Полная версия
Амир Алишер
Тўғри, Ҳусайн Бойқаро ҳамиша Абу Саъиднинг ғазабини қўзғатиб юрган. У Абулқосим Бобур вафотидан сўнг ўз давлатини тузиш режасини амалга ошира бошлайди: Марвга чиқиб оз вақт ичида бир қанча ерларни забт этади. Қайнотаси Султон Санжарнинг Марвга ҳоким этиб тайинлангани ҳам уни бу йўлдан қайтара олмайди. Улар ўртасида келишмовчилик бошланади. Шу жараёнда айрим лашкарбошиларининг вафосизлиги туфайли эгаллаган ерларини бой бериб, саҳрою биёбонларда саргардон бўлиб юришига тўғри келган. Аммо у шунда ҳам ўз режаларидан воз кечмайди. Ўз атрофига содиқ жангариларни тўплаб яна катта босқинларни режалаштиради. Ҳусайн Бойқаро 862 йил зулҳижжа ойида (мил.1458 йил 10 октябрь 8 ноябрь) Астрободни Қорақуюнли Жаҳоншоҳ Туркманнинг қариндоши Ҳусайн Саъдлудан тортиб олади ва Султон Абу Саъид Мирзо номига хутба ўқиттириб, танга зарб қилади. Бироқ кейинчалик мустақиллик эълон қилгани учун Султон Абу Саъид Астрободга қўшин тортиб, Ҳусайнни қочишга мажбур қилади. Шундан бери Ҳусайн Хуросоннинг чегаралари яқинларида, Хоразм ерларидан босқинлар уюштириб, катта-кичик қуролли тўқнашувларга сабабчи бўлар ва Абу Саъиднинг ҳаловатини бузиб келарди. Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг мутлақ ҳукмдори бўлмиш тажрибали Султон Абу Саъид учун Ҳусайн катта хавф туғдирмас эди. Унинг давлатига жиддий хавф солаётган мамлакатнинг ғарбида жойлашган қудратли туркманлар салтанати бўлганини унутмаслигимиз керак.
Алишернинг Самарқанддаги ҳаёти ҳақида
«Равзат ус-сафо»да келтирилишича, ҳижрий 869 (мил.1464-1465) йил Аҳмад Ҳожибек Абу Саъид Мирзо фармони билан шаҳзода Султон Аҳмад Мирзонинг оталиғи сифатида Самарқандга йўл олади85. У бунгача Ҳирот ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган эди. Алишер Ҳиротда яшаб юрганида Аҳмад Ҳожибек уни ўзига яқин тутган. Чунки у ҳам яхшигина шоир бўлиб Вафоий тахаллуси билан ижод этарди. Навоий у ҳақида “Мажолис ул-нафоис”да ёзади: “… Вафоий тахаллус қилур. Сурати хуш ва сийрати дилкаш, ахлоқи ҳамида ва атвори писандида йигитдур. Хуросонда тарбият топди. Ҳирот дор ус салтанатида ўн йилға яқин ҳукумат қилди. Самарқанд маҳфузасида ҳам муддате ҳоким эрди…”86
Шу воқеадан 1-2 йил ўтиб Алишерни ҳам Самарқандда кўрамиз. Алишернинг яқин дўсти Шайхим бек Суҳайлий ҳам Самарқандда. Хондамир “Макорим ул-ахлоқ”да Навоий тилидан айтишича, Шайхим Суҳайлий Султон Аҳмад Мирзо номига қасида ёзганда уни Алишер таҳрир қилиб берган экан87. Балки Алишер Самарқандга дўсти Шайхим билан бирга келгандир? Чунки тарихдан биламизки, ҳукмдор ҳузурига биринчи бор борилганда шоирлар энг яхши совға сифатида қасида ёзиб борганлар.
Аҳмад Ҳожибек каби қалам ва мулк соҳибининг Самарқандда бўлиши ёш шоир учун айни муддао бўлган бўлиши мумкин. Бу унга шеър қадрига етувчи инсон ҳомийлиги остида умр кечиришга умид уйғотган бўлса не ажаб.
