bannerbanner
Seçilmiş Eserler 1. Cilt
Seçilmiş Eserler 1. Cilt

Полная версия

Seçilmiş Eserler 1. Cilt

Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля
На страницу:
2 из 4

ДЎСТИМГА

Қувон, дўстим, ҳаёт ишқида,Ёшлигингга энг сўнгги синов.Ҳаёт ичра кезиб борасан,Юрагингда ҳарорат, олов.Ўн йил ўтди, мактаб қучоғи,Сени жондан ардоқлаб севди.Мана, энди ёшлик боғидан,Хайрлашга энг вақти келди.Она Ватан меҳридан балки,Саҳроларга кезиб борарсан.Балки чуқур фанлар қўйнида,Ижодларинг тахлаб қўярсан.Қувон, дўстим, ҳаёт ишқида,Ёшлигингга энг сўнгги синов.Мен ўқувчи, оқ йўл тилайман,Қалбларингда гурласин олов.

СЕВГИ

Гўзал хиёбонда икки қувноқ ёш,Икки севишганлар юрар бемалол.О, улар уятчан, туришар юввош,Юрак сўзларини айтолмасдан лол.Юраклар уради ҳаёт ишқида,Бахтиёр онлари нақадар кўркам.Лаблари кулади булбул машқида,Олтин севгиларин зийнати кўклам.Хиёбон, гулзорда аллалаб шамол,Ҳур ёшлар устида этади парвоз.Ариқларда эса сув – зумрад, зилол,Юзлаб оҳангларда куйлар хушовоз.Олисда булбуллар севгин мадҳ этар,Гўёки оромбахш куйлар келади.Баҳор (ҳам) ёшларни чексиз шод этар,Хуш, майин шаббода ошиб елади.Узоқ тикилдилар ҳеч қотмайин сўз,Қалблари урарди, урарди юрак.Фақат “оҳ, севаман”, дея олди кўз,Дилдаги армонлар қолди бедарак.Эркин шаббодалар учиб еларди,Узоқдан булбуллар товши келарди.

ШЕЪРЛАР ҲАҚИДА

Хаёлимнинг илҳом париси,Юракдаги севги бариси,Фақат шеърлар, фақат дилдорлар,Фақат шеърлар, фақат соз, торлар.Юрагимнинг илҳомчиси шеър,Хаёлимнинг ҳукмрони ҳам.“Менман ажиб, менман гўзал” дер,Китобларда шеърлар ҳар қадам.Севаман мен берарлар илҳом,Қоғоздаги ҳар шеър, ҳар варақ.Сизга кўнглим ғуборсиз ва оқ,Янги шеърлар, хуш келинг, салом!

ПЎЛАТ ЛОЧИНГА

Феруза осмоннинг пўлат лочини,Уч, эй, булутлардан яна юксакроқ.Сен нурли қуёшнинг тили – сочиниПўлат кийимингга этиб ол байроқ.Уч, эй, пўлат лочин, сенга кенг осмон,Булутлар тўплари сенга бўлсин боғ.Кечқурун юлдузлар кўрсатсин осон,Булутлар тўпию қаёқларда тоғ.Баҳодир учувчи, уч юксак, лочин,Қуёш, юлдузларни эта ол макон.У ерга ўрнашгин, ўрнашгин, лочин,Топиб кел қудратли туганмас зўр кон.Токи, она Ватан яна шод бўлгай,Шуҳрат-шонинг эса оламни тутгай.

ҚИШЛОҒИМДА БАҲОР

Нақадар кўркамсан, менинг қишлоғим,Нақадар кўркамсан, қишлоқда баҳор.Нақадар кўркамсан, гўзал атрофим,Нақадар кўркамсан, жилоли анҳор.Менинг юрагимга ором бахш этдинг,Қувноқ кўзларимга ҳар ёқлардан нур.Чиройлик анҳорим, ўйноқ рақс этдинг,Кўзларимда шодлик, бахтиёр шуур.Кўркамсан, қишлоғим, табиат, баҳор,Содда қалбларимни этасан мафтун.Кўркамсан қишлоғим, сержило анҳор,Ҳамон юрагимни этгансан тутқун.

ЁШЛИГИМ МЕНИНГ

Табиат ранглари, баҳорлар оқар,Шаббода елади гўзал ҳар саҳар,Шу баҳор каби ҳур менинг ёшлигим,Шу саҳар каби нур менинг ёшлигим.Анҳорда сувларим ўйноқ шалола,Атрофда очилган гуллар ва лола,Шалола каби шўх менинг ёшлигим,Гуллардек отар шох менинг ёшлигим.Нурли тонг отади гўёки сутлар,Тип-тиниқ осмонда учар булутлар,Ғуборсиз тонглардек порлоқ ёшлигим,Ёмғирсиз булутдек оппоқ ёшлигим.

