
Полная версия
Маънавий олам мусаввири
Хулоса ўрнида айтганда, Эркин Воҳидов «Фауст”дек дунё адабиётининг ноёб дурдонасини кучли иштиёқ ва маҳорат билан ўзбек тилига ўгириб, улкан маънавий жасорат кўрсатди. Наздимда, Гёте, Эркин Воҳидов ҳамда «Фауст» фожиаси таржимаси орасида илоҳий тақдир ришталари бордек. Эркин Воҳидов туфайли китобсевар халқимиз Гётенинг тафаккур меваларидан баҳраманд бўлмоқда.
«Инсон – коинотда кичкина Худо,Шундай яралган у азал ибтидо».(Й.В.Гёте, «Фауст». «Янги асар авлоди», Тошкент – 2015. 17 бет.)«Сен гаровни сўзсиз бой бердинг, аён,Зулматдан йўл топиб чиқолур инсон.Унга чироқ бўлур мен берган идрок».(Ўша нашр, 19 саҳифа.)«Инсон табиати уйқуга мойил,Сен унга қутқу сол, туртиб тур доим., Атрофида айлан, қўзғат эрта-кечҲар замон бедор тут, ором берма ҳеч».(Ўша саҳифа)«Майли, қўлни бер!Агар мен бир онни улуғлар бўлсам,«Тўхта, эй сония!» – деб айтсам агар,Сенинг тутқунингман майли ўша дам,Сен сайёд бўлурсан – овга муяссар.Ихтиёр сеники бўлур у кунда,Менинг ихтиёрим – ҳукмингни кутмоқ.Тўхтасин умримнинг соати шунда,». Мен учун чалинсин сўнгги қўнғироқ(69 бет.)«Ул инсон бахтликим, бу зулмат ароҲидоят йўлини излар дамо-дам.Аён нарсалардан фойда йўқ асло,Сирлар дунёсига интилар одам»,«Не учун, не учун йўқ менда қанот?Қуёшнинг кетидан қувлашиб учсам,Алвон шуълаларга чўмиб борлиғим,Юксак тоғлар узра этсаму парвоз,Ҳам соф ирмоқларга бўлолсам ҳамроз,Ҳис этсам қуш каби бахтиёрлигим».(Ўша нашр, ўша саҳифа.)« Кўнглим тилагидир хаёл парвози,Юрагим дардига китобдир малҳам.Китоб ўйларимнинг ёлғиз ҳамрози,Унга ошинодир кечаларим ҳам.Қувончдан осмонда учарман агарҚўлга тушиб қолса нодир бир асар».«Мен инкор руҳиман, инкор қилишни Касб қилиб олганман – коинот абас , Тангри не яратмиш бари керакмас,Барини йўқотмоқ истагим-сўзимХуллас, сиз ёмонлик дея атаган —Бузиш беомонлик дея атаганКуч – менинг ўзим».(Ўша китоб, 57-бет.)«Мен ўлдириб қўйдим онамни,Сувга отдим туққан боламни.У фарзандинг эди сенинг ҳам,У келтирди толе эмас, ғам».(193 бет.)«Сиз унинг бошида бўлинг парвона,Меҳру шафқатингиз кўргузиб яна —Хаста бу жонига берингиз ором.Виждон азобидан юрак бағри хун,Малҳам бўлсин унга бул осуда шом».«Кўксини тўлдириб яна зиёга,Қайтарингиз уни ёруғ дунёга».(202 саҳифа.)«Менга бу поёнсиз мамлакатингдаБирга ҳоким бўлиш ҳуқуқини бер.Бўлай сенга содиқ хизматкор, қулинг,Асиринг, қўриқчинг… не десанг, бўлай».(398 бет.)«О бешафқат тақдир, не учун мениЭркаклар қалбининг офати қилиб,Бошларига бало қилиб яратдинг?Неча баҳодирлар, Тангри, иблисларБеомон жанг қилиб бир-бири билан,Бир-бирини алдаб, сўйиб, банд этиб,Бир-биридан мени олиб қочдилар».(394 бет.)« Ким шонли бурчинБилиб ҳар замон,Она юрт учун, Фидо қилса жонКим элга яраб,Жангга қилса жаҳд.