bannerbanner
Seçilmiş Eserler 1. Cilt
Seçilmiş Eserler 1. Cilt

Полная версия

Seçilmiş Eserler 1. Cilt

Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля
На страницу:
3 из 4

3

Туманли тонг. Мусаффо қировЎт-ўланлар япроқларида.Лаззатли туш қучоқларидаАстагина уйқусирар ров.Кўрпасида ётади қишлоқ,Ҳар кунгидан ўзгача порлоқ.Кун. Бугун қонун яралган дам,Яъни, улуғ насл-насабим,Миллат – ўзбек, оддий бир одам,Қуёшдан нур эмган нафасим.Тун. Қадрдон ва азиз ўртоқ,Маҳмуд Махсум ташриф этган чоқ,Севинчимдан порлади оқшом,Маъниларга чорлади оқшом…Адабиёт – мавзуйи азал,Наср ҳақда ўз мулоҳазамЭшитаркан, Махсум шу лаҳзаЖўшиб деди: Гўзалдир ғазал!..

4

Якшанбада уйда бўламан,Майда-чуйда ишлар билан банд.Дам кечганин билмай қоламанВақт ортидан вақтлар тирбанд.Бугун Тургенев қўлимда эди,Ёруғликда кезишдик бирга.Идрокимни мен насрий шеъргаБахш этаркан содда кўнглимдаМангуликка қолиб кетди сўз,Алам-андуҳ солиб кетди сўз:“Танҳогина йиғлайман секин,Сен йиғладинг қайғумга ҳамдард.Ўз ҳасратинг бор эди лекин,Менда кўрдинг сен уни фақат…”

5

Одобни одобсиздан ўрган.

МақолЕтар! Яшашнинг маъниси бор,Ким ғояга қилар хиёнатЎзи яратган бўлса агар.Бачканалик ва қуруқ оятҚулоғига ёқади кимнинг?Бунча лақма бўлмаса инсон,Ёлғон-яшиқ тўқийди осон,Қуриб кетсин оғайнинг сенинг.Эминеску айтган сингариСингдираман шундай бир одатЭшитмайсан сира ҳам, яъни:Майда гапга жавоб – сукунат.Ўқигани олди “Бўрон”ниОшнам – эркин китоб мухлиси.Лекин шеър(ни) ўқиса ҳар онКелар эмиш унинг уйқуси.

6

“Бекоргами кечар кунларим?”Ниманидир қиламан хаёл.Бир ерда тинч ўтиролмайман,Шаҳарга-чи, бамисол шамолҚанот ёзиб учаман, аммоНа бордир иш, на-да бир маъно.Явдат Илёс “Суғдиёна”синЯхши, олиб келдим эртаси.Ўқимоққа тутиндим, афсус,Бир инжикиш эзиб қуршади,Менга олам торга ўхшади,Бошимда мунг қўшиқлар ҳануз.Косаларга шароб қуйилди,Бироз қувноқ бўлдим, хайрият.Кайф – туман битди, қўйилди,Тағин инжиқлик шу тариқатВа ўйлайман уйғоқ тунларим:“Бекоргами кечар кунларим?..”

7

Уч кун бўлди Абдуллажонсиз,Жим ўтирамиз мен ва бувим.Кечки овқат ўтар ғалати,Сира-сира йўқда уқувимБирор қизиқ гап-сўз айтишга.Нафас учун ётиш олдиданКоинотга чиқаман тишгаВа кечаман шу дам уйқудан.Бутун олам марварид – оппоқ,Тагимда қиш кумуш сийнаси…Навоийни очаман қувноқ,Салом, маънилар хазинаси.

«ЁЗНИНГ ИЛИҚ ОНЛАРИ КЕЧДИ…»

ЁЗНИНГ ИЛИҚ ОНЛАРИ КЕЧДИ,Қурғоқ майса узра булдуруқ.Табиат гул либосин ечди,Зар япроққа лим ариқ.Қалдирғочлар тарк этди уя,Сўнгги донни тортар чумоли.Осмонда оқ булутлар туя,Юзар карвон мисоли,Хаёл тимсоли.Ойна жаҳон беғубор ёниқ,Хиёл уйқу йўлатмас киприк.Оқшом. Ҳаво аёз ҳам тиниқ.Ой нурлари. Кўприк.“Мен севаман, – деди, –сени”,Ҳаяжонли висол зумида…Куз севгиси. О, қиз севгисиПорлар табассумида,Висол зуми-да.

1960

ОТАМ ХОТИРАСИГА

Гўзал эсдаликлар қолди сендан,Заҳмат чекмоғим учун ҳаётда.Мен таниб олгунча эсимниЭсдаликлар қийнайди, ота.Эсдаликлар ўртайди ҳали,Руҳим тўла армон ва мотам…Гўзал эсдаликлар туфайлиМен қандай яшайин, ота?!.