МЕНИНГ ҚЎШИҒИМ

Саҳар чоғи ҳар ён аланглаб,Ширин ором уйқудан турдим.Кийдим. Боққа кирдим жадаллаб,Унда шудринг гулларни кўрдим.Шудринглардан кўм-кўк майсалар,Бош эгдилар, жуда жилоли.Сувда эса қурлар бақалар,Макони ҳур, кумуш, зилоли.Бирдан мени ўзига тортди,Тиниқ кўкда ювош булутлар,Шунда қалбим севинчга ботди.Юксакдасиз, кумуш булутлар,Хаёлимни этмакдасиз банд.Кўзим ҳамон боқар сиз томон,Юрак сиздан, шулардан хурсандВа эрким, гул-ғунчалардан.Саҳар туриб ҳар ён аланглабТураман. Гул кутиб олади.Кеч кирганда қушлар чуғурлаб,Эрта кел, деб сўзлаб қолади.

БАҲОРИМ

1Гўзалликнинг рамзи, эй баҳор,Кўз ўнгимда ажибсан шунча.Кийимларинг янги ва оҳор,Севинмоқда ҳар бир гул, ғунча.2Тўкил, қалбим севинч косаси,Тўкил, табиат ранги, эй баҳор..Дарахтларнинг сендан бўсаси,Севининг сиз ҳам соз анҳор.Қувон, парвоз этгучи хаёл,Қувон, кўзларим, юзларим, қувон.Қувон баҳордан, гулзор, мажнунтол,Қоғоздаги шеърларим, қувон…Эрта тонгда баҳор сабоси,Мени қучиб бемалол, рўйрос,Деди: “Гулни атадим сенга,Қушлар сенга сайрар хушовоз”.

АНҲОРИМ

Анҳорим, сен гўзалликка бой,Қучоғингда чўмиламан шод.Қишлоғимга қўшасан чирой,Бўзсув номинг, қирғоғинг обод.Шўх анҳорим, сувларинг кўм-кўк,Ҳам қалбимдек жўшқинкор ва тез,Чўмилсам гар ёқасан муздек,Дейсан гўё: узоқларни кез!Айтганингни қиламан, дўстим,Қучоғингда кетаман сузиб…Хаёлимда осмондаман-у,Булутларни ўтаман бузиб.Ҳур анҳорим, тиниқсан кўм-кўк,Кулмоқдасан – кўзларинг ўйноқ.Менга ўхшаб эркин нафасинг,Менга ўхшаб экансан қувноқ.

ЁМҒИРЛАР

Кўкда булут кезганда,Гулдураклар елганда.Эсганда шамол ғир-ғир,Сиз келдингиз, эй Ёмғир.Узумларнинг баргини,Атиргулнинг тархини,Янги этиб ювдингиз,Чангларини қувдингиз,Шунинг-чун ҳар беор гулСиздан миннатдор бўлди.Шунинг учун буғдойзорСизга бошларин эгди.Мен ҳам сиздан севиндим,Ғунчалар каби кулдим,Яна ёғинг жиндак оз,Ёғинг фақат маржон, соз.

ОНА ҚЎШИҒИ

Ёдимда бор, меҳрибон онаФарзандини уйғотар эди.Атрофида бўлиб парвона,Завқли қўшиқ у куйлар эди.“Саҳар бўлди, нурли тонг отди,Оймома булутлар ичига ботди,Майсалар устига шудринглар ётди,Оппоғим, жигарбандим, уйғон.Деразангдан боқмоқда қуёш,Нурларини сочиб бегумон,Лекин ҳали ухламоқдасан,Тўқлигинам, дилбандим, уйғон.Уйғон энди, кичкина ғунча,Сенга қараб қолгандир боғча,Ва боғчангда ёғочдан “тойча”,Ғунчагинам, фарзандим, уйғон.Ватанинг боғ, унда ғунчасан,Бахтиёрлик сенга армуғон,Ҳур диёрда ўйнаб тошасан,Боғда гулим, гулбандим, уйғон”.Кўз ўнгимда поёнсиз кенг боғВа ҳур она қўшиқ айтган чоғ…

«ПОЁНСИЗ КЎК НАҚАДАР, БОҚ…»

ПОЁНСИЗ КЎК НАҚАДАР, БОҚ,Кўзларингдек мулойим, зангор.Боқ, булутлар нақадар оппоқ,Муҳаббатинг шунчалик оҳор.Зангор кўзинг этмоқда адо,Ахир сенга бахш этган осмон.Муҳаббатинг бўлса мусаффо,Қалб – юрагим сенгадир, ишон.

