Полная версия
Маънавий олам мусаввири
Дарҳақиқат, «Эркинлик» давр садоси, адолат ҳайқириғи эди. Шеърнинг қудратли таъсир кучи бутун Русияни ларзага солди; 1820 йилда эса шоир жанубга сургун қилинди. Эрк ва ҳақиқат ғояларини мардона куйлаган Пушкиннинг нотинч қалб садолари қасида хотимасида янада баланд жаранглайди:
«Шоҳлар, бошлаб ўзингиз бош эгингизМустаҳкам қонуннинг остонасига,Халқнинг эрки, тинчи шудир, билингиз,Шудир тахтнинг қўриқчиси мангуга!»Бўлажак шоир ўзи таҳсил олган Царское село императорлик лицейида Иван Пушчин, Антон Делвиг, Вилгельм Кюхельбекер каби илғор фикрли, чин дўстлар орттирган эди. У айрим шеърларида ижод муҳити ва ҳур фикрлар билан танишган талабалик даври, лицейдош қадрдон дўстларини хотирлаб, қалбида пайдо бўлган нозик ҳис-туйғулар, мураккаб кечинмаларни қаламга олади. Булар орасида «Царское село хотиралари» шеъри ифодаланган кечинмаларнинг теранлиги, ижтимоий-фалсафий моҳияти, маънавий-эстетик юки билан алоҳида ажралиб туради. Бунда тасвирланган латиф табиат манзаралари, ижтимоий-сиёсий ҳаёт воқеликларига фаол муносабат, орзу-умидлари, интилишлари, эрк ҳамда ватанпарварлик туйғулари ажиб оҳангда уйғунлашиб, китобхон онгини, қалбини битмас-туганмас фикр-туйғулар билан бойитади. Табиат манзаралари шоир ҳис-туйғулари, кечинмалари, ўй-фикрлари билан боғлиқ равишда чизилади:
«Ғуссали тун пардасин осмишМудроқ осмон равоқларида.Водийларни сукунат бағрига босмиш,Ўрмон оппоқ туман қучоқларида.Сал шилдирар эманзор соясига шошган сой,Сал пичирлар уйқучан шаббода барг-ўтларда,Юзиб юрар каттакон оққуш янглиғ ой —Кумуш ранг булутларда».(«Царское село хотиралари». 13 бет. Миртемир таржимаси)Пушкин, аввало, буюк лирик шоир эди. Таъкидлаб ўтганимиздек, мафтункор рус табиатидан қалбида туғилган порлоқ ҳис-туйғуларнинг жонли образини яратади. Чунончи, табиат ҳодисалари асосий тасвир манбаи бўлиб хизмат қилган «Кавказ», «Қиш эртаси», «Куз», «Булут», «Учишган булутлардан» каби лирик шеърларида шоир руҳий дунёсида кўтаринки ҳис-туйғулар, ўткир фалсафий мушоҳадалар юзага келади ва ўқувчи қалбига, онг-шуурига кучли таъсир кўрсатади; таъсир доирасида ўқувчи шоирнинг ҳароратли ҳис-туйғуларини ва ўй-мушоҳадаларини шуурида қайтадан идрок этади; маънавий дунёсида аввал англашилмаган янги ҳис-туйғулар, ўй-фикрлар, кечинмалар жилва қилади:
«Қуёш нурларидан товланиб минг бор,Серҳашам гиламдай ётар оппоқ қор,Чексиз мовий осмон остида кўркам,Қорайиб кўринар шаффоф бир ўрмон,Ям-яшил арчалар унда бепоён,Музларнинг тагида ярқирар сув ҳам».(«Қиш эртаси». 97 саҳифа. Рамз Бобожон таржимаси.)Табиийки, Пушкиннинг пейзаж лирикасида табиат манзаралари, ҳаёт ҳодисалари инсон манфаатлари, орзу-умидлари, интилишлари билан боғланиб, муайян ғоявий-композицион вазифани бажаради; қаҳрамонлар кайфиятини очишга ёрдам беради. Жумладан, «Куз» шеърида бироз ўзгача ҳолатга дуч келамиз.
Одатда, йилнинг бу фасли инсон руҳиятида, сезги-сезимларида дилгирлик, маъюслик кайфиятларини уйғотувчи ҳазин палла сифатида англашилади. «Ҳар фаслнинг ўз хислати бор» деганларидек, олтин куз ҳам кўп яхши жиҳатлари билан қалбимизда ҳаётга муҳаббат туйғуларини юксалтиради. Ҳолбуки, дилгир эсаётган куз еллари, шовуллаб оқаётган сой, шукуҳли табиатнинг хазони зарга ўраган ўрмон таровати, бундаги соф ҳаво, ел шовқинлари, тўлқин-тўлқин булутларга тўлган кўк юзи шоирни ошуфта этади, «Нимадир топар ундан ўжар хаёллар»…
Қалбида ҳамиша ёниқ истаклар порлаб турган, кўнгли ғоят таъсирчан шоирнинг севган фурсати шудир!
«Гул каби очиламан ҳар куз янгидан,Рус совуғи ёқади менинг жонимга;Ҳис этаман ҳаётга севги тағин ман,Гал билан келар уйқу, иштаҳа менга,Юракда қон оқди енгил ва хурсанд,Орзу тошар, ёшартар, қувнатар мени,Ҳаётга тўлиб кетдим, ўзим шунақа».(Кечиринг, лузуми йўқ ёзган назмимни.)(«Куз». 103—104 б. б. Миртемир таржимаси)Равшан англашиладики, кайфият ва ҳиссиётнинг яхлит образлари ёрқин чизилган ушбу мисраларда лирик персонаж, яъни шоирнинг ўйлари, некбин кайфияти намоён бўлади; хаёлни ширин тасаввурларга бошлаган тотли сукунат қўйнида илҳом жўшиб, завқли таассуротлардан қалбда шеър туғилади, кўнгилда порлоқ умидлар жилваланади…
Пушкин – табиати исёнкор, маънавий-руҳий олами бой ва мураккаб шоирдир.
Ҳис-туйғулар ва фикрларнинг ҳиссий ифодаси лирик бўёқларда ёрқин акс эттирилган «Кавказ» шеъри пейзаж лирикасининг гўзал намуналаридан биридир. Юксакда, қорли қояларнинг ёқасида турган шоир нигоҳи Кавказ табиатининг бутун манзараларини қамраб олади. Пушкин тенгсиз ҳиссий қудрат кучи билан гўзал табиат манзараларини ранг-баранг туйғулар воситасида ёрқин тасвир этади; шеърдаги мусиқийлик ўқувчи руҳиятига, ҳиссиётига кучли таъсир кўрсатади, қалбида гўзаллик ва шодлик туйғуларини уйғотади:
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.