Уники шараф – дея қоядан ўзини пастга отади. Уникидир бахт»,(417 бет.)«Менинг ниятимдир эзгу муқаддас.Миллион одамларни чорлаб у томонБир юрт барпо этай янги, беадад.Гарчи бунда хатар бўлгай ёнма-ён» Эллар ҳур меҳнатдан топурлар мадад(489 бет.)«Ким – эрк, ҳаёт деб жанг қилолса ҳар кун —Эрку ҳаёт учун ўша муносиб.Худди шундай меҳнат, кураш ва ҳавасБанд айласа – ёшу кекса – ҳар кимни,Шундай кунда кўрсам эдим бир нафасОзод диёримни, озод халқимни.Шунда мен айтардим баралла, шаксиз,Тўхта эй дақиқа, гўзалсан ғоят!»(489 бет.)«Мен кимман ҳам нечук бўлурман одам,Агарда одамзод қилгувчи ҳавас —Орзулар тожига ета билмасам?»(73 бет.)«Бу гўзал қизларни фуриялар деб,Балки бирор кимса қилмайдир гумон.Аммо сўзлашсангиз яқинроқ келиб —Билурсиз – бу ҳурлар илондир, илон».(229 бет.)«Кимки бир-бирига дўсту ёр бўлур,Кимки бир-бирига азиз меҳрибон,Уларга кун йўқдир мендан ҳеч қачон,Асмодей ёнимда мададкор бўлур».(230 бет.) Аглая Ҳаёт учун шавқ,, лаззат,Бағишлагай назокат. Гегелона Шавқ, лаззат туйганда ҳамНазокат бўлсин ҳамдам. Ефросина Ким бу шавқдан миннатдор —Назокатга бўлур ёр».(230 бет.)

ЁЛҒИЗЛИК АНАТОМИЯСИ
Яққол англаб турибман, муҳтарам эссесевар китобхон, хаёлингизда савқи-табиий билан атоқли америкалик ёзувчи Томас Вульф гавдаланди ва ичингизда иқрор бўлиб турганингиздек, онг-шуурингиз қатламларида ёқимли ҳам дилгир таассурот ғимирлаб қўйди; орадан кечган талай олағовур – балки сиз учун ҳузур-ҳаловат қучоғида кечган, моҳиятан хушбахт, осуда дамларни бахшида этган – йиллар мобайнида қалбингиз теранликларига оҳиста сингиб кетган ўша таниш ҳис-кечинмалар яна беихтиёр дилингизни қамрай бошлади. Модомики, мен жамики кулфат-изтиробимизнинг ягона манбаи бўлган ёлғизлик ҳисси руҳиятида ўта қақшатқич кечаётган, қалби ҳамиша оғир шубҳа-гумонлар, руҳий тушкунлик ва саросима исканжасида ўртанаётган, нигоҳи ва ақлидан яширин халос бўлиш йўлини тополмай овораи сарсон бўлаётган, азал қисмати танҳоликка маҳкум этилган тақдир жафокаши сифатида инсоннинг асосий азоб-уқубати – ёлғизлик ҳисси ҳақида ёзишга машҳур америкалик адиб каби ўзимни ҳақли инсон деб эътироф этаяпман ва бу кўнгилдалда машғулотим зинҳор аллақандай ўткинчи, яна маънодан маҳрум, асоссиз даъво сифатида талқин этилмаслиги лозим, негаки камина Худога астойдил ишонган ҳолда танҳолик лаҳзалари даҳшатини ҳар кун, ҳар вақт қисматдошим Вульфга қараганда ҳам икки ҳисса оғирроқ кечираяпман, икки ҳисса теранроқ ҳис этаяпман. Модомики, менинг ҳаётим ҳам бошқаларникига қараганда аксар танҳолик ва саргардонлик ичида ўтяпти, нега шундай бўлаяпти – сабабини тушунтириш жудаям маҳол, лекин ҳақиқатда шундай бўляпти – тамом-вассалом..