«МУҲАББАТИМ РАД ЭТИЛГАНДА…»

МУҲАББАТИМ РАД ЭТИЛГАНДА,Вужудимни ёпгач маломат,Қалбим пора-пора тилганда,Қолмаганда зарра ҳаловат.Бошлар экан ўйлар чоҳигаСенгагина розимни айтдим,Дафтар, бегуноҳ нигоҳинггаЮрагимни оқизган пайтим.Йўқ, мутлақо алдамадим, йўқ,Ўзи жабр этди, бегумон,Алдамоққа бормидир ҳуқуқ?!Виждонимга сен фақат инон.Инонмади ахир нозанин,Ёлворишлар бариси бекор.Дилга мунис орзудек яқин,Хаёлингда ардоқлаган ёр.Гар боқмаса сен сари қиё,Тилакларни этса дарбадар,Юзи сенинг юзингдек сиёҳБўлса яхши эмасми, дафтар?!.

«ГЎЗАЛ ТУШЛАР ТИЛАЙМАН, ХАЙР…»

ГЎЗАЛ ТУШЛАР ТИЛАЙМАН, ХАЙР,Хайр сенга, хайр сенга, тоКўзларингда куй акс этгунча,Этгунингча учрашув, видо.Мактубимни ўқиб, эҳтимол,Жуда ҳайрон бўларсан менга.Бир кўчада шунча йил яшаб,Севганимни билмаганингга…Балки кекса онанг қошингдаЭртак сўйлар. Фожеа тақдир –Ўтганларнинг муҳаббатидан…Гўзал тушлар тилайман, хайр!

«КУМУШ ҚОРЛИ ВА ОЛТИН ДАЛА…»

КУМУШ ҚОРЛИ ВА ОЛТИН ДАЛА,Ўртасида бир жуфт тол оғоч.Кўринади эртак айтардек,Дардларимга топгандай илож.Чапда Бўзсув оқади туйғун,Қирғоғида шивирлар шағал.Тунги туман мисоли уйқуЁяр, қиёқ тебранар сағал.Ой, юлдузи юзида итоб,Порлаганда кечалик осмон.Кел, майлига, машриқдан офтоб,Ғуруб сари бош қўйган замон.Елсин еллар, овоз сол оғоч,Ўзлигича сўйлайди олам.Кел, сўйлайин бир гўзал эртак,Муҳаббатим ҳақида мен ҳам.

«УФУРАР ЕЛ, ЁМҒИР САВАЛАР…»

УФУРАР ЕЛ, ЁМҒИР САВАЛАРВа хотирда жонланур бир дамҚўшиқ айтиб берган саъвалар,Кўкда чақмоқ чаққанда бирдан.Тутқич бермай қувалоқ елга,Ҳам ёмғирдан панароқ ерга,Биз иковлон кетгандик чопиб,Ўтиргандик хилват жой топиб.Шундай гўзал, тиниқ чамандаЖуда ғамгин қўшиқ куйладинг,Мен ёмғирни ёш деб ўйладим,У пайт роса кулдинг чамамда.Уфурар ел, ёмғир ёғади,Хотиралар ёши томади.

«КЎКЛАМ, КЎКЛАМ…»

КЎКЛАМ, КЎКЛАМ…Қушлар айтур ашуласиниВа мусаффо тонгги шаббодаДимоғимга урар исини.Ҳаёт қайнар бу ер юзида,Ҳаёт шудгор остида бу он.Қанотини ёзиб бараллаҚулоғига шивирлар: уйғон,Барака ва тўй олиб келдим,Подаларга ям-яшил гилам.Эркин меҳнат, куй олиб келдим,Тўлса арзир қўшиққа олам.Кўклам, кўклам,Қушлар айтур ашуласини…

ЭПИТАФИЯ

Бир гулғунча ҳаёти, ҳайҳот,Наҳот сўнди. Алвидо гўдак.Нега йиғи, нега бу фарёд,Дарё-дарё кўз ёш не керак?!Ахир бир кун беомон қисматБизга шуни кўради раво.О, одамлар, йиғламанг фақатҚадимийдир жуда бу маъво.Тирик экан қалб бор, виждон бор,Ростми? Йўқса нечун куламиз.Ёрқин бахт ёр бўлса ногаҳон,Лек бирибир шундай ўламиз.Севамиз-у, нафратланамиз,Кўтарамиз бемаъни жанжал.Беқарор ишқ ичра ёнамиз,Ва кутамиз қачондир ажал.

«НЕЛАР ЎЙЛАБ ҚОЛДИНГ, ОНАЖОН…»

НЕЛАР ЎЙЛАБ ҚОЛДИНГ, ОНАЖОН,Кўзингда марварид ёш.Менгами бу бир жаҳон эҳсон,Меҳрингга арзисам кош.Арзийманми, айта қол, дунё,Дилга солиб қўй ахир.Йўқса, ғарқ эт, гирдибод дарё,Ёки, ажал, кел, чақир.Мен туғилдим. Улуғвор ижодВа ҳаётга тиргатдинг.Мангу қолди менда илк савод,Муқаддас тил ўргатдинг.Ай, муҳаббат – бетиним булоқ,Паришон онаизор.Ўтсам, майли, умрбод шундоқҚошингда, она бедор.