Бундан ташқари ўша даврларда Самарқанд нақшбандия тариқати маркази бўлиб, Мовароуннаҳрнинг забардаст пири комили Хўжа Аҳрор атрофида минглаб муридлар йиғилган эди. Шу нуқтаи назардан Самарқанд сўфийлари билан танишиш, устози Сайид Ҳасан Ардашерга ёзганидек, пири комил хизматига кириш, кейинги ҳаётини нақшбандия тариқати билан билан боғлаш истагида ёниб турган ёш илм истовчи учун бу сафар қулай имконият эди. Абдураззоқ Самарқандий маълумотига қараганда, Алишер Самарқандда Хўжа Аҳрор суҳбатида бўлган. Аммо негадир унга мурид тушмаган. Алишер ўз қарорини ўзгартириб, Фазлуллоҳ Абу Лайсий мадрасасига ўқишга киради88.
Бу даврда Самарқанд обод диёр бўлиб, Мирзо Улуғбек томонидан асос солинган жаҳоний илмфан маркази анъаналари ҳали сўнмаган, исломий илмларнинг алломалари ҳануз ҳанафийлик таълимотини мукаммал ўқитиш билан банд эди. Алишер Фазлуллоҳ Абу Лайсий мадрасасида икки йил таҳсил олади89. “Равзат ус-сафо” муаллифи Алишернинг Самарқанддаги ҳаёти ҳақида шундай ёзади: “…дар хонақоҳи Хожа Жалолиддин Фазлуллоҳ сокин гашт ва аксар авқотро ба мутолаа масруф дошт”90 (… Хожа Жалолиддин Фазлуллоҳ (Абу Лайсий) хонақосида яшади ва асосий вақтини ўқиш билан ўтказди.) Абдураззоқ Самарқандий ҳам Алишернинг Самарқандда таҳсил олганига ишора қилади91. Таҳсил тугагандан сўнг Алишер бир муддат Самарқандда қолади. Бу даврда нима иш билан шуғуллангани маълум эмас. Навоий “Вақфия”да шундай ёзиб қолдирган:“… ҳеч навъ хизматға ўз қобилиятимни ченамаган жиҳатдин ва ҳеч турлук машаққатға ўз қувватимни англамағон сабабдин борча таманно эшигин юзумга мадрус ва жамиъи муддаолар абвобин илайимға масдуд қилиб эрдим”92. “…ҳеч қандай хизматга ва ишга ўз қобилиятимни ченамаганим, чоғламаганим ва ҳар қандай машаққатга, меҳнатга ўз қувватимни англамаганим, синамаганим сабабли барча истак-хоҳиш ва олдимга қўйган барча мақсад-муддаолар, истак-хоҳишлар эшикларин ёпган эдим” (Ўгирувчи Б.Қобул). -
“Равзат ус-сафо” муаллифининг ёзишича, у кўпинча Мовароуннаҳр бошқарувчилари бўлган Амир Дарвиш Муҳаммад Тархон ва Амир Аҳмад Хожибек билан суҳбат қурарди (…гоҳи бо Амир Дарвиш Муҳаммад Тархон ва Амир Аҳмад Ҳожибекки, соҳибихтиёри сари кори Мовароуннаҳр буданд, ихтилот менамуд)93.
“Макорим ул-ахлоқ”да келтирилган “Ҳусайн Бойқаронинг Балх атрофларига бостириб кириш воқеалари баёни”да Алишер Навоий номи икки жойда эслатилади. Биринчисида Султон Аҳмад Ҳусайн Бойқаро ҳужумини дафъ этиш учун Аҳмад Ҳожибек қўмондонлиги остида қўшин юборганда қўмондон қароргоҳида Алишер Навоий ҳам борлигини кўрамиз. Иккинчисида ўша пайтларда Алишер лашкарбоши Султон Ҳасан Арҳангий навкари бўлиб тургани айтилади94.
Айнан шу воқеалар Ҳусайн Бойқаронинг Ҳирот тахтини эгаллаши арафасидаги воқеаларга тааллуқли. Сал ўтмай Хуросон тахтига ўтирган Ҳусайн Бойқаро Султон Аҳмад Мирзога мактуб йўллаб Алишерни Ҳиротга чақириб олади. Бундан маълум бўладики, мадраса таҳсилидан сўнг Алишер Самарқандда кўп яшамаган. Шу нуқтаи назардан унинг Самарқанддаги ҳаётини 1467–1469 йиллар билан чегараласа бўлади.