ЎЛКАМ

Ўлкамга мен сира қонмасман,Тўпланишиб бир ғунча бўлса.Ўлкамга мен сира тўймасман,Шу ғунчадан олсам ҳам бўса.Атрофларим нақадар кўркам,Ҳур диёрим ажойиб гўзал.Бу – менинг ўлкам, менинг ўлкам,Сени севиб куйлайман ҳар гал.Сени ҳар гал куйлаганимда,Юрагимда ишқинг нидоси.Сени ҳар гал сўйлаганимда,Чин севгимнинг енгил сабоси.Гул-ғунчалар ичра бекинур,Тиниқ кўкдан мўралар қуёш.Ул ўлкамга сочар сахий нур,Ҳам йўлимга бўларкан йўлдош.Ўлкам, сенга севгим мусаффо,Сўнгги қоним сен учун мутлоқ.Ўлкам, сенга тўймасман асло,Сенга севгим тўхтамас булоқ.Эрталаринг чиройлик баҳор,Кўзларимга олтин мисоли.Сувлар бўйи… шовларкан анҳор,Сен ўлкамнинг меҳнат тимсоли.Ойдинларинг баҳор каби оқ,Юракларим каби беғубор.Тағин, ўлкам, сенда ҳеч йўқ доғ,Сенинг ажиб хислатларинг бор.Тунларингда кулар маъсум ой,Чарақлаган, эй менинг ўлкам.Ойсиз ҳам сен кўп ойларга бой,Минглаб қуёш этмоқда кўркам.Ҳар қадамда юлдузларинг бор,Ҳар қадамда порловчи қуёш.Қуёшларга ёр бўлган, ўлкам,Сендан кўнглим олиб кетмас бош.Ўлкамга мен сира қонмасман,Тўпланишиб бир ғунча бўлса.Ўлкамга мен сира тўймасман,Шу ғунчадан олсам ҳам бўса.

1957

«КУНДУЗ ЎЙГА ЧЎМАР. ТУН ЯҚИН…»

КУНДУЗ ЎЙГА ЧЎМАР. ТУН ЯҚИН.4Осмон янглиғ оқшом шарпаси –Олис уфқ четида ёрқинКуннинг қизил шоҳи пардаси.Кечки қуёш турмаклар сочин,Жозибали бўлар эртага!Ана кўк ҳам маржонлар сочди –Кенгликларнинг мовий эртагин.Далаларда эсар шаббода,Эгилади нозик чучмома,Ялпизларнинг баргидан шода –Шода шудринг жимгина томар.Жозибали бўлар эртага.Севги фасли асл ва бедоғ.Кумуш ҳаволарга ўранганГўзаллиги билан яшнар тоғ…

«МЕН ШОИР ЭМАСМАН, АММО ҚАЛБИМДА…»

МЕН ШОИР ЭМАСМАН, АММО ҚАЛБИМДАБир ажиб ҳиссиёт тўлқин уради.Шу юрак ҳислари қистайди мени,Оппоқ қоғозларга қалам суради.

«ОЛТИН ҚУЁШ НУРИНИ ТЎКДИ…»

ОЛТИН ҚУЁШ НУРИНИ ТЎКДИ,Осмон зангори.Илиқ еллар учишиб қолди,Кулди баҳорим.Поёни йўқ дала уйғонди,Бошланди ҳаёт.Йигит-қизлар қўшиғиКенг ёйди қанот.

«ЁШЛИК ЖЎШҚИН ВА ИТОАТСИЗ…»

ЁШЛИК ЖЎШҚИН ВА ИТОАТСИЗ,Севамиз-у, ишончсиз аммо.Хўп кезамиз бўлиб тоқатсиз,Ечилмасдан қолар муаммо.Кундузини атри қоплайди,Ёз келади, куз келар ва қиш.Ёшлигимиз ором топмайди,Ҳамон ўша қадимий ташвиш.Ёшлик ўтиб кетади, майли,Лекин шодлик ахтарар юрак.Ғам чекамиз севги туфайлиВа кутамиз: “Қандай келажак?”

1958

КУЗ ТОНГИ

Тонг ота бошлар астагина,Куз қуёши нурин сочади.Олтинсимон боғлар кўриниб,Олисларда кўнглим очади.Тонг ота бошлар астагина,Пахтазорда ёрилар кўсак.Оқ пахталар – гуллардан чаман,Нафасларга тор келар кўкрак.Қувноқ қизлар айтиб ашула,Пахтазорга ҳусн таратар.Ҳаёт қайнар, ҳаёт тинмайди,Юракларда иш завқи ортар.Қувноқ қизлар тўлдирар этак,Шошиб қолар уста тарозбон;Ҳар бирининг юзида шодлик –Қаршисида улкан бир хирмон…