«ШОИР ВА МЕН БИР ТУНДА…»

Мы, о, Мэри, грустим и поём.А. БлокШОИР ВА МЕН БИР ТУНДАҒамгин, ҳамдард иковлон.Ҳамон, Мэри меҳрибон,Келгил, кутамиз бунда.Келгил, солма азага,Майли, ёмғир қуйгандаЁки қиш деразагаРасм чизиб қўйганда.Келгил, кутамиз ҳамон,Ҳамон, Мэри меҳрибон.Оҳ, бу кулфат беомон,Чиқ изғиқ дала томон.

«АСЛО АҲМАД АЛИК БЎЛМАСИН…»

АСЛО АҲМАД АЛИК БЎЛМАСИН,Марҳабо – Мариана.Ҳар бири ҳам мусиқий, гўзал,Лекин розими она?Эркалатиб ва севиб жонданЎзи исм танлаган.Мендан қолсин ёдгор ўғлонЁки қиз деб англаган.Кечалари бедор қошингдаҚўзичоғим, деб сениУзоқ-узоқ алла айтгандир,Қўшиб суюк исмни.Бугун азиз она боши қор,Ажинлар тарам-тарам.Гўзал ном деб танлаб қўйганиҲаммасидан муҳтарам.Асло Аҳмад Алик бўлмасин,Марҳабо – Мариана.Ҳар бири ҳам мусиқий, гўзал,Лекин розими она?…

«БЕ, ШОИР ЭМАСМАН, АЗИЗИМ…»

БЕ, ШОИР ЭМАСМАН, АЗИЗИМ,Бир одамман оддий, жўн.Лекин хаёл этмиш табассум,Хаёл – Лайло, мен – Мажнун.

«СЕНИ КЎРДИМ, ЮРАК ЎРТАНДИ…»

СЕНИ КЎРДИМ, ЮРАК ЎРТАНДИ,Сени кўрдим – лол қолди тилим.Сени кўрдим – бир туйғу танда,Бир аланга, юз пора дилим.                 Эҳ, дала қизи.Ҳолбуки сен бефусун, оддий,Ғубор нима билмаган нигоҳ.Гўё камтар зангори водий,Зурриёти пахта каби оқ,                 Эҳ, дала қизи.Ўзим ҳайрон, бу қандай бало,Қандай оташ, бу қандай ҳолат?Пинҳон висол учун мубтало:Эҳтимол, муҳаббат, муҳаббат…                 Эҳ, дала қизи.

«ЛАЗИЗ ДАРД ИЛА…»

ЛАЗИЗ ДАРД ИЛА,Кеча – оппоқ дард узра ғубор.Кўкда булут. Сўрар далалар:“Қуёш, нуру кўз ёшинг юбор”.Лазиз дард ила,Ёмғир ерга қўнар. ТомчиларБир чавандоз мисол енгилди,Тулпорини осмон қамчилар.Лазиз дард ила,Қор эрийди, ирмоқ шошилар,Ёмғир тинар, сўнгра буғ тўзар –Дардли баҳор ҳусни очилар.Лазиз дард ила…

1960 ЙИЛ 31 ДЕКАБРЬ

Беш йил ҳам тез ўтиб кетади,                                   Гар бўлсак омон.Мақсудига ҳар ким етади,                                   Ноумид – шайтон.Тарк этайлик, майли, уйқуни,                                   Яқин Идеал.Илми ҳикмат ёндирар сувни –                                   Ошино матал.Кимдир шеърда машҳури жаҳон,                                   Ёрқин тафаккур,Ким насрда сўзи бир уммон,                                   Ва тиғдек ўткир.Тақдири ҳукм этар келгуси,                                   Азиз дўсту ёр,Албат, бизни қутлар келгуси                                   Бу ОНА ДИЁР!

1961

РОНДО

Бу хафа кеча кечар,Қувгай уни офтоб.Бу кеча пардек учар,Қўйнида мажҳул сароб.Бу хафа кеча кечар,Кечар кўнгилдан алам.Ул ўзи заҳар ичар –Аламсиз қолгай олам.Бу хафа кеча кечар,Кечар ғафлат уйқудан…Уйқу билмаган кечаПорлар яна туйғудан.Бу човук кеча кечар…

«АСТА НАВОИЙНИ ЎҚИЙМИ…»

АСТА НАВОИЙНИ ЎҚИЙМИ,Мен бошингда, бағрим, шивирлаб?Ёки ўзим шеърлар тўқийми?Йўқ! Қоғозга тўкилмади қалб,Қалб баёни шунча қийинми?!Уйқу бўлмас менга бу тун ҳам,Тонгни кутиб олурман ҳали.Бир илтижо кўзинг юм, санам,Бас энди сеҳр этмоқ, гўзалим,Уйқу бўлмас менга бу тун ҳам.Наҳот, уйқу этгуси маҳрумГўзал хаёл ила оқмоқдан.Оташ нигоҳ, оташ табассум,Мени армон сари боқмоқдан,Наҳот, уйқу этгуси маҳрум.Ухламайман гар сен уйқуда,Сен уйқуда мен уйғоқ танҳо.Ойдин кеча. Ойми парқудаЁтган, ёки сенми, дилрабо?!Ухлолмайман гар сен уйқуда.