Ҳар ҳолда, мен ёлғизликнинг асл қиёфасини танҳоликни борлиқнинг асосий, муқаррар воқелиги деб тавсиф этган Томас Вульф каби имкон қадар тиниқроқ тасвирлашга аҳд қилдим, – дарвоқе, бу тарз фикр-мулоҳазаларимни асло кибр-ҳаво ва манманликка йўймассиз деб умид (балки илтимос) қиламан – ҳолбуки, Вульф поёнсиз надомат ҳиссиётлари билан иқрор бўлганидек, англашилмас шафқатсиз куч измида буткул ихтиёримдан ташқарида – таркидунёчиликда кечаётган табиатан некбин руҳиятимга номарғуб ҳаётимнинг дақиқалари, кунлари ва ойлари интиҳосиз туюлаётган зоҳидоналик кунлари уқубатларини, шикаста дилимни изтиробга солаётган ночор аянч ва яланғоч мажруҳлик ситамларини узоқ йиллар давомида муттасил бошдан кечираяпман. Ростига кўчганда, ҳар қандай инсон руҳиятини абгор қилувчи ва тубсиз тушкунлик қаърига улоқтириб юборувчи бу тарз зоҳидона ҳаёт тарзи кейинги пайтларда шундай ҳолдан тойдирдики, танҳоликдаги руҳий ҳолатларимни ўзгаларнинг тасаввур қилиши амримаҳол. Шунда баногоҳ Вульф азбаройи танҳоликда ҳис этганидай, ҳаёт йўқлик аро йўқлик томон ҳаракатланиш эканини янада равшан идрок этаман; «» вужудимни кемира бошлайди; вақт эса ботинимдан дарё янглиғ бир маромда оқиб ўтаверади ва моҳиятан оқиб ўтаётган ана шу вақт оқимлари назаримда шиддат билан биёбондек ҳувиллаб қолган маҳзунҳол қалбимдаги муборак орзу-умидларга қўшиб тийнатимдаги жамики эзгу фазилатларни, яшаб ўтилган йилларда англанган ҳақиқат, маънавиятим таянчи бўлган мустаҳкам эътиқод ҳамда ўзимга бўлган қатъий ишончнинг мудофаа қўрғонларини ҳам яксон этиб оқизиб кетаётгандек, баногоҳ вужудимни изтироб чирмовуқлари чирмай бошлайди. Бинобарин, тўрт тарафимдан ҳазин руҳиятимни қуршаб олган қаттол ёлғизликнинг совуқ ва гунг девори елкаларимни харсангтошдай эзиб ётади ва ана шу соқов девор ичида банди этилганча исёнкор кечинмалар оғушида нажот туйнугини қидира бошлайман; умид ва ишонч борлиғимни буткул тарк этиши мени гўё айни лаҳзалардаёқ Яратган неъматларию руҳий осудаликдан мосуво ҳиссиз бир манқуртга айлантириб қўядигандек руҳим ларзага тушади. Бироқ мен энг эзгу ва инжа орзуларим барбод этилган дамларда ҳам умидли дунёда умидланаман, негаки «» (Б. Рассель, «Озод инсон ибодати»). йўқотилган беҳисоб кунлар ва унутилган юзлаб чеҳралар ёдини яна қайта уйғотадиган хотиранинг хавфли ўсмаси Одам боласининг энг эзгу ва инжа орзуси барбод этилган дамда ҳам Оллоҳ унга футувват кўрсатиб, яна бир бебаҳо муждасини – Умид отли неъматини ато этди. Ҳар бир барқарор ҳақиқатдан юз ўгирилган тақдирда ҳам халоскор Умид барҳаётлигини асло рад этиб бўлмайди. У шунчалар саркаш ва қудратлики, хастаҳол қалбнинг энг-энг оғриқли нуқталарида ҳам ўзига макон топиб, нафас олиб яшайверади. Умид инсонни ҳалокатлардан асраб қолади!
