган хотиралар ўнгу сўлимда.Дафтардан расмингни олганман юлиб,Суратсиз шу варақ менинг қўлимда,Суратсиз варақда сен борсан, гулим.«БУ КУН БИР ТУШ КЎРДИМ. ТУШИМДА…»
БУ КУН БИР ТУШ КЎРДИМ. ТУШИМДАБухорода юрган эмишман.Юксак миноралар бошимда,Оёқларим остида гулшан.Бухорода юрган эмишман,Мен-ла бирга юрармиш қуёш.Эрир эмиш, оқар паришонМуз асридан омон қолган тош.Юксак миноралар бошимдаМенга ҳасад билан боқармиш.Асрлар бир дамдай қаршимдаЗангор олов бўлиб оқармиш.Оёқларим остида гулшан –Қайноқ оловларнинг давоми…Бухоро зангори гул ушлабМени асир этди тамоман.Ул айирди мени ҳушимдан –Юрагимни кўрган эмишман…Букун бир туш кўрдим. ТушимдаБухорода юрган эмишман.«КУЛРАНГ БУЛУТ КЕЗИНАДИ ЖИМ…»
КУЛРАНГ БУЛУТ КЕЗИНАДИ ЖИМ,Кулранг булут ўхшар уйқуга.Кулранг булут бошлайди ҳужум,Бақириб шивирлар руҳимга.Нафаслари қисилиб гўёҚалдирғочлар учар ер бўйлаб.Ғамгин-ғамгин кўринар дунё –Ўйларини қийнайди ўйлаб.Кулранг булут қулади охир,Парчаланди шу муаллақ кўл.Ғир-ғир шамол, ғир-ғир ёмғир,Суратимни чизиб берар йўл.Қалқиб-қалқиб қўяди қарабТабассумлар ёзилган тупроқ.Чапак чалиб, сочини тарабБош ювади бир ҳовуч япроқ.Яна булут кезмоқда сарсонТаъқиб этиб борар изимдан,Нафасларга тўла бу осмонУзилмайдир асло кўзимдан…«САБОЛАРДА ЎЙНАЙДИ НАВО…»
САБОЛАРДА ЎЙНАЙДИ НАВО,Ариқларда сув оқади шан.Оҳангларга тўлибдир ҳаво,Бенавосан нечун ёлғиз сан?Кузги боғлар шивирлашар жим,Кузги боғлар куйчи заъфарон.Куйлармикан шундай юрагим,Қўлларингни қўйгил, меҳрибон?Бенавосан нечун, дилбарим,Ҳаёт сени этмасми мафтун?Мафтун этмайдими гул барги,Мафтун этмайдими шеърий тун?Қара, қандай порлоқ эрур кўк,Тингла, қўшиқ айтар юлдузлар.Бу – ой тўккан шуъла эмас, йўқ,Бу – навога айланган сўзлар.Уфқларда ёниқ афсона –Олгин Эркин Воҳид шеърларин.Ойдин йўллар қўшиғин, мана,Йўллар ўзи айтар, дилбарим.Саболарда ўйнайди наво,Ариқларда сув оқади шан.Оҳангларга тўлибдир ҳаво,Бенавосан нечун ёлғиз сан?«МУДРАБ ЁТАР БУНДА ДАРАХТЗОР…»
МУДРАБ ЁТАР БУНДА ДАРАХТЗОР,Ухлар юпқа муз остида сув…Қуёш ойни тополмасдан зорБотиб кетди, булут – оқ парқув.Зулмат отли шоҳ киймоқда тож.Ўз ҳукмига олганда уйқуУхлаб олар олам ноилож.Бечора тонг – ухламайди у.«ОҒИР ТУН. ҚУРИР ТИНКА…»
ОҒИР ТУН. ҚУРИР ТИНКА…Қандай изғирин кеча,Бу ёмғир тинар қачон?Ерга ботади товон,Лой ёпишар этикка.Лекин кутасан ҳамонУ таниш тол остида,Аразинг бўлар тамом,Қари тўнка устидаЎлтирамиз ёнма-ён.Ҳис ва хаёл кечасиҲароратли бир совуқГулхан ёқаман ва сен.Оббо, тамаки ҳам йўқ,Мени аста қучасан.Ёмғир қорга айланар,Кўзингда кулар алам,Оҳиста бош айланар.Қайга қочиб борар ғам?Қандай гўзал бу олам!..«БОРМИ, БАҲОРИМ БОРМИ…»