«ЎНАР ГУЛЛАР, ЯШНАР ВА ТОЛАР…»

ЎНАР ГУЛЛАР, ЯШНАР ВА ТОЛАР,Неки бордир иқлимда.Лекин ижод меҳнати қолар,Толиш билмай ақлимда.Эзгу туйғу маскани, юрак,Ёнғин янглиғ ёнғил сен.Менга илҳом осмони керак,Ёмғир янглиғ ёғил сен.

«ОНА, МЕНИ УЙҒОТ САҲАР…»

ОНА, МЕНИ УЙҒОТ САҲАР,Уйғот кўзим кўрсин жаҳон.Поёни йўқ ўз йўлим бор,Ҳали бордир улкан довон,Она, мени уйғот саҳар.Кечирма гар тояр бўлсам,Ахир бир кун оғир йўлда,Сабр-тоқат косам тўлсаВа қолмаса куч ҳам қўлда:Йўқ! Кечирма тояр бўлсам.Ҳеч чекмайсан, уят, изо,Сенга ваъдам – элга ваъдам,Сен норизо – эл норизо,Рози бўлсин азиз Ватан,Саҳар уйғот, онаизор.

«КИМ БИЛАДИ ОРЗУ ВА ХАЁЛ…»

КИМ БИЛАДИ ОРЗУ ВА ХАЁЛ,Балки хазон бўлар узлатда.Ким билади иқбол, эҳтимол,Жилва қилар бир кун қисматда.Ким билади сокит, бедаво,Кечармикин кунларим маним?!Шундай эса керакмас ҳаёт,Яхшироқдир минг бор ўлганим.

«СЕНСИЗ КЎКДА МОҲИТОБ…»

СЕНСИЗ КЎКДА МОҲИТОБ,Сенсиз минг юлдуз уйғоқ,Бу тун шамол ҳам увлоқ,Қани, деб этар хитоб.Қани у, деб жилдирар,Гулзор томон оққан сув.  Кўз ёши тиниқ, оҳу,  Гул баргида милтирар.  Сира ўчмайди чироқ,  Уйқу келмайди ахир.  Айрилиқ бунча оғир,  Айрилиқ бунча йироқ…  Танҳо тағин бугун ҳам,  Хаёлингни ўпаман.  Ухла, мен-да ётаман,  Ухла, хайрли оқшом.

АЛЛА

Йўқ деб ота ва онам,Куйма, ҳаммаси ўзим.Қўғирчоқ, ухла энди,Кўрар кўзим, оҳ, қўзим,                 Алла-ё, алла.Тинг… тинг… ёмғир ёғар, тин,Кеча шундай зимистон –Чунки ухлаш керак тун,Олам кўрпаси осмон,                 Алла-ё, алла.Индамайсан сира ҳам,Йиғламайсан сен доим,Ухлагин ювош болам,Кимдир келар… Жим, ойим,                 Алла-ё, алла.Оҳиста ётур бу чоқВа қиз юмади кўзин.Уйғоқ эди қўғирчоқ,Ухлаб қолди қиз ўзи,                 Алла-ё, алла.

«ЭЛТАР ДЎСТУ ЁР…»

ЭЛТАР ДЎСТУ ЁР,Аста мотамдор,Уни тупроққа                     Кўмишга.Нимадир ёдгорҚолдирмаса гар,Ҳукм – унутмоққа                     Кўнишга.Шамол кезади,Юрак эзади,Бу ғамгин забон           Асабий.У на безади,На-да сезади,Йўқ энди ўғлон           Абадий…

«ЎЗ ЎТИМГА ЎЗИМ ҚОВРИЛАЙ…»

ЎЗ ЎТИМГА ЎЗИМ ҚОВРИЛАЙ,Қўй, кечирма, авф этдим дема,Тупроқ каби кўкка соврилай.Ойлар ўтар, йиллар… бир замон,Сен гуноҳим эслаган дамдаМангу тамом бўламан, инон.Бу гуноҳим фақат кечма сен,Аччиқ-аччиқ кўз ёши қилай –Бу дунёдан ҳеч ким кечмасин.

«РИЁКОР ТУШ ВА ҒАДДОР ТУШ…»

РИЁКОР ТУШ ВА ҒАДДОР ТУШ:Танҳо армон кетмиш ташлаб,Юрак ғашлаб, кўзим ёшлаб.Уйғондим-у, бўлдим беҳуш,Риёкор туш ва ғаддор туш.Ажойиб туш, ғаройиб туш,Яшай олмас эмиш нигорМенсиз – ёруғ жаҳони тор.Уйғондим-у, бўлдим беҳуш,Ажойиб туш, ғаройиб туш.