ОНА ҚИШЛОҚ, ФАСЛИМ КУЙЛАРИ

Она қишлоқ, севимли қишлоқ,Шўх болалик қувонч маскани.Ж. Жабборов.1. Деразамдан қарайман саҳар,Кўкда қуёш пайдо бўлмасдан.Япроқлардан тўкилмай шабнам,Қишлоғим нур билан тўлмасдан.Ҳамма нарса ширин уйқуда,Лекин қушлар сайраб юборди.Бутун кеча дам олиб ухлабШошиб хўроз қичқириб қолди.               Ўрмон, яшил далалар,               Оппоқ тонг-ла чўмилди.               Зангори тоғ-тепалар               Кун нурига кўмилди.2. Соғинган жон, хуш кел, гулбаҳор,Атрофимга гулларимдан соч.Қани, булбул, гулзорга бир бор,Қўшиқ айтгин: бахтиёрсан, деб.     Булбул ашула айтди,     Мен ҳам бўлдим жўровоз.     Табиат яшнаб кетди,     Гулбаҳор нақадар соз.Қувон! Парвоз этгучи хаёл,Ҳаёт узра лочин каби кез.Қувон бундан гулзор, мажнунтол,Оқ қоғозда шеърлар ҳаммангиз.3Ёз, ёз, сахий ёзШоир қўшиқ ёз.Шеър осмонидаҚушча, қанот ёз.Далаларда эсадиМайин шаббода.Капалаклар учадиЎйнаб ҳавода.Гоҳ булутга тўлар кўкТиниқ ва оппоқ.Номаълум манзил томонУчишар узоқ.Ёз ҳукмрон. Куз қанот қоқарОлис ўрмон – уфқ четида.Асов анҳор шалдираб оқарОлтин фасл унинг бетида.4. Эҳ, нақадар севаман сени,Ерда ётса зарҳал япроқлар.Роҳатбахшдир қовунлар иси,Роҳатбахшдир – қуёш ярақлар.Дарахтларнинг барглари куйчи,Мен сингари шодумон ўйчи,О, севаман фасли кузимни,Нигоҳини ташлаб кўзимни.5. Ассалом, қиш, кел, оппоқ баҳор,Кел, наҳорда кўзим қамашсин.Кел, қаршимда товлангин бир дам,Дарахт шохи кумушга тошсин.Она қишлоқ ёпинган                      Оқ либосин кўраман.Кумуш қорга тикилиб,                      Қиш завқини сураман.Уч, оппоқ қор, оппоқ қор,                      Ойналарга расм чиз.Қиш сабоси визилла,                      Қор тепани титиб кез!6. Бепоён далалардаҚорлар ялтирар ҳали.Кўклам иси келмоқдаТабиатнинг гўзали.Оппоқ қорли қиш, хайр,Хуш кел, кўм-кўк гулбаҳор.Сенга тўйиб боқайинСевинч билан ҳар наҳор.Ана чексиз даладанТрактор товши келар.Колхозчилар қўшиғинТаратиб шамол елар.7. Она қишлоқ, она фасллар,Бунча дилбар, бунча гўзалсан!Қаршингда мен кучсиз бир қалам,Ўзинг достон, ўзинг ғазалсан!

КУЧУК, ҚУЁН ВА АЙИҚЧА

Кучук, қуён, айиқчаТопиб жажжи қайиқча,Суздилар куйлаб шодон,Балиқ овга учовлон.Манзилга ҳам етдилар,Қулоқ солинг, нетдилар:Айиқ қармоқ ташлади,Кучук увлай бошлади.Қуён керишиб шу он,Қўрқитай, деб беомон,Дарёга ташлар ўзин,Чирт юмиб икки кўзин.Дўстлар – кучук, айиқча,Дод солиб йиғлаганча,Югурдилар, елдиларҲам бир ўйга келдилар.Айиқ қармоқ ташлади,Кучук увлай бошлади,Э воҳ, қуён илинди,Узун тили юлинди.Ана, қирғоқда қайиқ,Шошиб кучук ва айиқ,“Тез ёрдам”га чопдилар,Касалхона топдилар.Қуён жароҳат ебди,Доктор Айболит дебди:“Ўйланмай қилинган ишФақат орттирар ташвиш!”

«О, ЯНГРА, РУБОБИМ, КУЙЛАРИНГ ТАРАТ…»

О, ЯНГРА, РУБОБИМ, КУЙЛАРИНГ ТАРАТ,Сўнган юрагимнинг ҳижронларини,Толесиз севгининг жафосини ҳамКуйла унутилган гул онларини.

1955 ЙИЛ 3 ДЕКАБРЬ ХОТИРАСИ

Дадамга

Кўз юмиб, уйқуга толдинг абадий,Оғир видолашув, ниҳоят оғир.Қани, эй, бормидир Тангри – Худойим,Сўнг бор ёлборардим умид-ла охир!Мафтун этолмади у чоқ гуллари,Нурин йўқотмишдир табиат гўё.Севиб, ўрганганим қадрдон қирларГўзал бир афсона сингари рўё.Сен она тупроққа ёпинганинг дамАлла айтди еллар қошингда, ухла.Кўз йиғлади, фарёд кўтарди олам,Уруғлар ўқиди эзгу фотиҳа.Яшаш иштиёқи сўнди – ожиз шам…Ортиқ чидолмади юрак бардоши.Йиғи юпатмади бир дақиқа ҳам,Чунки тамом эди кўзларнинг ёши.      Меҳрибон сиймони унутарманми,      Мангулик уйқуга толдинг, о, падар.      Дунёда ситамга қолдирдинг мани,      Ҳам ғамгин термулар онам – муштипар.

