bannerbanner
1985
1985

Полная версия

1985

Язык: uz
Год издания: 2023
Добавлена:
Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля
На страницу:
6 из 6

Компьютер – нейтрал нарса. Ахборот – нейтрал товар. Қанча кўп ахборотимиз бўлса, шунча яхши. Хотира банклари ва у каби нарсаларни мен шундай кўраман.

Бироқ, давлатнинг қўлларига компьютер тушиши биланоқ, у албатта ўз фуқаролари тўғрисида ахборот тўплашни бошлайди. Бу яхши ёки ёмон, аниқ билмайман. Лекин, 1971 йилда эркин, хавфсиз ва демократик митти Англияда нима юз берганини ўйласангиз…

Аҳолини рўйхатга олиш ҳақида айтяпсизми?

Давлат нималар ҳақида билмоқчи бўлганлигини эслаб кўринг. Оила бошлиғининг мақоми, оилада нечта машина борлиги, ошхонада газ плитаси бор-йўқлиги, ҳожатхона мавжудлиги, келиб чиққан мамлакатингиз, ота-онангиз туғилган давлат, аввалги манзилингиз, маълумот, оилавий аҳвол, болалар сони ва ҳоказо. Айримлар анкета тўлдиришдан бош тортдилар, аммо аксарият аҳоли бажонидил бўйсунди. 800 тонна қоғоз, 10 500 та рўйхатга олувчи ходим. Ўтказиб юборилган ҳар бир савол учун максимал 50 фунт жарима. Романнавис Алан Стиллитоу ёшини 101 да деб кўрсатгани учун 25 фунт жарима тўлади. Етмиш уч ёшли эркак ва олтмиш олти ёшли аёл шахсий ҳаётлари сир қолишини истадилар-у, бироқ жарима тўлашга қурблари етмагани учун панжара ортига равона бўлдилар. Сўнг рўйхатга олиш Департаменти сир сақлашга кафолат берилган мазкур маълумотларнинг бир қисми тижорат ташкилотларига етказилишини маълум қилди. 1980 йилга келиб, бир фирма аҳоли ҳақидаги 90 фоиз маълумотларни ўз компьютерида жамлаган бўларди. Полицияга бу маълумотлардан бемалол фойдаланиш имкони берилди. 152 800 нафар руҳий касалликлар шифохоналарининг собиқ беморлари ўз ҳаётлари тўғрисидаги энг интим маълумотларнинг аксарият қисми компьютерлаштирилганлигини аниқладилар: интеллект даражаси, қачонлардир қамоқда бўлишганми, “у ёққа” олиб кетиш учун қай даражада мажбурлаш лозим, руҳий хасталикларнинг тўлиқ ташхиси, дорига, алкоголизм ёки гиёҳванд моддаларга қарамлилик даражаси, эпилепсия ҳақида маълумот берувчи махсус устунлар…

Аммо, чиндан ҳам бундан бирор ёмон мақсад кўзланганмиди? Демак, шахсий ҳаётга дахлсизлик қоидалари бузилганми? Ёшлар оммавий очиқ мулоқотга киришаётган бир вақтда нега биз шахсий ҳаётимиз тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслигини истаймиз?

Билмайман, шунчаки билмайман. Бироқ, ўзингиз ўйланг, давлат – бор-йўғи восита. Ҳамма гап осонгина қуролга айлана оладиган бу восита кимнинг қўлида эканлигида. Диктатура асосларини қанчалик маҳкам тутмайлик, либерализм анъаналари барҳам топади, деб ўйлаш мутлақо асоссиз. Балки Европада янги Гитлер пайдо бўлар ва демократик ҳуқуқнинг кўҳна нормаларига асосланиб, давлат хизматлари унга тақдим этадиган маълумотлардан ўзида йўқ қувонар. Шубҳа йўқки, бутун дунёдаги компьютерлар узоқ вақтдан бери яҳудийлар ҳамда хавфли даражада эркин фикрловчи зиёлилар тўғрисидаги ахборотларни сақлаб келишмоқда. Ҳатто ҳозир ҳам… Айтайлик, жиноят содир этилди ва ўрта ёшлардаги, эпилепсиядан азият чекувчи тўртта сохта тишли эркакдан гумон қилинмоқда… Мамлакатдаги қон гуруҳлари копьютерлаштирилган. Давлат барча маллаларнинг манзилини билади.