«ЖОН ОЛГУЧИ МУСИҚИЙ ОҚАР…»

ЖОН ОЛГУЧИ МУСИҚИЙ ОҚАР,      Изтиробда Лист.Ёнган қалбни у яна ёқар,      Туғён этар ҳис,      Унга жўр ёмғир.Йиғлар осмон ва маржон ёши      Томар ойнага.Сен келмасанг – агар Қуёши                Кулар Ой нега?               Айрилиқ оғир.

МАРВАРИДА

Ташвиш ҳам сулув.

Зулфия1. Сени бемор деб айтди, оҳ,Бу сўз заъфар, бу сўз қаро.Оҳ, дил озор, оҳ, дил сиёҳ,Дил йиғлади мотамсаро.Сени бемор деб айтди, оҳ,Кўк ғазабнок, ҳам зимистон.Ногоҳ чақмоқ чақди, бироқАлангада куяр жаҳон.Сени бемор деб айтди, оҳ,Шамол йиғлар ва солгай ув.Моҳтоб юзи хаста ва оқ,Унда ғаш ва унда қўрқув.Сени бемор деб айтди, оҳ,Ул хотиржам.Марваридам…2. Ул шоир кўз ёши шеър бўлиб оқди,                                                            Шеър бўлиб оқди.Булутдан узилган ҳар дона ёмғир,                                                            Ҳар дона ёмғир,Кўк сафсар гул узра марварид тақди,                                                            Бош эгди оғир…

«МАЙЛИ, ЙИҒЛА, ЙИҒЛА ВА ЛЕКИН…»

МАЙЛИ, ЙИҒЛА, ЙИҒЛА ВА ЛЕКИНАбад видо бўлса қайғуда.Дейдиларки, кўз ёши эркинОқса, қайғу эрир йиғида.Майли, йиғла, йиғла ва лекинМаржон-маржон севинч ёши тўк.Баҳор йўқдир ва хароб экинБаъзан шундай йиғламаса кўк.

АЛЛА

Бувимга

Тунда келдим узоқ сафардан,Кўзларингда марварид –Ёш интизор кунлар эҳсони –Меҳр бозоридан харид.Ухла, алла айтай қошингда.Куйиб суйган кунларинг ҳаққи.Ширин ҳаётим садқа.Уйғоқ ўтган тунларинг ҳаққи,Шеърим – бисотим садқа,Ухла, алла айтай қошингда.Она, садқа жону жаҳоним,Бахтим, жоним, соғ бўлсанг.Бўлсанг меҳринг ила офтоб,Буюкликда тоғ бўлсанг,Ухла, алла айтай қошингда.Оқ сутингни оқлай, оҳ, она,Олтин сочай бошингга,Арзимасман илиқ табассум,Томчи қайноқ ёшингга,Ухла, алла айтай қошингда.Мен ухласам сен ухлагансан,Йиғлагансан – йиғласам.Мен кулганда сен ҳам кулгансан,Ўйнагансан – ўйнасам,Ухла, алла айтай қошингда.Тунда келдим узоқ сафардан,Соғиниб келди ўғил.Ухла, алла айтай қошингда,Мен бедор, сен ухлағил,Ухла, алла айтай қошингда.

«КИМ БИЛАДИ ОРЗУ ВА ХАЁЛ…»

КИМ БИЛАДИ ОРЗУ ВА ХАЁЛБалки хазон бўлар узлатда.Ким билади иқбол, эҳтимол,Жилва қилар бир кун қисматда.Ким билади сокин, бедавоЖимгина кечарми ҳаётим.Жимгина кечарми бенаво,Яна синган каби қанотим.  Оппоқ ойдин йўлим бегумон,  Мен бир мурват, тафаккур – само,  Хазон бўлса гар орзу – армон,  Фақат ўзим сабабкор танҳо.  Майли, ташвиш билан йилу ой,  Кеча-кундуз ва ҳар бир соат  Ўтса ўтсин лекин, ҳойнаҳой,  Инон, бўлмас асло бемеҳнат.  Ишонсалар, сени севсалар,  Келгуси бор буни десалар,  Билмай нима ўзи тақозо,  Оҳ, ишонч бу энг олий жазо.

«ЛАГАНБАРДОР ЭМАСМАН…»

ЛАГАНБАРДОР ЭМАСМАН,Ёқтирмайман хушомадни.Ҳар кимга ҳам букмайманМағрур қоматни.Лекин биламанки,Сен елкада кўтарганБу жаҳон ғами оғир.Милёнларнинг кўзи бўлсанг сен,Милёнларнинг сўзи бўлсанг сен,Мақтамай нега,Нега осмонларга кўтармай ахир?!.Лаганбардор эмасман,Хушомадни ёқтирмас кўнглим.Ҳамдард дўстим,Меҳрибон отам,Лекин қошингда бу кунВиждон буюрганин ёяман,Яхши фарзанд кабиЖаҳонда бир зарра бўлиб мен ҳамТаъзим ила қўяманЮрак узра ўнг қўлим:Ассалому алайкум!