Мен руҳиятимни ҳалокатлардан асраб қолувчи Умид қанотларига суянганча варақланаётган қисмат китобимнинг навбатдаги саҳифаларидан – Яратганга беҳад шукрона ўқиб – аён дарж этилмиш қутлуғ кунлар шукуҳини интиқ кутаман ва умид инсонни ҳеч қачон тарк этмаслигини ҳар қачонгидан теран идрок этаман, негаки учқур заковат соҳиби Б. Рассель эҳтирос билан таъкидлаганидек, инсон қалбида Умид ва Озодлик қуввати ҳамиша барқ уриб туради. Бироқ фараҳли дақиқаларда табиатимни равшан қилган халоскор умидбахш туйғулар вужудимни тарк этиб, туйқус тушкунлик ҳиссиётлари яна устимга кўчкидек ёпирилиб келади ва шум қисмат мени ёлғизлик бағрига мангу бадарға қилгандек, яна танҳоликнинг беҳаловат салтанатида руҳсиз-шуурсиз, далли-девона кеза бошлайман. Эртанги кун умиди ва ишонч-эътиқодим чилпарчин бўлиб, хаёлимда кўз илғамас уфқлар томон олислаб кетаётган тантанавор келажак манзараларига умидсиз ва забун термулиб қоламан; силлайи мадорим қуриб, самовий кайфиятим бир лаҳзада тумандек тарқаб кетади. Шикаста руҳиятим тушкунлик ва умидсизлик қаърига тобора чуқурроқ сингиб кетган бундай уқубатли дамларда ёдимда нечанчи бор Марио Варгас Льосанинг «Ёш романнависга мактуб» эссеси гавдаланади ва қиёслашда моҳият бошқа-бошқа бўлса-да, чангалида эзиб ётган мудҳиш танҳолик ҳисси безовта-бетаскин руҳиятимда ўзини-ўзи еб битираётган катоблепасдай бениҳоя эзгин таассурот уйғотади.
«» Мустаҳкам ишончнинг тантанавор дақиқаларида шуни эътироф этишим керакки, мен Ёлғизликни дунёдаги ҳар қандай одамдан кўра яхши биламан ва теран ҳис этаман. Уни менинг туғишган жигарим деб атамоққа ҳаққим бор, ахир, ҳақиқатда шундай-ку!!!
Худоё, ботинимдаги қайғу-изтироб манзараларини Томас Вульф аллақачон қоғозга тушириб улгурибди, эссени гўё менинг тилимдан битибди ёки ҳар ҳолда мазкур эссе қаҳрамони – қисмат танҳолик салтанатига мангу сургун этган ўзимдек худди!
Шундай. Ёлғизлик менинг ҳам туғишган жигарим. Вульф иқрор бўлганидек, вақтнинг улкан оқимлари аро оқиб ўтаётганимни сезиб турарканман, руҳиятимни чилпора этаётган танҳолик дамларида шиддатига дош бериб бўлмайдиган мубҳам хавотир тошқини устимга кўчкидек ёпирилиб келаверади ва мен машъум ёлғизлик ҳиссиётларига тамоман асир бўлмаслик учун ижодга, мутолаа сеҳрига шўнғийман…
Барибир, мен ўзимни ҳамиша танҳо ҳис этаман ва бу азобли ҳиссиёт чангалидан ҳаргиз қутулолмайман. Ўзим танҳо, руҳиятим – танҳо. Гўё бу дунёда борлиққа ўгай, ёлғизликка мангу маҳкум этилган ночор-нотавон кимсадек, эзгулик ва ёвузлик, маърифат ва жаҳолат абадий курашадиган алғов-далғов дунёда мудом ноаён сирли кучларга бўйсуниб яшайман. Агар шу ўринда Сартр ва Камю асарларига чуқурроқ мурожаат қилсак, ҳаётнинг маънисизлиги, инсоннинг борлиқда мавжуд эканлиги кулфатдан бошқа нарса эмас ва борлиққа тамоман ўгай, танҳоликка маҳкум этилган инсон умри моҳиятан бемаъни саробдан иборатдир…
Суҳбатдош Марио Варгас Льосанинг ёлғизлик мавзуси ҳақида берган саволига Маркес шундай жавоб беради: «». Мен шу чоққача ўзини танҳо ҳис қилмаган ҳеч кимни билмайман. Шунинг учун ёлғизлик тушунчаси мени қизиқтиради… Одамзод танҳо яшамаслик учун нималар қилмасин ва қанчалик хоҳламасин, барибир ёлғиз. Чунки у шундай туғилган, шундай яшайди ва шундай ўлади… Менимча, у одамзоднинг бир бўлаги. Тўғрироғи, руҳияти. Руҳияти ҳамиша ёлғиз