…ГА СОНЕТ

Рад этилган муҳаббат далил,Кечагидек ёдимда ҳамон.О, севганман, дилбар, бир замон,Сен хаёлим эдинг ҳамдами.Инкор этдинг лекин совғамни,Қалбим топтаб ўтдинг беомон.Севмагансан асло – мен ёмон,Ҳайҳот!Аччиқ севилиш ғами.Не ахтардинг? – Хафалик ёлғиз.Не қидирдинг? – Фақат кўз ёшиВа ловуллаб адо бўлмас ҳис.Унутолмас экан ҳеч бошим,Ахир ҳаёт йўқдир офтобсиз;Кел, сўнг марта порла, Қуёшим!

ХАЙРЛИ ТУН

(Адам Мицкевичга ўхшатма)

Хайрли тун, эй соҳибжамол,Тинчлик бергил менга ҳам.Хайрли тун! Чиройлик олам,Икки ёқут кўз ва ҳинду хол.Сен-ла кетар уйқу, ўй-хаёл,Ухлолмайман тун бўйи бир дам.Айриламан бор бисотимдан,Хайрли тун, майли, яхши қол.Истамаса ҳам сира дилимХайрли тун дейман ётишда,Чунки бу сўз одат азалий.Висолингга ошиқ ва тонгниМен кутаман изтироб, ғашда,Олтин тонгни – сени гўзалим!

ЎЗБЕК ТИЛИ

Ҳайҳот, топтаганда араб ва мўғил,          Ҳаётингнинг занжирли йили,Бошдан не кечирдинг, мардона ўғил,          Ўзбек тили, ўзбек тили.Улуғ тарихингга қиламан хитоб,          Навоий шеърининг гули,Кечмиш замонларнинг тирик гувоҳи,          Ўзбек тили, ўзбек тили.Сени нақадарлик севаман, она,          Оҳ, юрагимнинг булбулиБўлиб сайрагансан гўдак чоғимдан,          Ўзбек тили, ўзбек тили.

МАШЪАЛА

Дил чашмаси тўрида ҳамон,Тинмай ёнар ёқут машъала.Ўшандандир илҳом беомон,Шовқин солар гўё шаршара.Ширин юрак хотиралариЁдимдадир: илк муҳаббат, тун…Кечмишларнинг гул хаёллариЁзиб қолар рангдор қанотин.У қаршимда намоён ҳар дам,Табассуми ила чароғон.Кўринади фақат кўзгудаИшқ ниҳолин ўтказган боғбон.Орзуларим кулмас, эҳтимол,Унутдими, билмам, севгини.Ёндирган-у, бироқ ул, алҳол,Ўчирмайди машъаласини.

ТОНГ ЛИРИКАСИ

Мени аста уйғотдинг келиб,Кўзим тушди оқ рўмолингга.Ихтиёрим, тинчимни олибҲузуримдан йўқолдинг нега? Сени кутдим бутун тун бўйи, Кўзларимга уйқу келмади. Юлдузлардан сўрадим куйиб, Афсус, улар айта билмади. Саҳар бўлди, келдинг қошимга, Ўша енгил шоҳи оқ рўмол, Нима ўйлар солдинг бошимга О, мармар тонг, о, соҳибжамол!

КУЗ КЕЧИ

Мудрар, мудрар қалин теракзор,Ухлар юпқа муз остида сув.Алла айтар зар япроқлар қув,Бир меъёрда аста – беозор.Қуёш ойни излаб интизорБотди. Булутлари оқ парқу,Ўз ҳукмига олганда уйқуУхлар эди олам беридо.Куз кечига ҳамоҳанг, майинТабиат чалади ўз найин –Шивирлашар мен-ла япроқлар.Келган каби гўё атайинЮксакда бир юлдуз чарақлар,Юксакда бир юлдуз чарақлар.

«ЙЎЛЛАРИМГА БЎЛИБ ТАШНА, ИНТИЗОР…»

 ЙЎЛЛАРИМГА БЎЛИБ ТАШНА, ИНТИЗОР, Гоҳо мен келмасдан қолар кезларим, Нигоҳимни қўмсарми гул юзларинг, Дўстим, кутармисан орзиқиб бедор,  Вужудингга тўлиб ғамгинлик, озор Ютасанми? Оёғим остида ғичирлайди қор, Табиат чорлайди ёнар кўзларим, Бораман, кўмилар босган изларим, Мени эслармикан орзиқиб, бедор, Ўша таниш жимжит гўшада, дилдор, Кутасанми?