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «Литрес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

1

Арсенал (фр. arsenal – ишхона, устахона) 1. Қурол-аслаҳа ясайдиган, тузатадиган жой; қурол-яроғ омбори. 2. Кўп сонли бирор нарса, катта захира.

2

Конгломерат – бирор бир нарсанинг механик бирикиши, тартибсиз ва хилма-хил аралашув.

3

Экспансия (лот. expansion – кенгайтириш, ерни кенгайтириб юбориш) – давлатларнинг, ижтимоий гуруҳлар ёки ташкилотларнинг ўзга ҳудуд ва бозорлар, хомашё манбаларига нисбатан куч ишлатиш ёки бошқа воситалар орқали ўз сиёсий, иқтисодий таъсир доирасини кенгайтириш йўлидаги ҳаракати.

4

Метафизика (юн. “meta ta physika” – физикадан кейин. Аристотелнинг фалсафий асарлари номидан олинган) – диалектикага қарама-қарши ўлароқ, табиат ва жамият ҳодисаларини ривожланишда бир-бирига боғлиқ ҳолда олиб қарамасдан, бир-биридан узилган ҳолда турғун ва ўзгармас ҳолда текширадиган, ҳодисаларнинг ички қарама-қаршиликларини инкор этувчи билим методи.

5

Фантом – шарпа, арвоҳ, кўланка.

6

Конфирмизм (лот. conformis – ўхшаш, мувофиқ) – мавжуд тартиб-қоидалар ва ҳукмрон нуқтаи назарларга мослашиш ёки уларни пассив қабул қилишни билдирувчи маънавий-сиёсий атама.

7

Ассимиляция – сингдириш.

8

Ленинград – ҳозирги Санкт-Петербург шаҳри.

9

Билль – АҚШ, Англия ва унинг собиқ доминионларида қонун лойиҳаси.

10

Жорж Оруэллнинг “1984” романидан келтирилган барча иқтибослар В.Голышев таржимасидан олинди.

11

Огрлар – кельт мифологияси қаҳрамонлари, ёвуз одамхўр гигантлар.

12

Кабаре – буржуа мамлакатларида эстрада қаҳвахонаси ёки кичик ресторан.

13

Скетч – кичик ҳажвий пьеса тури.

14

Аввалги фикрларга мос келмайдиган, мантиқсиз хулоса (лот.) – Барча изоҳлар таржимонники.

15

1958 йилда пайдо бўлган комикс ва мультфильмлар қаҳрамони.

16

Дортуар – ёпиқ ўқув юртларидаги умумий ётоқхона.

17

Пафос (юн. pathos – ҳис, завқ, эҳтирос) – кўтаринки руҳ, жўшқинлик, завқ-шавқ.

18

Жин – қора арчадан тайёрланган инглизча ароқ.

19

Буколика – чўпонлар ва қишлоқ ҳаёти иделлаштириб кўрсатиладиган адабий асар тури.

20

Бирма – Мьянма давлатининг бошқача номи.

21

Демобилизация – уруш тугагач, аскарларни уйларига қайтариш.

22

Интерлюдия – мусиқа асарларининг айрим қисмларини боғловчи кичик парча ёки пьеса.

23

Шизофрения – руҳий касаллик тури.

24

Эгалитаризм (фр. egalitarisme – тенглик) – тенг ижтимоий ва фуқаролик жамиятини қуриш кўзда тутилган концепция.

25

Радикал – кескин чора-тадбирлар тарафдори.

26

XVI – XVII асрларда инглиз, шотланд буржуазияси уюштирган диний-сиёсий ҳаракат. Ўта сипо одамларга нисбатан ҳам пуритан атамаси қўлланилади.

27

Тори – ҳозирги Англияда консерваторлар партияси ва шу партия аъзоси.

28

Парадокс – соғлом ақлга зид бўлган фикр.

29

Бот – бошқа оёқ кийим устига кийдирилган резинали ёки иссиқ оёқ кийим.