Алишер Навоий ўзининг Самарқанддаги ҳаёти ҳақида кам маълумот қолдирган бўлса-да, «Мажолис» асаридаги қайдлар асосида унинг Самарқанд адабий муҳитида фаол иштирок этганини билиш мумкин. Хусусан, самарқандлик ижодкорлар билан доимий суҳбатлари, Сафоий, Мавлоно Жавҳарий, Мавлоно Ховарий, Ҳалвоий, Улои Шоший, Мавлоно Юсуфлар билан танишуви, Юсуф Бадеий билан ошно киришиши унинг Самарқанд адабий муҳитида ўзига хос ўрни бўлганини билдиради. Мавлоно Мир Қаршийнинг саҳҳофлик дўконида ўтказиб туриладиган мушоираларда қатнашиб турганлиги95, Мавлоно Риёзий билан шеър устида баҳс юритиши унинг Самарқанд фозиллари билан яқин алоқада бўлганлигини тасдиқлайди. Яна баъзи хотиралар борки, махсус кўрсатилмаган бўлса-да, улар Самарқанддаги даврига тааллуқли, деган фикрдамиз. Масалан, Навоий Мавлоно Риёзий фиқрасида қуйидаги воқеани эслайди: “Бу ғарро матла анингдурким:
Ситораест дури гўши он ҳилол абру,Зи рўи ҳусн ба хуршед мезанад паҳлу.Икки мисра орасида рабт жиҳатидан бир “ки” лафзи керак. Фақир дедимки, бу навъ яхшироқ бўлғайки:
Зи рўи ҳусн дури гўши он ҳилолабруСитораест ки бо моҳ мезанад паҳлу.Инсоф юзидин керакки, мусаллам тутса эрди, жадал бунёд қилди, фақир сокит бўлдим. Ўз ёронлари талоштилар ҳам қабул қилмади. Самарқандда фавт бўлди”96.
Навоийнинг ўринли танқидига Риёзийнинг эътироз билдиргани бу воқеа унинг йигитлик даврида рўй берганлигини кўрсатади. Зеро, Навоий ўрта ёшларда шунчалик машҳурлик тутган эдики, унинг маслаҳатларига ҳатто Абдураҳмон Жомий қулоқ осар эди. Демак, Навоийнинг шоирлик маҳорати юксак эса-да, ҳали ёш йигит эканлиги сезилади. Воқеанинг Самарқандда содир бўлганига Риёзийнинг “Самарқандлиғдур” ва Самарқандда вафот этди” дейиши далил бўлиши мумкин. Чунки Мажолисда қўлланган қурилма бўйича зикр этилган воқеа тавсиф этилмишнинг ўз ватанида содир бўлган бўлса Навоий шоир ватанини тилга олиш билан кифояланган. Агар шоир бошқа жойга кўчиб борган бўлса, айни асар ёзилаётган даврда муқим турган жойи таъкидланган (масалан, Андижондиндур, сўнгра Самарқандға борди). Шунга қараганда, Риёзийни самарқандлик дейиш асносида Навоий воқеа Самарқандда бўлганлигига ҳам ишора этган.
“Макорим ул-ахлоқ”да келтирилган баъзи маълумотлардан Аҳмад Ҳожибек Алишерга катта ҳурмат билан қараганини сезиш мумкин97. Самарқанд ҳокими Аҳмад Ҳожибекдек санъатсевар ва шоир кишининг Навоий моддий таъминотига бефарқ бўлиши ишонч уйғотмайди. Заҳириддин Бобур Алишербекка Самарқандда Аҳмад Ҳожибек мураббий ва муқаввий (ҳомий) бўлди98 дейишидан унинг ҳоким томонидан моддий қўллаб-қувватланганлигини билиш мумкин.