МУВАШШАҲ-РУБОИЙ

Ваъдаларга нечун ишонай ахир вафо бўлмаса,Агар муҳаббат ёлқини вужудингда жо бўлмаса.Фақат севмоқ-севилмоқнинг, эй Парфий, маъниси недир,Оташи бўлмаса-ю юрагида, наво бўлмаса.

«ГУЛДАН ГУЛГА УЧИБ ЎТДИ…»

ГУЛДАН ГУЛГА УЧИБ ЎТДИ,Лолаларга қўнди                                               нафис гул.Гулдай умри унинг битди,Гул сингари сўнди                                               нафис гул.

«ШАКЛСИЗ ХАЁЛ…»

ШАКЛСИЗ ХАЁЛ.Ҳислар гўё                                        дарё.Ғир-ғиршамол.Ҳасрат каби япроқдамудрар бир томчи ёмғир.

«ТАБИАТ КАФТИДА…»

ТАБИАТ КАФТИДА                      Мен – одам,Табиатгаайландим.Тириклигимга ҳаёт деган                                               белги тақдим.Ҳаво бўлдим,                      сув бўлиб оқдим,Шалола сингари қуюлдим.Тупроққа қўйилдим афтидан,Яна қайта отдим одим                      табиат кафтида,                                               Мен – одам.

МУСИҚИЙ

Ўн икки қабатли сеҳрли биноҚурилгандир ҳасрат ва бахт маҳрига.Нафис сўз тугайди шеър тугар замонҚулар юрак узра наво – сеҳргар.

«ЎН САККИЗ ЁШ – ПАРЧА ҲАЁТ…»

ЎН САККИЗ ЁШ – ПАРЧА ҲАЁТ.Варақланар ўн саккиз ёшБир китоб сингари бошдан.Афсусларга ким берар дош,Ўн саккиз минг хаёл бошда,Кўзларимда ўн саккиз ёш.Ўн саккиз ёш – парча ҳаёт…

1959

«КЕЛ, ЭЙ МАҲБУБАМ…»

КЕЛ, ЭЙ МАҲБУБАМ,Ташриф эт, гўзал.Яшна қаршимда бу дам,Йўлларингга зар.Қора булутларТўлмай уфққа.Муҳаббатинг ўти-лаПорла, маъшуқам.Севгилим, сўйла,Жавоб бер, қўзим,Қаердасан гул ила,Қоши қундузим?О, дилрабо, қайт,Рашк этсин баҳор.Севги қўшиғини айт,Қалбим, марҳабо!

БАҒИШЛОВ

Дўстим Н…га

 Созим учиб бориб ёнингга, Кечир бир дақиқа этар банд. Таниш ўша товушим Сенга, Ёқмаса ҳам, эҳтимол, гарчанд. Гул-чечаклар териб тутмадим. (Сен бошқача тушунма буни! ) Далаларда йўқ экан, дўстим, Ма, ожиз шеър – қабул эт шуни. Мен дўстликнинг ҳайкалига деб, Ҳурмат, садоқатга деб эваз. Қизил гап, сўзларга бердим зеб, Олиб қочди ногаҳон Пегас… Ҳайҳот! Мозий излари хира, Юм-юм йиғлар шеър аҳллари, Дор остига борар Нодира – Одамзоднинг шер ақллари.Сен келасан эсимга шу пайт,Илҳом кулган дўстим – бебаҳо.Юксак фикрларга тўла байт,Тутқизасан қўлимга гоҳо.Вайсаб қолсам кечир, сен ёлғиз,Хаёлпараст эмасман, зотан.Романтиклар – сонсиз-саноқсиз –Шоирларга тўладир Ватан!

«ОДДИЙ УМРИМ: СЕВАМАН ШОДЛИКЛАРНИ, ҚАЙҒУНИ…»

ОДДИЙ УМРИМ: СЕВАМАН ШОДЛИКЛАРНИ, ҚАЙҒУНИ,Ва ширин ўй-хаёллар тарк этганда уйқуни.Ишонинг: истамайман бошимга қўнсин шуҳрат,Хоҳлайман: тинч ва мазмундор бўлсин ҳар вақт.

«…ГА…»

                 …ГА Гўё яшнаб, порпираб ёнган,Ва бир маҳал сўниб қолган шам…Йўқ, йўқ, юрак у томон чопмасХаёлимга учиб келмас ҳам!Сиз қаршимда гулгун намоён,Тағин ишқдан тутқизиб "гултож",Нега қалбим тинчгина оромУйқусига излайсиз илож?Нима ўтган бўлса умримда,Бари рўё ва бетасалло.Бахтиёрман: мағрур, паришонБарча ўйдан олисда танҳо.Содда онам ўз орзусидаШошиб-пишиб кўраркан тадбир,Лекин бедор тушкун руҳимгаБарвақт оғу қуймади тақдир.Уйғонарми мангулик уйқу? –Эсга солманг, ҳайҳот, у дамни,Унутай мен, хунук муаммоБағишлаган ўша одамни.О, сўзламанг, унутай, дўстим,Кечмиш ҳаётим иллатини…Инсон ишқи, дунё бахш этган –Ва ҳайвоний муҳаббатини.