«РИЁКОР КЎЗЛАРИНГГА…»

  РИЁКОР КЎЗЛАРИНГГА,  Ҳамдард сўзларингга  Зор эмасман,  Илтифотинг ўзингга, ошнам.  Сариқ чақа қадрим йўқ, аммо,  Сени сариқ чақага ҳам  Олмасман.  Истасам ўзимни  Тубан санай биламан,Истасам сўзимниСайлай биламан.Истасам дейманки;Машҳури замонаман,Назаримга илмайман лекинБу мулк, дунёни,Гарчи мен девонаман…

«МЕН КЕЛГАНДА ХАСТА ЭДИ…»

МЕН КЕЛГАНДА ХАСТА ЭДИ             Меҳрибон онам.Лекин бошим силаб деди:             Соғмисан, болам.Онажоним ётар касал,             Ва чўпдай ориқ.Лекин дейди: ориқлабсан             Уринма ортиқ.Қолмиш сочи оппоқ бўлиб,             Сезмайди ўзи.Лекин ғамга қалби тўлиб,             Узмайди кўзин…

«ЭҲТИМОЛ ТУШУНМАБСАН…»

ЭҲТИМОЛ ТУШУНМАБСАНМен айтмоқчи бўлган фикрни.Телбароқ кўринаман.Шундайми?!Ва лекин,Ўз кўзларингга ишонмайсан,Жасорат кўрсатсам бир кун.Катта кетма, демоқчисан,Мийиқда кулиб қўйдинг ҳозир,Лабингда порлади истеҳзо,Юзларингда ачиниш рози.Қойилмисан?Сенда ўзгариш бўлсин учунМен нимадир этдим эҳсон.Зинҳор,Сен янги товушдан чўчима,Қулоқ сола бермаВазн ва қофияга,Қўй, эски қанот билан учма!Бас энди риё қилмоқ –Бу ҳижо деб, бу туроқ дебОсилмоқ қоидага.Ғарб – отам менинг,Шарқ – онам.Банд этгандир бошимниЖаҳон ва Инсон…Ортиқ бўлмас қурол ҳаётда,Ортиқ бўлмас қонун ҳам, инон.Эҳтимол, тушунмайсан…

«ДЎСТИМ…»

ДЎСТИМ,Сира бўлма ўзингдан рози,Ғафлатда қолма бир замон,Дўстларингнинг меҳри, эъзозинБир гап билан бир дақиқадаЎн йилларда топган бахтингниҲеч ажаб эмасдир этасан тамом.Қолсин десанг ўша бахт, ўша эътиборЕтти ўлчаб бирни кес ҳар вақтАйтар бўлган гапларингни,Босар изингни таъқиб этиб бор –Йўқ эса абадий эмас бахт.

«ЖАЛБ ЭТМАЙДИ, ЙЎҚ…»

ЖАЛБ ЭТМАЙДИ, ЙЎҚ,Гўзал қизлар ногаҳон.Ўғирлаб ҳам олмайдиШу кўзларга беркинганМуҳаббат оҳини.Бойлик нима?!Бойлик керак эмас бу замонда.Инсон қадри-қиммати керак,Жуда катта бойликдирАгар мараз бўлмаса танда.Ҳеч нарса қолдирмадиМенинг бой бобом.Ҳеч нарса қолдирмасданЎтди отам дунёдан.Қолдирди ёлғиз алам.Кўп йиғладикМен ва муштипар онам.Ойлар мотам либосинЙиғмадик.Узун йиллар овутди,Ғамгин кунлар эсда қолди-ю,Лекин бахтиёр кечганЙилларни мен унутдим.Ҳозир эса сен пайдо бўлдинг,Мени сен сева билдинг,Тушундинг,Чинга айлантирдингТушимни.Ишқ деб сақлаганимБуюк меҳр сеники экан,Сенга бахш этдимШу ёлғиз нарсани, эркам.Оёғингга бошимни қўйиб,Йиғлаб олай тозаТўйиб-тўйиб.Сени топганим учун.Кўз ёшимни тўкмай бироқ,Бу кўз ёш тенгдурБир дунё дургаВа муҳаббатим каби тоза,Шунинг учун тўкмайманМен уни ерга.

«ҲАЛИ БУ ЙЎЛ КЎП ЙИРОҚ…»

ҲАЛИ БУ ЙЎЛ КЎП ЙИРОҚ,Юр, ҳув яшил бедазор.Қушча сайрар беозор,Ҳали бу йўл кўп йироқ.Сен дам ол, соҳибжамол,Мен қошингда ўлтирай.Бир эртак айтиб берай,Сен дам ол, соҳибжамол.

