bannerbanner
Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш
Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш

Полная версия

Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш

Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля
На страницу:
7 из 7

Ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш амалдаги меъёрлар ва улар учун ўрнатилган берилиш, сақланиш ва фойдаланиш тартибига кўра амалга оширилиши ҳамда улар билан таъминлашни моддий-техника таъминоти бўлими раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси томонидан бажарилиши керак.

Оптимал меҳнат ва дам олиш тартиби яратилишини таъминлаш барча ишловчилар учун уларнинг меҳнат хусусиятлари ҳисобга олиниб, биринчи навбатда ишлаб-чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсир этаётган ва узликсиз юқори жисмоний ва асаб-руҳий кучланганлик билан ишлаётганлар учун назарда тутилиши керак. Ишловчилар учун имтиёзли меҳнат ва дам олиш тартиби меъёрий ҳужжатлар асосида таъминланади. Оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини меҳнатни илмий ташкиллаштириш ва иш ҳақи бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси таъминлайди.

Ишловчиларни даврий, янгидан ишга қабул килинаётганларни, тиббий профилактика кўригидан ўтказилишини, пархез овқатлар билан таъминлаш ва уларнинг касалланишларини олдини олиш тиббий-профилактика тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиришни ва тиббий-профилактика хизмати кўрсатишни тиббиёт пункти, бўлинма раҳбари, касаба уюшмаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этади.

Санитар-маиший хизмат кўрсатиш ишловчиларни санитар-маиший хоналари, қурилмалари билан таъминлаш ҳамда уларни амалдаги меъёр ва қоидалар талабларига кўра ишлатилишини назарда тутиши керак. Ушбуни бўлинма бошлиғи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, моддий-техника таъминоти бўлими, капитал қурилиш бўлими ҳамда касаба уюшмаси ташкиллаштиради.

Касбий танлаш ишловчиларни алоҳида касбларга (пахта ғарами бузгич РБХ операторлиги, иссиқлик генераторлари ва пахтани қуритиш барабанлари, тозалаш машиналари, жин ва линтерлар операторлари, маҳсулотларни тойловчилар ва бошқалар) жисмоний ва руҳий жиҳатдан ишларни хавфсиз бажаришга мослигини назарда тутади. Алоҳида касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танлашни кадрлар бўлими, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ҳамда тиббиёт пунктлари бажарадилар.

5. КОРХОНА ЛАВОЗИМЛИ ШАХСЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Корхона раҳбари, бош мухандиси, бош технологи, бош механиги, бош энергетиги, бошқа мутахассислари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, сменалар усталари – буларнинг ҳар бири ўз фаолият соҳалари ва участкаларида хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини таъминлашга мажбурдирлар.

5.1. Корхона раҳбарининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари

Корхона раҳбарининг корхонада соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларига:

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини тузиши ва унга мутахассислар танлаши;

жамоа шартномаси ва унинг шароитларни яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, санитар-соғломлаштириш ва санитар-маиший хизмат кўрсатиш тадбирларини МХСТ талабларига мос комплекс режасини ишлаб чиқишни ташкиллаштириши ва тасдиқлаши, унинг бажарилишини молия, материаллар, ишлаб чиқариш ускуналари, механизациялаштириш ҳамда автоматлаштириш воситалари билан таъминлаши;

корхона ишчи ва хизматчиларини санитар маиший, умумовқатлантириш, соғломлаштириш бинолари ва хоналари, махсус кийим бош, махсус оёқ кийим, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши;

санитар-маиший хизмат кўрсатиш хоналари ва қурилмаларини меъёр бўйича ишлатилишини ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш, тозалаш, ювиш, қуритиш, дезинфекциялаш, газсизлантириш, дезактивлаштириш, текшириш, синаш ва таъмирлашни ташкиллаштириши;

уч босқичли назоратнинг ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатиши;

корхонада ички меҳнат тартиби қоидаларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари учун меҳнатни муҳофаза қилишдан мажбуриятларни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштириши;

таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассилари, меҳнатни муҳофаза қилишнинг жамоа нозирлари иштирокидаги ишлаб чиқариш мажлисларида вақти-вақти билан меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини, шароитларни яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиш ҳолатини кўриб чиқиши ва б.қ. киради.