ЁMҒИРЛИ ТУНДА

Кутаман-у, қуршар ҳаяжон,Бошимга минг фикр қуйилар.Гўё ирмоқ жилдирашлариМунгли қўшиқ каби туюлар.Ҳам гулдираб-гулдираб ғамгин,Фиғон чекар кўклам товуши,Шитир-шитир ёмғир савайди,Кўзёшларга тўлар ҳовучим.Мен ҳамон кутаман, эгним ҳўл,Аммо сендан бўлмади дарак.Оҳ! Сен келсанг олам яшнарди,Ва ўзга ҳис этарди юрак.

«КУНИ БЎЙИ МЕН БИЛАН КЕЗИБ…»

КУНИ БЎЙИ МЕН БИЛАН КЕЗИБ,Қуёш уйқуга кетгунча,Мен ўйлайман Сени, азизим,Ўйинг билан соатлар кечар.Қуйилади оқшом ҳам аста,Юлдузларга кўмилар борлиқ.Энди лекин нигоҳинг истаб,Ва дарбадар эмасман ортиқ.Чунки ўзинг келдинг ёнимга,Тим қора сочларингни ёзиб,Оппоқ нурли қўлларинг илаЮрагимга ишқингни ёзиб…

Т. ОХУНГА

Мой друг, отчизне посвятим,Души прекрасные порывы!А. ПушкинЭҳтирослар чашмаси лим-лим,Умидларим порлоқ ва дилдор.Кечган йиллар – улуғ муаллим,Тупроғингни ўпаман, диёр.Ўйинқароқ кунлар эсимда,Гул тақдирга муяссар, беғам.Болалигим ўтди бир зумда,Қайтарилмас энди сира ҳам.Азиз дўстим, ғам чекмоқ нечун,Умр бекор ўтмоқда, дея.Фарзандликнинг муроди учунИшон, нурли келажак ҳадя.Ҳайкал қуриб ёшлигимизга,Чечакларга буркаб бегумон,Эт беғубор дўстлигимизгаМуҳаббату сафо армуғон.Иштиёқида ҳур ВатанимизЮрагимиз олсин аланга.Майли, фидо бўлсин танимиз,Олий истак бари Онага.

«НОЗЛИ ШАББОДА ЖЎШАР…»

НОЗЛИ ШАББОДА ЖЎШАР,Олгач тотли исиниШўх арига боғлардан.Ширин хаёлга ўхшар,Гулларнинг севгисиниКелтирмиш у ёқлардан.Ошиқ гўзали сариУчиб водийдан ўтар –Шаббода най чаларди.“Хуш келдинг, Асалари!”Маҳбуби шароб тутарЗаррин қадаҳчаларда.

ЮЛДУЗ

Бўлармикин орзуларга чек,Шу қисматми содда юракда?!Мудом порлар тун юлдузи тек,Ширин умид янглиғ юксакда.Нигоҳини кўрарки оқшом,Фазоларда – осмон кўксида,Деразамдан тутиб олтин жом,Гўё дейди: – Ўғлон, ўксима!Юрагимга сирдош ва ошна,Унга маълум ғаму андуҳим.Термуларкан, мен бедор ташнаБир тасалли топади руҳим.Оҳ, олисда юлдузим ҳарчанд,Лекин тимсол этмиш эзгу дард.Порла, буюк умидим ёрқин,Кўзларимга хаёлдек яқин.

«ЭСЛАЙМАН МУЛОЙИМ ТАБАССУМИНГНИ…»

ЭСЛАЙМАН МУЛОЙИМ ТАБАССУМИНГНИ,Жимжит оқшом эди дилрабо, ойдин.Бахтиёрлик ҳадя этган зумингни.Ширин ҳаяжон-ла сени суйгандим,Вужудимда ажиб туйғу туйгандим,       У тунни қайтариб бўлсайди,                                                                                Бўлсайди.Ёнган нигоҳингга термуламан лол,Уятдан кўзларим телба ва дайди,Нега? Латофатли ўша суюм ҳолЎчмас мангуликка юраккинамдан,Бир соний холимас тилаккинамдан.       У олтин ишқ муҳри бўсайди,                                                        Бўсайди.