«ҚАНИ УЛ, ДЕБ ЖИЛДИРАР…»

ҚАНИ УЛ, ДЕБ ЖИЛДИРАР,Гулзор томон оққан сув.Кўз ёш(и) тиниқ кўзгу,Гул баргида милтирар.Сира ўчмайди чироқ,Уйқу келмайди ахир,Айрилиқ бунча оғир,Айрилиқ бунча йироқ.Дўстим, сен ҳам ёнасан,Зулфия рубобида,Соғинч, васл азобида;Лекин келгач тонасан.Танҳо тағин бугун ҳам,Хаёлингни ўпаман,Ухла, мен-да ётаман,Ухла, хайрли оқшом.

ҲЕЙ, МАЖНУНТОЛ!

Мен ўлтирсам яна ёнингга,Балки қирқ йил сўнгида келиб:“Дам бергандинг учқур отингга,У пайт ёшлик билан эдинг”, дебЙўқ, мажнунтол, солма юзимга.

1962

«ҒУНЧАЛАР ПУШТИРАНГ ВА ЗАЪФАР…»

ҒУНЧАЛАР ПУШТИРАНГ ВА ЗАЪФАРЗангори япроқлар шаҳрида.Ғунчалар орзумдек ҳар сафарҒунчалар қалбимнинг бағрида…Қалбимнинг бағрида бир жаҳонҒаройиб эртаклар айтади.Мен қайтиб келмасман ҳеч қачон,Ғунчалар, албатта, қайтади.

ЯНГИ ТОНГ…

Тонгда эриб кетдиКеча.Уйқусини қувиб кўчанингАвтолар шовқин солиб кечар.Дунё сўрармидим сендан,Дўстим, шу дақиқа.Шунчаки, тонг нафаси янглиғТабассуминг керакФақат.

ФАВВОРА

Кўп оғир кўринар ухлашинг,Бугун сенга тушганди ишим.Фақат сенинг йиғлашинг яхши,Яхши эди сенинг йиғлашинг.Нечун жимсан бугун фаввора?Дунёда йўқ эди ўхшашинг,Гўё тиниқ тоза гул эдинг.Кўз ёшларинг тинган. Кул, энди!..Яхши эди сенинг йиғлашинг…Нечун жимсан, ахир, фаввора?

ИСИКАВА ТАКУБОКУ 5 ХОТИРАСИГА

ҲасратимнингСуюқ тошлариданДаҳма қурмоқчиманЎзимга.Ичида ўз жасадим бўлсин.

РОНДЕЛ

Хайрлашдик… Ўйнар капалак…Биз асир бўлмадик лаҳзага.Хайрлашдик бесўз, беюрак.Бу боғ, бу гул келди ларзага.Шабнамнинг соф қадаҳи синди …Кулимизни совурди фалак –Сен мендан айрилдинг, мен сендан,Ўйин тушар рангин капалак.Ўйнар, ўйнар, ўйнар капалак.Бир лаҳзанинг фармони қолди.Хайрлашдик. Бесўз. Беюрак.Буюк севги армони қолди …Қандай гўзал рангин капалак.

ХАРИТА

Кўзларимга нур сингари сингиб кетарЮрагимнинг сурати – харитаЕтарМен ҳали кўрмаган оролларМен ҳали билмаган ерлар денгизларҚонларимда ором оларҚонларимни бузарБунда кўринмайдир бир чайлаУнда бақираётган бир одамҚалқир қалқир ҳар бир ҳужайраКўзимга сачраган яраданШу парча қоғозни босибКим қалбимни ғижимлаб отарХарита – нафасимКўзимнинг иссиғи – харита.

«МАЪНО ЎҚИ КЎЗИМДАН…»

МАЪНО ЎҚИ КЎЗИМДАН,Мен ёниб муҳаббатда,Гар адашсам сўзимдан,Қошингда хижолатда,Маъно ўқи кўзимдан.Сен жабрга устасан,Аммо мен ортиқ моҳир,Севаман ва истасам,Тарк этмакка ҳам қодир.Мен – муҳаббат, мен – ситам.Чангал ясаб бошимда,Сени олиб қолғайман.Ғамгин бир қарошимдаЎз наҳримга солғайман,Чўкарсан кўз ёшимда.

«ОЙЛАР ЎТДИ ВА ЙИЛЛАР ЎТДИ…»

ОЙЛАР ЎТДИ ВА ЙИЛЛАР ЎТДИ,Лекин сендан бўлмади хабар.Ёлғиз сени мен ёлғиз кутдим,Кута бериб хун бўлди жигар.Мана охир сен-да намоён,Муҳаббатим, кўзим, исматим.Ўнгми, тушми ё ширин армон?Бирдан ярақлади қисматим.Сен ўша-ку, хаёлда кўрган,Ўша нигоҳ, ошно табассум.Ўша оҳу кўзлар тиғ урган,Ва юракка бошлаган ҳужум.Сенга жуда ғалат туюларБалки севгинг билан ёнганим.Менга оғу каби қуюларШундай буюк ишқдан тонганинг.Ойлар ўтди ва йиллар ўтди,Юрак эса ишонч ва ғашда.Қанчадирки, ўтган вақт, кутдим,Сени кутдим куйиб оташда.