БОРМИ, БАҲОРИМ БОРМИ?Бормисан, севимли ёр,Дилга шунча озорми,Эй Баҳор, эй Баҳор?Қуёш кулар, кулар ҳаёт,Анвойи гуллар кулар.Ўзин бахш этмоқдан шодПойимизга йиқилар.Қайлардасан сен фақат,Жондан азиз кўрганим.Ҳеч яшолмас муҳаббатАйрилиққа ўрганиб.Сенсиз кўкда моҳитоб,Сенсиз уйғоқ юлдузлар."Қани" деб қилар хитоб,Танҳо дил сени излар.Борми, баҳорим борми,Бормисан, севикли ёр?Дилга шунча озорми,Эй Баҳор, эй Баҳор?!ОЙДИНЛИК
«АЙЛАНИБ ТУШАР ҚОР ЙЎЛИМГА…»
АЙЛАНИБ ТУШАР ҚОР ЙЎЛИМГА,Қўлингни қўйгил, ёр, қўлимга.Сен қолдинг муҳр каби лабимда,Сен – бир дард асабий қалбимда.Кўзимга беркитай ва лекинЁшдай оқиб кетма, севиклим.«ОҒУШИГА ОЛАР КУНДУЗНИ…»
ОҒУШИГА ОЛАР КУНДУЗНИКундуз каби бу ёруғ кеча…Кечаларнинг кечалик ёдиАста тонгнинг майидан ичар.Кузатиб қўй тунлар ёдини…«БИР СЎЗ БОР…»
БИР СЎЗ БОРБеғубор тонг каби гўзал,Тонг чоғи очилган ғунча каби,Ғунчада шабнам каби мусаффо.Ширин туйғуларнингШирин фарзанди,Осмон каби бепоён кўзлар севинчи янглиғБир сўз бор.Бир сўз бор.Ҳақиқат сўзидан ҳам юксакҲақиқатнинг ўзидан ҳам юксак,Бир сўз бор…«БАЛКИ ЎЧГАН ЭДИМ ЁДИНГДАН,8…»
БАЛКИ ЎЧГАН ЭДИМ ЁДИНГДАН,8Ширин хаёлингни буздимми?Лайло, Лайло, сенинг ёнингдаЯпроқ каби кўрдим ўзимни,Ширин хаёлингни буздимми?Сени ўйлаб келмайдир уйқу –Қора туннинг ўзга сеҳри бор.Тушларимда топай деб гулрў,Мен ухларман мангу, эҳтимол.Гўзал тушлар тилайман, Лайло…Яна пайдо бўлдинг йўлимда,Йўлларингда яна бўзладим.Бечора қалб сенинг қўлингда,Кўзларингда менинг кўзларим.Нечун пайдо бўлдинг йўлимда?..ШАБНАМ
Умринг жуда қисқа бўлса ҳам,Дунёга шаффофлик бўлиб тўласан.Сен жамики кўзларга малҳам,Илиқ табассуминг билан ўласан.ЁШЛИК
«ҲАЁТГА ТЎЙМАГАН КЎЗЛАРИМ…»
ҲАЁТГА ТЎЙМАГАН КЎЗЛАРИМ,Валломат тоғлардан юксакда.Юракда қайнаган сўзларим,Ҳисларим ёнғини юракда.«НИМА ҚИЛИБ ҚЎЙДИНГ, ҚУЁШ…»
НИМА ҚИЛИБ ҚЎЙДИНГ, ҚУЁШ,Нима қилиб қўйдинг, ахир?!Эритиб юбординг-қу сув қилиб, қурмағур,Такрорланмас мўъжизаниДарчамда.«МУНЧА ҒАМГИН БЎЛМАСА ЎЙЛАР…»
МУНЧА ҒАМГИН БЎЛМАСА ЎЙЛАР,Ҳижрон мунча бўлмаса узоқ.Мени ўйла, соғиниб ўйла,Ёлғиз мени ўйла интизор,Мунча ғамгин бўлмаса ўйлар.Ҳижрон мунча бўлмаса узоқ,Ҳолбуки, бир қадам ўртада.Орамизни ким бузди ўзи,Инонким, беҳуда ўртади,Ҳижрон мунча бўлмаса узоқ.Мени ўйла, соғиниб ўйла,Айтсалар-да севги узилган.Ишончсизлик ҳукми туфайли,Хафа бўлма мендан, ўзингдан,Мени ўйла, соғиниб ўйла.Ёлғиз мени ўйла интизор,Ўйларингда мен яшай якка,Чунки севги аталган азобҚодир эмас ҳеч яшамакка –Ёлғиз мени ўйла интизор.Мунча ғамгин бўлмаса ўйлар,Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
1
Ҳавола шаклида берилган юлдузчали (*) изоҳлар муаллифники, рақамли изоҳлар эса нашрга тайёрловчидан.