СЕВГИ ЁШИ

Бувимга

Иссиқ оғушига чорлайди мени,Кўксига муҳаббат тўлдирган олам.Соғиндим меҳрибон қарашларингни,Самимий порлаган нигоҳинг, онам.Хаёлда расмингни чизаман шу пайт,Худди ёнгинамда кўраман аён.Сен шивирлаб дейсан: – Ўғлим, тезроқ қайт!Товушинг тинглайман азиз ва бийрон.Визиллаб кузакнинг шамоли тентир,Муздек нафас ила юзим чимчилар.Совуқ ҳам соғинчдан титрайман дир-дир,Севги ёши кўзларимдан томчилар…

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Дейин хаёлинг-ла кечурда ҳаёт,Латиф рухсораси – ширин хаёлот,Ҳарчанд сасим қулоғингга етмас бот,Унутмагилки, то ҳажр етти бедод,Мени бир нома бирла қилмадинг ёд.Сен раволар кўриб жунунлик дамин,Фурқатингда хаста кўзларим наминФарёдеки, оқизмишсан, аё нозанин,Кўнгул ёд этмасингдин бўлса ғамгинВале руҳум эрур ёдинг била шод.Бир илтифот бирла ташла нигоҳинг,Оллоҳ-оллоҳ, йўқдурур шарпа, оқинг,Мунча йироқ юлдуз янглиғ чироқинг,Бузуғ жисмим уйин йиқди фироқинг,Бу уйда кўп бузуғлиғ қилди бунёд.Ул филмасал саҳрои дашт этарга,Дайдию хор, девонаваш этарга,Ишқ аро ўзни яккаш этарга,Қул ўлди сарв то гулгашт этарга,Қадинг базми тарабдин қўпди озод.Одамлардан нарида ошён қурган,Чорасизлиғ отини ҳар ёна сурган,Ошиқлар тумморида ёна турган,Мани гаҳ дашту гаҳ тоғ узра кўрган,Тирилмиш соғинур Мажнуну Фарҳод.Соқий, ҳориганман, бемадор илким,Не ишқда фарёдлар демамиш тилким,Не офат армуғонлар этти улким,Кўнгилни май ила маъмур қилким,Хумори давр они қўймас обод.Балолар Парфининг бошиға урди,Девоналиғ ичу тошиға урди,Май тўла косани лаболаб сўрди,Навоий телба бўлган чоғда кўрди,Пари бирла ани соғинди ҳамдод.

«ШЕЪРИМ БЕФУСУН –…»

ШЕЪРИМ БЕФУСУН –Чақноқ баҳор, ишқона диёр,Ошиқ сари ва суюм орзу,Истаса лаблар беихтиёр.    Шеърим бефусун –Шивир-шивир шаббода қиссаСўйлаганда, таржимон бир зум,Сен ранжима, зулфинг силаса.      Шеърим бефусун –Мудроқ кузак ўртаси яккаш,Ёки бир қиш кечаси маҳзунЭзганида қалбингни оташ.               Шеърим бефусун –   Агар ишонч, ёрқин тасалли   Бахш этолса бахтим ёр бўлсин,   Эътиборсиз ёинки!?. Майли…

КУНДАЛИК

Оқар дарё, оқади замон.

М. Ойбек

1

Ярим кеча, мен севган фурсат,Миллион кўзи билан боқар кўк.Такрор қўлда паришон Блок;Энг даҳшатли, энг ширин қисмат,Муҳаббатдан машъум ҳикоя,Иффатини йўқотган бояҚиз ҳақида ё ихлос биланҚўйиб madame оёғига бош,Севги изҳор этади ювош,Оловли шеър, эҳтирос билан.Бас! Кундалик ёзмоғим керак:Оппоқ. Оппоқ. Тонгда ёққан қор,Мен шаҳарга кетдим бемадор,Бир навъ ишдан билгани дарак.Учраб қолди Неъматжон жўрам,Ундан-бундан гаплашиб бирозТурган эдик. Қаршимда N. ҳам,Салом-алик қилишдик холос.Сўнг учради қадим ҳамтовоқ,Фисқу фужур бошлаб юборди,Рост-ёлғонни бир-бирга қорди,Аччиққина сўз айтди аҳмоқ…

2

Эрталабдан бошим зирқирар,Ғувиллайди қулоғим чунон.Нонуштада бир тишлам ҳам нонҲеч ўтмади. Томоқ ҳирқирар.Кеча S. V. ашъорини манОлиб келган эдим шаҳардан.Гарчи баъзи шеърлари равон,Замонага туйғун нафасиҲаёт, севги мадҳи кўп бийронВа Хайёмдан бир таржимаси.Мафтунмасман умуман унга.Йўқлигидир китобда холос,Балки ўйчан Брюсовга хосФайласуфий чуқур тушунча.Абдуллажон ёрига атаб,Мувашшаҳлар тизди, не ажаб.Жимжит, жимжит ухлайди олам,Икки уйқу урди бувим ҳам.Ой булутлар аро чекинар,Уйғоқ соат тинмай чиқиллар…
На страницу:
2 из 4