ХАЙР, ДАДА,

Биз энди кўриша олмаймизЁруғ дунёда.Биламанки, сиз тупроқда,Биламанки, сиз қалбимнингбағрида очилган япроқда.Биламанки, мумкин эмассизни бир бор кўрмоқ,бахтинитута билмай кўкраклар-ла                                                                  ер ўпмоқ!Армоним қолди, холос.Армонимга сиғинаман,6Сизни соғинаман…Биламанки, мумкин эмас.

«ТАЛПИНАДИ, ШУНДАЙ КУЛАДИ…»

ТАЛПИНАДИ, ШУНДАЙ КУЛАДИКўм-қўк ўрмон ва тиниқ дарё.Дарё узра ой ҳам қулади,Ер ҳуснига бўлиб маҳлиё.Талпинади яшил далалар –Совутади асов отини.Қуёш ширин ўйларга толар,Бугун ёзар гул ижодини.Совуқ юракларга ўт қалаб,Ўзи бериб ўзига баҳо,Мангуликнинг нағмаси илаТалпинади ўлкада баҳор.

«МУАЛЛАҚ КЎЛЛАРДЕК БУЛУТЛАР…»

МУАЛЛАҚ КЎЛЛАРДЕК БУЛУТЛАР,Қўйган каби кундага бошни,   Ташна саҳро ёмғирни кутар.Дунёлар ўтларга қорилган,Англамайдир бу қайноқ тошни,Бу саҳро қонталаш, ёрилган.Сабрсиз, бу саҳро сабрсиз,Қайга кўмсин бу чексиз лошниҚабрсиз, бу саҳро, қабрсиз.Пуфлар куйиб кетган қуёшни.

«ВАТАН, СЕН БИР ГУЛ ЭСАНГ…»

ВАТАН, СЕН БИР ГУЛ ЭСАНГ,Булбул бўлиб куйлагум.Сенинг қутлуғ умринггаМен умримни улагум.Жон томиринг сингариОқгум дарёларингда.Мангу қолгум жаннатиСенинг дунёларингда.Беҳуда хаёл биланКелса қонли панжалар,Бир қарич ўтмас ғаним –Кўксим метин панжара.Сен кўзим қорачўғи,Соқчи ҳар бир кипригим.Сен рози эмас бўлсанг –Менинг бордан йўқлигим.

«ШЕЪРИМ СОВҒА ЭТМАС ҲАЯЖОН…»

ШЕЪРИМ СОВҒА ЭТМАС ҲАЯЖОН,Шунчаки ўқирсан, эҳтимол.Ғашга тегар туроқ ва ҳижо,Қофиялар тортмас эътибор.Лекин тушун мени, азизим,Бузулса ҳам қонун-қоида,Сенга ишқим шеър бўлиб оқсин,Оқар бўлса нега тўхтатай…

«ЗАЪФАРОН ЧАҚА ҲАМ ЙЎҚ ҲОЗИР…»

ЗАЪФАРОН ЧАҚА ҲАМ ЙЎҚ ҲОЗИР,Еллар чўнтагимда чийиллайди.Киссам касал бўлса қалбим зар,Дўстим, ҳеч бокиси йўқ. Майли.Боқма эски одамга ўхшаб,Ўтган аср каби қарама.Ва хижолат чекма уялиб,Сочинг учларини бурама.Сен – орзуйим. Мен ҳамон ўша,Оддийгина шу костюмда ҳам,Сева билдим сени, дўстгинам,Боқма менга ўтмишга ўхшаб.Доим бошинг узра ҳозирман,Кўзларингни чақмоқдай ёқай.Кўз ёшимни ё дарё этиб,Қалбинггами ишқ бўлиб оқай?!.Тила тилагингни мен шоирман....

ҚУШЧА

Ёлғиз бир қўшиқ бор сендаВа бир жуфт қанотгина.Уча-уча чарчайсан.Одамларга ўхшаб сақламайсан гина.Урчийсан.Баъзан сен ҳам изғириндаБошпана излайсан, қушчам.Бироқ сен кулмайсан,Куйиб йиғламайсан ҳам,Сен билмайсанНима бахтдир, нима ғам.Бевафолик қилса бир пулСенинг ёринг.Ҳар ҳолда дон-дунинг битсаТекин, бехатарҚайдан бўлса олмоқ учунРухсат берарНомус-оринг.Сен тилдан қийналмайсан,Сенда ёлғиз наво, қушчам.Сен пулдан қийналмайсан,Бепарво, қушчам.Сен билмайсанБайрам нима, кийим нима,Ишқ нима?Сен кулмайсанВа йиғламайсан ўксиб…Лоақал, сен абадийЯшасанг эди, дўстим.

АРМОН

Юрак ичра беркитдимМуқаддас армон деб сени.Ўзингга бориб айтсаммикан,                                                                  севгилим.Қайдам, ранжирмисан,Севинармисан ёки?Айтсам,Ортиқ муқаддас армонБўлмассан, балки.Айтмайман ва лекинПинҳон ёнибЮрак ичра беркитдимСени муқаддас армон деб.
На страницу:
3 из 4