Бироқ Фахрий Ҳиротий Навоийнинг ўз оғзидан эшитганлари асосида “Совуқ кечаларнинг бирида Алишернинг ҳаммомга бориш зарурати туғилгани ва ҳаммомчига ёнидаги жузвдонини гаровга қўймоқчи бўлса ҳам, у қабул қилмаганлиги” воқеасини ўз тазкирасида келтирар экан унинг бойлиги кейинчалик Ҳусайн Бойқаро даврида тўпланганлигига ишора этади99. Айнан шу маълумот навоийшуносликда Алишер ёшлигида ночор умр кечиргани ҳақидаги хулосаларга асос бўлади. Тадқиқотларда бу воқеа бир қанча тахминий қўшимчалар билан янада ривожлантирилган. Е.Э.Бертельс “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги ўн биринчи мақолатда келтирилган ёш толиби илмнинг катта шаҳардаги аҳволи баёнига суяниб Навоийнинг Самарқанддаги ҳаётини қийинчиликда ўтган деб ҳисоблайди100. Худди шу мисол В.Абдуллаев томонидан ҳам, Иззат Султон томонидан ҳам келтирилади. В.Абдуллаев уни қашшоқлик ва муҳтожликка изоҳ сифатида келтирса101, Иззат Султон муҳтожлик ва мағрурлик тасдиғи сифатида кўрсатган102. Бизнингча, Фахрийнинг маълумотига танқидий қараш лозимга ўхшайди. Бу ҳар бир инсон ҳаётида учрайдиган тасодифий ҳолат. Агар Алишер Самарқандда қашшоқ бўлганда шахсий хизматкор сақламаган бўларди. “Макорим ул-ахлоқ” асарида Алишернинг Пир Аҳмад номли хизматкори бўлгани ҳақида маълумот бор103.
Амир Алишернинг феъл-атвори ҳақида
Алишер Навоий тарих зарварақларида мангу нақшланишига сабаб бўлган уч асос мавжудлигини яхши биламиз. Бу – унинг беназир (тенгсиз, ўхшаши йўқ) истеъдодидан дарак берувчи буюк асарлари, машҳур давлат арбоби бўлгани ва ниҳоят, уни улуғ пир мақомига кўтарилган хулқ-атворидир.
Навоий замонасида ва кейинги асрларда Алишер Навоий ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг деярли барчасида унинг хулқ-атвори ҳақида махсус тўхтаб ўтилган. Бунда ҳам икки ёндашув кўзга ташланади: биринчисида Амир Алишернинг фазилатларидан ҳикоя қилувчи нақллар орқали инсон камолоти мезонлари тарғиб этилса, иккинчисида ушбу машҳур тарихий шахснинг оддий инсонларга хос хулқ-атворини кўрсатиш устуворлик қилади. Ҳар иккала ёндашув таъсирини XVI–XIX асрларда яратилган барча манбаларда бирдек сезиш мумкин.
Навоийнинг юксак нсоний фазилатлари ва феъл-атвори ҳақида қолдирилган маълумотлар унинг замондошлари Мирхонд, Хондамир, Давлатшоҳ, Зайниддин Восифий ва Заҳириддин Бобур қаламига мансуб.
Давлатшоҳ унинг камолот даражасини шундай тавсиф этади: “Муносиб дўстлари, (баланд) мартабали арбоблар унинг ёқимли суҳбатидан миннатдор ҳамда розидирлар. Унинг ҳимматли мажлисларида қатнашиш фозиллар тилаги, олий даргоҳи фуқаронинг мурожаатгоҳи, дастурхони дарвишлар учун турли нозу неъматларга тўла, эшиги муҳтожларга ҳамма вақт очиқдир… Бу улуғ амирнинг мақбул табиати ва мулойим феъли султон жанобларига яқинлик, мусулмонларнинг муҳим ишларига кафиллик, шариат ва суннат, мулку миллат ишларини равнақ топтириш билан банд бўлса ҳам ҳамиша фазилат орттириш ва илм билан машғулликка мойил”104.