Демак, ёлғизлик – менинг бир бўлагим. Бу дунёда танҳо яшамаслик учун нимаики чора-тадбир қўлласам-да, руҳиятим барибир ёлғиз. Моҳиятан, тақдир мени унутиб қўйган, қувват вужудимни тарк этган, бор имконлар елга совурилган. Кунларим маҳзун, тунларим – беҳаловат. Лекин шундай тушкунлик кунларининг бирида вужудимда ҳаётга беҳад ишонч, бепоён муҳаббат ва мустаҳкам эътиқод пайдо бўлади ва қайноқ томирларимда жўшқинлик ҳиссиётлари мавж ура бошлайди. Бинобарин, «» (Т. Вульф). Бу ҳислар енгиб бўлмас ҳислар билан қуйилиб келади, дераза ойнасидан ёприлиб кириб, дунёсини сўнмас нур билан ёритади. Хотиржамлик, уйғунлик ҳислари уйғониб, кўнгли яна ғолибона ташналик билан ижод сари талпинади
Энди мен – Вульф нақл қилганидек – ўз ҳақиқатим ҳақида баралла сўзлайман; майли, бутун дунё тилимни қулфбанд этиб, «Ёлғон сўзлаяпсан!» – деб ҳайқирса, ҳайқираверсин, лек барибир ўз ҳақиқатимни тантанавор ишонч туйғулари билан бор овозда сўзлайвераман. Кўнглим яна ташналик билан ижодга, мутолаага шўнғийман. Китоб жавонимдан руҳиятимга яқин китобларни аста қўлга оламан-да, Пауло Коэльо сингари бундай лаҳзаларда ёлғиз эмаслигимни илоҳий лаззатли ҳиссиётлар оғушида яққол ҳис этаман. Ваҳоланки, ажойиб француз адибаси Франсуаза Саган самимий эътироф этганидек, «» (Ф. Саган, «Китоб билан ғолиб бўламиз». «Китоб дунёси», №3, 2019). Мен китоб билан тирикман десам, кулманг. Ҳар бир янги китоб инсон умрига кириб келган алоҳида янгиликдир. Биз мутолаа орқали дунёнинг майда ташвишларидан фориғ бўламиз, ўткинчи ғам-андуҳлардан покланамиз
Руҳиятимга сирли ҳаловат бағишлаган осуда тун қучоғида руҳиятимга яқин китобларни завқ-шавқ билан мутолаа қиламан ва сўз билан таърифлаб бўлмас илоҳий дақиқаларда руҳиятимдаги ёлғизлик девори қулаб тушади. Мутолаа жараёнида руҳиятим улуғвор «Одиссея», «Шоҳнома», «Фауст» асарлари бетакрор соҳир оламига сингиб кетади ва хаёлан замон ва макон қобиқларини ёриб, Ҳомер, Фирдавсий ҳамда Гёте асарлари қаҳрамонлари билан бирга яшайман; қувончларига шерик, дардларига ҳамдард бўламан. Китоблар – садоқатли ҳамроҳларим, бебаҳо бойликларим; мутолаа жараёнида қалбим, мавжудиятим беқиёс лаззат оғушида ажиб ҳаловат ҳис этади…
Франсуаза Саган ҳикматлари қулоғим остида янграр экан, тафаккурим ларзага тушади:
«». Дунёда маънавият ва маърифат учун аёвсиз жанглар кечаётир. Аслида, Учинчи жаҳон уруши ҳам шу. Биз ушбу жаҳон урушида фақат китоблар билангина ғолиб бўламиз
Ҳақиқатан, инсон онги ва қалбини эгаллаш учун бунёдкор ва вайронкор мафкуралар кураши муросасиз авж олаётган бугунги глобаллашув деб аталмиш таҳликали замонда китоблар билан инсоният Учинчи жаҳон урушида ғолиб чиқса, руҳияти танҳоликка маҳкум этилган инсон қалбида кечаётган Умид ва Тушкунлик жангида мудҳиш ёлғизлик ҳиссиётлари устидан муқаррар тарзда ғолиб чиқади ва Яратган истаганидек, нурли манзиллар сари дадил интилаверади…

МАЪНАВИЙ ОЛАМ МУСАВВИРИ
(А.С.Пушкин ижодига айрим чизгилар)