30

Сизиф – юнон мифологиясида худоларни ҳақорат қилгани учун тоғдан доимий тушадиган харсангларни юқорига олиб чиқиш билан жазоланган подшоҳ образи. Оғир, лекин фойдасиз меҳнат рамзи.

31

Laissez faire (фр.) – ишнинг ҳолати.

32

Прагматик – прагматизм, яъни обектив ҳақиқатни эмас, балки буржуазия учун фойда келтирадиган нарсаларнигина ҳақиқат, деб ҳисобловчи субъектив идеалистик оқим тарафдори.

33

Диссентерик – Англияда расмий қабул қилинган мазҳабларни тан олмайдиган протестантларнинг номланиши.

34

Агностицизм – объектив дунёни ва унинг қонуниятларини билиш мумкинлигини инкор этувчи идеалистик фалсафий таълимот.

35

Инкарнация – Шарқ фалсафаси таълимотига кўра руҳнинг моддий жисмда (танада) мужассам бўлиши.

36

Медитация – индуизмда ўз-ўзини англаш ва руҳий комилликка эришиш учун бор диққатни тўплаш.

37

Ностальгия – бу ерда соғиниш, қўмсаш маъносида.

38

Картезиан – Рене Декарт ва унинг издошлари яратган фалсафий таълимот.

39

Каплун – семиртирилган ахта хўроз.

40

Херес – кучли узум виносининг бир нави.

41

Альтруизм – ҳеч қандай шахсий қизиқиш ва манфаатларсиз бировнинг фойдаси учун ҳаракат қилиш.

42

Ономастика – тилшуносликнинг атоқли отларни ўрганадиган бўлими.

43

Амнезия – хотиранинг номаълум вақтга тўлиқ ёки қисман йўқолиши.

44

De nos jours – Бизнинг кунлар (фр).

45

Диалектика – ҳаракат ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари ҳақидаги фалсафий таълимот, шунингдек, ҳаракат ва ривожланишнинг ўзи.

46

У.Шекспир. “Қийиқ қизнинг қуйилиши”. Т.Тўла таржимаси.

47

Эрик Блэр – ёзувчининг асл исми.

48

Амбивалентлик (лот. аmbo – “икки”, “иккала” ва лот. valentia – “куч”) – бирор бир ҳодисага нисбатан муносабатнинг иккиёқламалиги – ҳиссиётларнинг қарама-қаршилиги. Бунда бир объект инсонда икки хил қарама-қарши бўлган ҳис-туйғуни пайдо қилади.

49

Абиссиния – Эфиопия давлати яна шу ном билан ҳам аталади.

50

Эмпирик (эмпиризим) – тажрибага асосланган идрокни, яъни ҳиссий идрок ва тажрибани билишнинг бирдан бир манбаи деб биладиган ва назариянинг аҳамиятини инкор қиладиган фалсафий таълимот, йўналиш.

51

Какофония – қулоққа ёқмайдиган товушлар йиғиндиси.

52

Романнинг аниқ ёзилган вақти номаълум, илк маротаба 1924 йилда эълон қилинган, 1920 йилда ёзилган, деб тахмин қилинади.

53

Атавизм (лот. "аtavi" – "аждод") – қадимги аждодларда бўлган белгиларнинг бир неча бўғинда йўқолиб кетиб, кейинчалик бошқа авлодларда пайдо бўлиши.

54

Иррационализм – борлиқни иррационал, яъни қонун-қоидалардан холи деб билувчи, бинобарин, уни билиб бўлмайди деб ҳисобловчи идеалистик фалсафий таълимот.

55

Гедонизм – ҳузур-ҳаловатга интилиш инсонга хос олий хислат, деб ҳисобловчи ахлоқий таълимот.

56

Гуаляйтер – немис миллий-социалистик ишчи партиясида вилоят миқёсидаги энг юқори лавозим ва унинг соҳиби.

57

Пигмейлар – Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Океанияда яшайдиган паст бўйли қабилалар вакиллари.

58

Эскапада – а) ғайриоддий хатти-ҳаракат; б) ҳақиқий дунёдан қочиб, ўзининг хаёлий оламига яшириниш.

Конец ознакомительного фрагмента
Купить и скачать всю книгу
На страницу:
6 из 6