Навоий ҳамиша шариат қонун-қоидалари ва пайғамбар суннатига мувофиқ иш кўрар, давлат ва халқ манфаатини кўзлаб иш тутарди. Ҳар бир ишида адолат нуқтаи назаридан зўравонлик кўрганларнинг муаммоларини ҳал қиларди. “Равзат ус-сафо”да келтиришича, 1470 йилнинг бошларида Султон Ҳусайн Бойқаро Имом Ризо мозорини зиёрат қилиш учун Машҳад шаҳрига борган вақтда Абдулхатиб Ҳиротда қолган девон мушрифи Қутбиддин Товус Симноний устидан подшоҳга шикоятомуз гапларни етказиб, унинг лавозимини эгаллашга эришади. Сўнг хожа Низомиддин Бахтиёр билан тил бириктириб, ҳокимиятни ўз билганларича бошқариб, халққа бениҳоя жабру зулм кўрсата бошлайдилар. Бу эса, ўз навбатида, халқнинг безовталанишига олиб келади. Султон Ҳусайн бундан хабар топган замониёқ Амир Алишерни Ҳиротга жўнатади105. Навоий Ҳиротга келиб, Низомиддин Бахтиёрни ҳибсга олади ва Қутбиддин Товусни яна ўз лавозимига тайинлайди. “Равзат ус-сафо” муаллифи асарда у ёки бу муносабат билан Амир Алишер иштироки рўй бераётган бўлса, у албатта, ўзининг улуғ Амирга бўлган чуқур эҳтироми юзасидан Алишерга хос бўлган хусусиятларни баҳоли қудрат, воқеалар силсиласида ажратиброқ кўрсатишга ҳаракат қилади. Масалан, юқорида кўриб ўтганимиз, яъни султоннинг Ҳиротда тартиб ўрнатиш учун Амир Алишерни юбориши ва унинг сотқин, золимларни жазолаши “Матлаи саъдайн”да қуруқ баён шаклида берилган106. Мирхонд эса ўзи яхши билган кишининг характерини тўлароқ очиб беришни лозим топган: “Амир Алишер аввал, шаҳарга бориб, ўзининг табиий одатига кўра (!) бефойда кунлардан уларнинг (халқнинг) кўнгилларига етган захмларга малҳам қўйди. Ситамдийда мазлумлар кўнглини овлаш бобида тўла эҳтимом кўрсатди ва золимларнинг зулми дафъига киришди ва буюрдики, аввал олий ёрлиқни жума куни минбардан туриб ўқиб эшиттирсинлар… Шу сабабдан халқнинг кўнгли тинчу осуда бўлиб, подшоҳнинг давлату иқболи давом этишининг ҳамду саноси ва Амир Алишернинг улуғлиги ва шуҳрати ортиши дуосига қўл очдилар”107.
Навоийнинг маънавий қиёфасини тўла акс эттирувчи асар, сўзсиз, Хондамирнинг “Макорим улахлоқ” ҳисобланади. Хондамир улуғ мураббийнинг илм аҳлига бўлган муносабатини, унинг тарбияси остида етишиб чиққан олиму фозиллар, яратилган муҳим асарлар ҳамда қурдирган маърифат масканлари ҳақида етарли маълумот берар экан, Навоийнинг хулқ-атворини иложи борича кенгроқ кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Унинг аксар вақти шоир ҳузурида ўтган. Шунинг учун “Макорим ул-ахлоқ”даги маълумотлар шоирнинг кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва атрофдагиларга муносабатини аниқлашда муҳим манбадир. Китоб ўз номидан (“Гўзал хулқлар”, “Олийжаноб хулқлар”) кўриниб турганидек, Алишер Навоийнинг таҳсинга сазовор фазилатлари ҳақида ёзилган. Хондамир Амир Алишерни болаликдан Аллоҳ назарида бўлган шахс деб билади. Унинг ёзишича, Шоҳрух Султон вафотидан сўнг Шерозга кўчиб кетган Алишерлар оиласи бир неча йилдан сўнг Язд чўли орқали Ҳиротга қайтадилар. Йўлда Алишер ухлаб қолиб отдан йиқилиб тушади. Тун бўлгани учун ҳеч ким буни сезмайди. Алишер ҳам қаттиқ чарчаганидан йиқилган жойида ухлаб қолаверади. Тонг отгач, Алишер кимсасиз чўлда бир ўзи қолиб кетганини кўриб қўрқиб кетади. Эс-ҳушини йиғиб олиб, ёнида турган отга миниб карвон изидан йўлга тушади. Йўлда жуда чанқайди ва ҳолсизлана бошлайди. Шу пайтда, чўлнинг қоқ ўртасида, бир қора нарсага кўзи тушади. Яқин борса, чучук сув тўла идиш экан. Чанқоғини бостиргач, яна йўлга тушади. Сал ўтмай уни излаб чўлни кезиб юрган отасининг мулозимларига дуч келади. Болага сув етказган Аллоҳнинг иноятидан барча ҳайрон қолади.