«Қўл билан тиклаб бўлмас ҳайкал қўйдим ўзимга»
(А.С.Пушкин)Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин (1799—1837) ижоди жаҳон шеъриятининг энг юксак чўққиларидан биридир. Унинг номи жаҳон шеъриятини, башарият тафаккурини янги тараққиёт босқичига кўтарган Ҳомер, Фирдавсий, Румий, Данте, Навоий, Байрон ва Гёте каби гениал шоирлар билан бир қаторда тилга олинади. Гарчи у қисқа умр кўрган бўлса-да, тафаккур қудратидан йўғрилган «Евгений Онегин» шеърий романи, «Борис Годунов» трагедияси, инсон қалбини ларзага солувчи шеърлари жаҳон адабиёти хазинасига ноёб гавҳар бўлиб қўшилди. Хусусан, дунё китобхонлари қалбини тўлқинлантириб келаётган «Евгений Онегин» шеърий романи рус адабиёти ва маданий ҳаётида улкан воқеа бўлди. Бинобарин, улуғ рус мунаққиди В.Г.Белинский бу шоҳ асарга «Рус ҳаётининг қомуси» деб юксак баҳо берди. Яна, «Руслан ва Людмила» достонининг қўлёзмасини ўқиб чиққан машҳур шоир Жуковский: «Ғолиб шогирдга мағлуб устоздан», – деган ёзув билан ёш Пушкинга ўз портретини совға қилади. 1815 йилда, императорлик лицейида имтиҳон пайти талаба Пушкин ўқиб берган шеър машҳур шоир Державинга кучли таъсир қилган. Бу пайтга келиб ёш Александрнинг улкан истеъдод соҳиби эканлиги яққол аён бўлганди. Унинг шеърларини диққат билан тинглаган кекса шоир Державин ёш Пушкиннинг келажакда буюк шоир бўлишини башорат қилади.
Умрбоқий асарларида инсон эрки, озодлик ва тенглик ғояларини мағрур куйлаган, халқлар биродарлигини улуғлаган А.С.Пушкин шеърий даҳоси қудрати билан умумбашар шоирига айланди. Унинг олийжаноб, умуминсоний гўзал ғоялар, эзгу ҳислар порлаб турган ганжина асарлари дунё халқлари тилларига таржима қилиниб, мудом севиб ўқилмоқда. Рус халқининг миллий ғурури бўлиб қолган даҳо шоир ҳақли равишда «Рус поэзиясининг қуёши» деб юксак шараф этилган. Жумладан, катта муваффақият қозонган «Кавказ асири» достони ва «Сув париси» пьесасини ўзбек тилига моҳирона таржима қилган хассос шоир Ҳамид Олимжон Пушкин шеърий даҳосини «Рус шеъриятининг баҳори» дея юксак эътироф этади.
Буюк лирик шоир А.С.Пушкин қатор насрий ва драматик асарлар ҳам яратиб, башар авлодларига улкан ҳамда бебаҳо адабий мерос қолдирди. Унинг рус ва жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин олган «Капитан қизи», «Дубровский», «Буюк Пётрнинг ҳабаши», «Марҳум Иван Петрович Белкин қиссалари» каби насрий асарларини, улкан ижтимоий-фалсафий муаммолар юксак бадиий ифодасини топган «Моцарт ва Сальери», «Тош меҳмон», «Хасис Рицарь», «Ўлат чоғидаги базм» номли мўъжаз трагедияларини дунё китобхонлари ҳамон завқ-шавқ билан мутолаа қилмоқда. Шунингдек, озодлик туйғулари, эҳтирослар кураши тасвирланган «Кавказ асири», «Боқчасарой фонтани», «Мис отлиқ», «Руслан ва Людмила» каби достонлари ҳам умуминсоний бебаҳо маънавий мерос ҳисобланади.
Пушкин – ғурури баланд, жўшқин қалб соҳиби; ҳур фикрли эрксевар шоир.
Буюк рус ёзувчиси Н.В.Гоголь Пушкин даҳосини шарафлаб, шундай таъриф беради: «Пушкин фавқулодда ҳодисадир ва эҳтимол, рус руҳиятининг ягона ҳодисаси».
Ҳақиқатан, буюк Пушкин ўз асарларида рус ҳаётини, рус характерини моҳирона тасвирлаб берган.