2
Рауф Парфи “Энг узоқ ёзилган таржимаи ҳолим” шеърини илк маротаба “Тасвир” китобида эълон қилган эди. Шеърнинг ушбу вариантида “Таваллудим: 40…” деб ёзади шоир. Орадан ўн саккиз йил ўтиб – 1991 йилда муаллиф ушбу шеърни қайта ишлаб: “Таваллудим: қирқ уч, мезоннинг йигирма еттиси…” (“Ёшлик”, 1991 йил, 9-сон) шаклида тақдим этади.
3
1954 санаси остида берилган ушбу шеърлар 1964 йилда кўчирилган 14- дафтарнинг 36–38-саҳифаларидан ўрин олган. Бирдан ўн биргача рақамланган шеърлар тепасида шоир томонидан “1954” санаси қўйилган бўлса-да, улардаги поэтик услуб кейинги ижодий босқичда қайта ишланганини кўрсатади. Шеърларнинг санаси кўрсатилган бошқа вариантларини учратмадик. Шунинг учун ҳам, шоирнинг тавсиясига кўра, бу шеърларни 1954 йил ижодий маҳсули сифатида тақдим этишни лозим топдик.
4
Рауф Парфи илк бора “Сабр дарахти” китобида сарлавҳасиз шеърларининг биринчи мисрасини бош ҳарфлар билан ёзишни урфга киритган эди. Биз ҳам ушбу нашрда мазкур тартибни сақлаб қолишни лозим топдик.
5
ХХ аср япон классик шоири.
6
Ушбу шеър дастлаб “Тасвир”, “Сабр дарахти” китобларида нашр қилинган. Кейинги нашрлар учун шоир “Армонимга сиғинаман” сатрини “Туркистонимга – армонимга сиғинаман” шаклида таҳрир қилган. Шеърда “Туркистонимга” сўзи ўз ўрнини топмаган. Шунинг учун, биз ушбу сайланмага шеърнинг илк вариантини киритишни лозим топдик.
7
Нозим Ҳикматга бағишланган бу шеър шоирнинг сарбастдаги илк машқларидан. Бу шаклдаги шеърларини ҳам у Нозим Ҳикмат таъсирида ёза бошлаган эди. Мазкур шеър 1963 йилда битилган. 1965 йилда эса Рауф Парфи, ТошДУнинг битирувчиси ўлароқ, Нозим Ҳикмат ижоди бўйича диплом иши ёзган.
8
Бу – шеърнинг китоб варианти. Қўшиқ варианти билан унинг орасида фарқ бор. Фарқ шундаки, қўшиқда шеърнинг биринчи ва учинчи бандлари олинган бўлиб, уларнинг ҳар биридан кейин такрорланадиган янги нақарот-банд қўшилган. Нақарот қуйидагича:
Дилнавозим, дилафгорим,Ёнингга учай, Лайло!Ҳисларимни йўлларинггаМаржондек сочай, Лайло!Сенга ёлғиз сақлаганим –Қалбимни очай, Лайло!Агар ишқимни рад этсанг,Қайларга қочай, Лайло!