Хондамир Алишер Навоийнинг валийларга хос сийратини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратади. Унинг хоксор ва камтаринлиги, мол-дунёга ҳирс қўймагани, саховатпешалиги, кароматлари ҳам шоир ҳаётидан олинган нақл ва ҳикоятларда очиб берилади.
Алишер Навоий ҳақидаги манбаларда унинг нозиктаъб характерга эгалиги ҳақида қайдлар мавжуд. Заҳириддин Бобур шундай келтиради: “Алишербекнинг мижози нозик (нозиктаъб) била машҳурдур. Эл назокатини давлатининг ғуруридин тасаввур қилур эдилар. Андоғ эмас эркандур, бу сифат анга жибиллий экандур. Самарқандда юрғонда ҳам ушмундоғ нозукмижоз экандур”108. “Бадоеъ ул-вақоеъ”, “Тарихи Рашидий” ва бошқа асарларда учровчи далиллар Навоийнинг нозиклиги унинг тез хафа бўлиши билан изоҳланишини таъкидлайдилар. Шу сабаб ХХ асрда ҳам шоир ҳаёти ҳақида фикр юритилганда турли талқинларга дуч келамиз. Масалан, В.В.Бартольд Бобур келтирган “назокат” сўзини “нозик дидли” деб таржима қилади109. А.Н.Болдырев Зайниддин Восифий келтирган нақлларга асосланиб, “ўта таъби нозиклик, тез ва сабабсиз асабийлашув” деб, А.Семенов уни “мағрурлик, “калондимоғлик”деб тушунади110.
Зайниддин Восифий бу масалани ёритишга махсус интилиб мазкур мавзуга алоҳида боб (Амир Алишер мизожи назокати ва латофатининг зикри) бағишлаган. Унда келтирилишича, Мирнинг устозларидан бири Мавлоно Фасиҳиддин бемор бўлиб, тўшакка михланган экан. Мир Алишер ўз дўстларини кечки овқатга таклиф этади ва таом сузилар ҳаддида устозининг беморлиги ёдига тушиб, хизматкори Соҳибдорога таом бериб, уни кўриб келишга жўнатади. Таомдан сўнг улфатлар ғамгин тортган Алишербекнинг кўнгли ёлғизлик истаб қолди, деган андишада бирин-кетин туриб ташқарига чиқадилар. “Бу эса Мирнинг кўнглига оғир ботди ва шу пайт бемор ёнидан қайтиб келиб, хонага кирган Соҳибдорога қаттиқ оҳангда: “Алишернинг уйи таомхонаю, Алишер ошпаз экан-да, улфатлар келадилару ош еб кетаверадилар”, – деди. Соҳибдоро дарҳол ўзини оқлашга ўтиб, унинг айби йўқлиги ва Мирнинг ўзи уни бемор ҳузурига юборганлигини эслатди”111.
Мир икки кун Соҳибдоро билан гаплашмайди. Соҳибдоро бу аҳволдан роса танг бўлиб турган маҳалда Мир уни чақириб, “Эй Мавлоно Соҳиб, хатога йўл қўймаслик фақат Парвардигоргагина хосдир. Мен ғазабим туфайли сени устодни кўришга жўнатганимни ёддан чиқаргандирман, сенга эътироз билдирдим. Сен эса ҳаммага эшиттириб ўзингни оқлашинг ва Алишерга нима бўлди, қариб ақлдан озибдими дегандай ҳамманинг кўз олдида мени шарманда ва хижил қилишинг лозиммиди? Дўстлик олами нима бўлди? Индамай қўйсангу менинг хатойимни беркитсанг ва мени одамлар ҳайратига сабабчи бўлишдан сақласанг бўлмасмиди?” дея дашном беради.