XX аср бошларидан буюк рус шоирининг ларзакор шеърий асарларини Ҳамид Олимжон, Чўлпон, Ойбек, Усмон Носир, Миртемир каби хассос шоирлар ўзбек тилига юксак савияда ўгира бошлашди. Асқад Мухтор, Рамз Бобожон, Зулфия таржималари ҳам таҳсинга лойиқ. Пушкиннинг ҳайратбахш шеърий асарлари ҳозирга қадар кўплаб иқтидорли ижодкорлар томонидан тилимизга юксак маҳорат билан таржима қилинмоқда. Хусусан, истеъдодли шоир Мирза Кенжабек «Евгений Онегин» шеърий романини тилимизга яна бир бор таржима қилди. Шунингдек, кейинги йилларда истеъдодли шоир Ҳумоюн Пушкин шеърий асарларини ўзбек тилида янгидан жаранглатмоқда. Айтиш жоизки, буюк инглиз шоири П.Б.Шеллининг «Ғарб шамоли» китоби ҳам 2013 йили заҳматкаш таржимон Ҳумоюн ўгирмасида ўзбек тилида чоп этилди. Моҳир мутаржим буюк ирланд адиби ва шоири Жеймс Жойснинг «Камер мусиқаси», «Донаси бир пенни» шеърий тўпламларини аслиятдан ўзбек тилига ўгирди. Ушбу таржималар «Жаҳон адабиёти» журнали саҳифаларида чоп этилди. Ҳумоюн Жон Мильтон, Томас Элиот, Редъярд Киплинг, Константин Бальмонт ва Расул Ҳамзатов каби жаҳон адабиёти ёрқин намояндалари ижодидан айрим асарларни ўзбек тилига моҳирона таржима қилди.
Пушкин шеърий асарлари таржимаси хусусида сўз кетганда, аввало, Чўлпон, Ойбек, Усмон Носир ва Миртемир хизматларини алоҳида таъкидламоқ керак. Академик шоир Ойбек XIX аср бошидаги рус ҳаёти, давр қаҳрамонлари, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-маънавий муаммолар, рус миллий характерининг ўзига хос хусусиятлари чуқур ёритиб берилган, замонавий руҳ касб этган «Евгений Онегин» шеърий романини тилимизга юксак маҳорат билан таржима қилди. Ҳамид Олимжон «Кавказ асири», Усмон Носир эса «Боқчасарой фонтани» достонларини зўр илҳом кучи билан қиёмига етказиб таржима қилишди. Чиндан ҳам, мазкур таржималарни ўқиб, ҳайрат туйғуларига асир бўламиз. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов лутф қилганидек, «Бу сатрлар она тилимизда шу қадар табиий жаранглайдики, худди Пушкин ўзбек тилида ёзгандек туюлади».
Бу эътироф бежиз эмас, албатта. Мисол учун, Усмон Носир тилимизга фавқулодда маҳорат билан таржима қилган, шуҳратпараст, золим поляк хони Гарой, ишқи бебахт гуржи қизи Зарема ва савдойи рашк қурбони, ёш асира князь қизи Мариянинг фожиали қисматидан ҳикоя қилувчи «Боқчасарой фонтани» достонидан олинган ушбу сатрларга эътибор қаратамиз:
Чиндан ҳам, таржимадаги қиёси йўқ нафосатни яна қандай изоҳлаш мумкин! Худди Пушкин ўзбек тилида ёзгандек, Усмон Носир заковатига минг тасанно ўқийсиз!
Аргентиналик буюк адиб Хорхе Луис Борхес шеър таржимаси хусусида шундай фикр билдиради: «Умуман олганда, шеър таржимаси сеҳрли жараён ва Яратган кўнглига таржима жунунини солган бўлса, ҳар қандай таржимон ҳар қандай шеърни ўз она тилида мукаммал ифодалай олади».
Ҳақиқатан, «Яратган кўнглига таржима жунунини солган» Усмон Носир «Боқчасарой фонтани”ни она тилимизда мукаммал ифодалай олди.