Зайниддин Восифий Мир Алишернинг назокатини “тез хафа бўлиш” маъносида тушуниш кераклигини яна бир маълумот билан исботлайди. Унда айтилишича, вазир Маждиддин Муҳаммад Алишер Навоий билан ярашиш мақсадида унинг шарафига зиёфат уюштиради. Зиёфатда ҳазил-ҳузул бўлишини ҳисобга олиб, шундай давраларда ҳазилкашлиги билан ном чиқарган Абулвосеъ Низомийга ташаббусни қўлга олиш ва даврада шўх кайфиятни яратишни илтимос қилади: “(Маждиддин) Абулвосеъга деди: “Махдум, ёрдам берингу, лекин ўз вақтингиз ва ҳолингизга воқиф бўлинг… Иншооллоҳ, яхшилик билан ўтсин”. Мавлоно Абдулвосеъ деди: “…Эртага менинг мажлисга келмаганим бўлсин… шу туфайлики, анчадан бери сиз билан Алишер ўрталарингдаги самимийлик ҳавосини келишмовчилик ғубори қоплаган эди. Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таоло инояти туфайли бу ғубор тарқаладиган бўлди. Бу мажлис ва маҳфил биноси сўзсиз заиф ҳазил ва ярамас мутойиба асосига қурилиши керак. Мир Алишер олам сўзамолларининг пешвосидир. Ҳеч бир имкони йўқки, бу мажлисда мени аския қилмасалар. Мен у кишини мулоҳаза қилиб, қарши жавоб айтмаслигим мушкул. Унинг нозик мижоз эканлиги сизга маълум-ку! Натижада мен туфайли ўртадаги ярашиш (муддаоси) барҳам ейди” 112 .
Мирзо Ҳайдар ҳам уни тез ранжиш одати борлигини қайд этган. У “Тарихи Рашидий”да шундай воқеани келтиради: “…Биноий Мир Алишерга кўп қочирим қилар экан ва Мир ҳам аския қилиб: “Мавлоно Биноий жинни бўлиб қолибди, уни “Дор уш-шифо”га элтиб нўхат атала ва товонига уриш билан даволанглар”, – деган экан. Шунда у қочиб, Ироққа кетган экан. У ерда Султон Яъқуб мурувватидан баҳраманд бўлиб, бир неча муддат ўтгандан сўнг Ҳиротга қайтибди. Мир Алишер бир киши орқали уни чақиртириб ва лутфу ошнолик кўрсатиб, иззат-икром билан кутиб олибди-да, ўтган воқеалардан узрхоҳлик қилибди. Биноий ҳам ўз аскиялари учун узр сўрабди ва улар ярашибдилар. Мажлисда Мир Биноийдан ироқликлар қандай таассурот қолдирганликларини сўраганда, Биноий ироқликларнинг ҳеч ҳам туркий шеър ёзмайдиганлари зўр таассурот қолдирганлигини айтибди. Шунда Мир:
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
1
Қаранг: Сирожиддинов Ш. Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий – топологик, текстологик – таҳлили – Тошкент:»Академнашр». 2011.
2
Хондамир томонидан ёзилган “Равзат ус-сафо” асарининг охирги жилди хотимасида Алишер Навоийнинг Ҳиротда туғилгани қайд этилган. Батафсил маълумот учун қаралсин: Сирожиддинов Ш. ХV–ХVI асрлар тарихий ва тазкира-эсдалик асарларида Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти талқини. – Самарқанд: Зарафшон, 1997 йил, 21- бет. Фурсатдан фойдаланиб, мендан ўтган бир хатолик ҳақида эслатишим ўринли. 2019 йил “Маънавий ҳаёт” журналида чоп этилган “Навоий Ҳиротда туғилганми?” номли бир мақоламда Навоий Совада туғилган бўлиши мумкин деган илмий фаразни ўртага ташлаган эдим. Гап шундаки, Хондамир қаламига мансуб “Равзат ус-сафо” еттинчи жилди ва “Хулосат ул-ахбор” Навоийга бахшида этилган. Унинг учинчи асари – “Ҳабиб ус-сияр” анча йил ўтиб тугалланган бўлиб, бу асарга сафавийлардан бўлган Ҳирот ҳокими Ҳабибуллоҳ Соважий ҳомийлик қилган. Бу асарларнинг хотима қисмлари жуда ўхшаш. Хондамир олдинги икки асарида Навоий номини тилга олиш одобдан саналмагани учун турли эпитетлар қаторида соҳибдавлат атамасини ишлатган. Шу атама “Ҳабиб ус-сияр”да совалик Ҳабибуллоҳ Соважийга нисбатан ҳам қўлланган. Унда “Соҳибдавлатнинг туғилган ери Совадир” деган жумла мавжуд. Навоийга бағишланган конференция учун мақола тайёрлаш жараёнида қўлимдаги хотималарнинг фотонусха варақлари аралашиб кетиб, шошилинчда унинг Совада туғилгани ҳақидаги қайд Навоийга алоқадор деб тушунганман.