« Тун қорайди, босди қоронғуТавриданинг гул боғларини;Бор оламни маст қилди уйқу,Гуллар эгди япроқларини,Узоқлардан булбул зориниЭшитаман: ой дийдорини —Кўрсатадир юлдуз кетидан;Кўм-кўк, тоза осмон бетиданНур тўкадир гулзор боғларга,». Водийларга, ўрмон, тоғларга (А.С.Пушкин. Танланган асарлар. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти – 1999. 173 бет.)Алоҳида қайд этиш керакки, ёш Александр қалбида нафис адабиётга буюк муҳаббатнинг пайдо бўлишида мураббия энагаси, халқнинг урф-одатлари, руҳияти, қўшиқлари ва эртакларини жуда яхши биладиган Арина Родионовна кучли таъсир кўрсатган. Умуман, Пушкин маънавиятининг шаклланишида бу оқила аёл муҳим ўрин тутади. Фольклор мотивлари билан суғорилган «Поп ва унинг хизматкори Балда ҳақида эртак», «Шоҳ Салтан ҳақида эртак», «Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак», «Олтин хўрозча ҳақида эртак» сингари шеърий асарлари дунё болалари маънавий-руҳий дунёсини, беғубор хаёлотини бойитиб келмоқда.
Руҳиятини ҳазин, мунгли кайфият чулғаган кезларда шоир суюкли энагаси Арина Родионовнани хотирлаб, ўтмиш хотираларидан бесаранжом туйғуларига малҳам излайди. «Қиш оқшоми», «Энагамга», «Яна келдим» каби шеърларида шоир қалбини ўртаётган беадад соғинч туйғулари, дардчил ва лаззатли ҳис-кечинмалар ёрқин ифодасини топган.
Ёпирилиб келаётган ғамгин хотиралар қуюни ичра шоир кўз олдида хилват қарағайзор гўшасидаги кўҳна, ғариб уй гавдаланади.
Табиат манзаралари шоир кайфияти, руҳий ҳолати билан уйғунликда тасвирланади: осмонни зулмат тутган, ҳамма ёқда қор, бўрон увиллайди. Шу рутубатли зулмат қўйнида энагаси ойнак олдида жимжит, маъюс термулиб турибди. Фикрдаги риторик сўроқ ёрдамида ўқувчи эътибори муайян ҳодисалар моҳияти сари йўналтирилади:
Пушкин шеърияти маъно чуқурлиги, фалсафий теранлиги, қалбида туғилган ҳис-туйғуларнинг жонли образини яратиш билан китобхон қалби, онгини бойитиб, таҳайюл кенгликларида янги оламлар яратади. Асарларининг халқчиллик касб этган муҳим хусусияти шундаки, шоирнинг эзгу мақсадлари, юксак ғоялари бадиий мукаммал шакл воситасида юзага чиқади; ҳаётни даврнинг илғор идеаллари нуқтаи назаридан ҳаққоний акс эттиради. Асарларида халқ руҳи ва ҳаёти акс этади; тасвирланаётган ҳодисаларга рус халқи кўзи билан қарайди; халқ оммаси учун муҳим ва эътиборли воқеа-ҳодисалар ва характерларни маҳорат билан тасвирлаб беради. Шу боис, Пушкин асарлари умуминсоний аҳамият касб этади.
«Оғир кунлардаги ягона ҳамдам,Эй менинг суюкли, кекса энагам!Хилват қарағайзор гўшасидасан,Кўпдан мени ёлғиз кутасан». («Энагамга». 90 саҳифа. Миртемир таржимаси) «Чарчатдими бўрон увлаши,Зерикдингми, бувим, ё эса?Ё, мудратган дугинг товуши,Ҳоридингми ёки бўлмаса?» («Қиш оқшоми». 84 бет. Миртемир таржимаси)Пушкин лирикасида 1817—1819 йиллар орасида ёзилган «Эркинлик» одаси ҳам катта қийматга эга.
Маълумки, лирик турнинг мазкур жанрида битилган шеър ва қўшиқларда улуғвор давр воқеалари, кишиларнинг қаҳрамонликлари, кўтаринки кайфиятлари мадҳ этилади.
Рус қалбини ларзага солган «Эркинлик» одасида Пушкин мағрур эрк куйчиси сифатида одамзод қалбидаги некбин туйғуларни, тенглик, адолат ва ҳақиқат ғояларини жўшқин кайфият билан тараннум этади. «», – дея мардона ҳайқирган шоир золим подшоҳларни ҳар вақт адолатли бўлишга, ҳаётнинг мангу қонунларига амал қилишга даъват этади: Эркни улуғлайин бутун жаҳонга, Тахту тож қусурин топтайин бир-бир