3
Матлаи саъдайн (1), 331а . Форс тилидан муаллиф таржимаси. Китобда келтирилган барча таржималар муаллифга тегишлидир. Бошқага тегишли бўлганда таржимон исми кўрсатилади.
4
Ўша қўлёзма, 331а.
5
Давлатшоҳ Самарқандий, 370.
6
Бадоеъ ул-бидоя,17.
7
Вақфия,166.
8
Мажолис, 27.
9
Мажолис, 66-120.
10
Тарихи Рашидий,121б.
11
Памятники…104-105.
12
Зафарнома, 99б.
13
Семенов 1960, 238; Subtenly (2),800.
14
Памятники…192.
15
Баҳр ул-асрор,160а; Тазкираи Фаҳмий, 36а.; Садр Зиё, Баёз. 20а; “Том ут-таворих”даги маълумот А.Ҳайитметовнинг мақоласидан олинди. Қаранг: Ҳайитметов 1974 (2),184.
16
Ҳабиб ус-сияр, 570а.
17
Тарихи Рашидий,121б .
18
Латоифнома,133.
19
Бертельс, 1965, 25.
20
Амир Темурнинг 4 нафар ўғли бўлган: Муҳаммад Жаҳонгир (1377–1378 йилларда вафот этган), Умаршайх Мирзо (1354–1394), Мироншоҳ Мирзо (1366–1408) ва Шоҳрух Мирзо (1377–1447). Умаршайх Амир Темурнинг Тўлин Оқо исмли иккинчи хотинидан туғилган.
21
Зафарнома, 491б
22
Натанзий, 114; 191-192.
23
Зафарнома, 234б ; 239б
24
Натанзий, 199.
25
Зафарнома, 224б
26
Зафарнома, 253а
27
Зафарнома, 253б
28
Зафарнома, 254б
29
Шу манба, 254а
30
Матлаи саъдайн (2), 2-қисм,104.
31
Латоифнома, 133.
32
Туҳфаи Соми, 167а .
33
Матлаи саъдайн, 298.
34
Матлаи саъдайн, 327.
35
Матлаи саъдайн, 343. Шу ерда Суюрғатмиш ўзи билан барча оила аъзоларини ва яқинларини олиб кетганлиги айтилади.
36
Матлаи саъдайн, 480.
37
Матлаи саъдайн, 104.
38
Файзиев, 301.
39
Ҳабиб ус-сияр, 670; Лубб ат-таворих, 145а .
40
Матлаи саъдайн, 372; Лубб ут-таворих, 145а.
41
Матлаи саъдайн, 644; Лубб ут-таворих,145а.
42
Ҳабиб ус-сияр, 570а.
43
Айний Алишер 12 ёшдалигида отаси вафот этган деб ҳисоблайди. Қаранг: Айний, 119.
44
Е.Бертельс Навоийнинг отаси Ғиёсиддин Кичкина Мансурнинг кўкалдоши эди деб тахмин қилади (Қаранг: Бертельс 1965, 25). Ушбу хулоса бирор-бир манба билан тасдиқланмаган. М.Сабтенли Ханс Роберт Рёмер қўлга киритган бир ҳужжатда Султон Ҳусайннинг Алишер ҳақида “У ҳаёти ибтидосидан, балки, бешикдан кўкалдошлик орқали бизнинг хонадонимизга тааллуқли” бўлгани ҳақида ёзган қайдига суяниб Алишер Ҳусайн Бойқаронинг кўкалдоши деган фикрга келади (Қаранг: Subtenly (2) 801. Таъкидлаш лозимки, Ҳусайн Алишердан уч ёш катта бўлган.
45
Туҳфайи Сомий,167а.
46
Темур тузуклари, 78.
47
Мажолис, 31. Буни Хондамир ҳам тасдиқлайди. Қаранг: Макорим ул-ахлоқ, 117.