5.2. Корхона бош мухандисининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари

Бош мухандиснинг мажбуриятларига:

жамоа шартномаси ва унинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича шароитларни яхшилаш, хафсизликни таъминлаш, санитар соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига раҳбарлик қилиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини комплектлаш, унга раҳбарлик қилиш ва корхонада меҳнат хавфсизлиги талабларининг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;

ишчиларни ишлаб чиқариш касбларига тайёрлашда хавфсиз иш услублари ва усулларини ўргатиш, уларни билимларини текширишни ташкиллаштириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мухандис-техник ходимларга, ёш мутахассилар ва ўқув юртлари ўқувчиларига кириш йўл-йўриқларини шахсан ўтказиши, бевосита иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича дастлабки, даврий, навбатдан ташқари йўл-йўриқларни ўз вақтида берилишини ташкиллаштириш;

таркибий бўлимлар раҳбарлари ва мутахассисларини меҳнат қонунлари, МХСТ, меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текширишни ташкиллаштириш ва ўтказиш;

ускуналарни ишлатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини олиб бориш ва ташкиллаштиришда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш, технология хариталари (регламентлари) ва иш бажариш лойиҳаларида меҳнат хавфсизлиги тадбирларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш;

юқори ташкилотлар кўрсатмалари ва давлат назорат органлари тақдимотлари тавсияларини бажарилишини ташкиллаштириш, тайёрлов масканлари ва заводнинг таркибий бўлинмаларида меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена шароитлари ҳолатини текшириш, аниқланган камчиликлар бўйича тезкор чоралар қабул қилиш;

даврий равишда ва бир маротаба синашни талаб этадиган шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларининг синалишини, юк кўтариш машиналарининг юк кўтариш-тушириш мосламаларини, босим остида ишловчи идишлар ва давлат органлари назорати остида бўлган бошқа ускуналарни техник шаҳодатлашни ташкиллаштириш;

ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текширилиши, ҳужжатлаштирилиши ва ҳисоботининг тўғри олиб борилиши ҳамда текшириш далолатномаларини ўз вақтида тасдиқланилишини, жароҳатланишлар ва касалланишларни тахлил қилиши, уларни содир бўлиш сабабларини бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва амалиётга тадбиқ қилинишини таъминлаш;

корхонада бахтсиз ҳодисалардан зиён кўрганлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш харажатларини, бахтсиз ҳодисалардан зиён кўрганлар сонини асосий сабаблари ва жароҳатланиш омилларига кўра тақсимланишини ҳамда шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиш ҳисоботларини ўз вақтида тузилиши ва тадбирларни бажарилишини назоратини олиб бориш;

корхонага МХСТ, илмий-текшириш ва конструкторлик-лойиҳалаш ташкилотларини меҳнат хавфсизлиги бўйича техник ечимлари ва таклифларини, меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касалланишларнинг олдини олиш, ишлаб чиқариш маданияти ва техник эстетикадан илғор тажрибаларни тадбиқ қилиш;

жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини, хавфсиз техникаларни, шамоллатиш ва чангсизлантириш системаларини, санитар-маиший ускуналарни тадбиқ қилишни ташкиллаштириш;

меҳнатни муҳофаза қилишдан уч босқичли назоратнинг 1- ва 2- босқичларининг ўтказилишини назорат қилиши ва методик ёрдам кўрсатиши ҳамда 3- босқичини ўтказиш ва назорат қилишда қатнашиш;

белгиланган тартибда мажлислар (семинарлар), кўрик танловлар, маърузалар, экскурсиялар ўтказиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш кабинетларини жиҳозлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш бурчаклари ва кўргазмаларини ташкил этиш йўли билан соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини тарғиботини олиб бориш;

раҳбарлар ва мутахассисларни меҳнатни муҳофаза қилиш саволлари бўйича билимлари ва малакаларини оширишни ташкиллаштириш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўрнатилган ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этилишини, бахтсиз ҳодисалар ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилаётган ишлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни тақдим этилишини таъминлаш;

барча касб ишловчилари ва бажариладиган ишлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштириш;

хавфсизлик талабларини ҳисобга олиб технология ва конструкторлик ҳужжатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларга керакли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш;

корхонани таркибий бўлимларини меҳнат хавфсизлигидан меъёрий ҳужжатлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;

корхонанинг таркибий бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари учун меҳнатни муҳофаза қилиш мажбуриятларини ишлаб чиқиш;

меҳнатни муҳофаза қилишни ташвиқотини амалга ошириш ва ишловчиларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар билан таъминлаш ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассилари, меҳнатни муҳофаза қилишнинг жамоа нозирлари иштирокидаги ишлаб чиқариш мажлисларида вақти-вақти билан меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини, шароитларни яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини бажарилиш ҳолатини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш ва б.қ. киради.

5.3. Корхонани бош технологининг мажбуриятлари

Корхонани бош технологи мажбуриятларига:

технология жараёнларини хавфсиз ва зарарсизлигини таъминлаш учун жамоа шартномасининг шароитларни яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва санитар соғломлаштириш тадбирларини технологияга тегишли бўлимлари тадбирларини ишлаб чиқиш ва келишиш, уларни бажарилишини назорат қилиш;

хавфли ёки зарарли ишлаб чиқариш омиллари пайдо бўлишига сабаб бўлувчи технологик жараёнларни хавфсиз ёки зарарсиз меҳнат шароитларини таъминловчи технологик жараёнлар билан алмаштиришни режалаштириш;

ишловчиларга хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини таъминловчи ишлаб чиқариш (технология) жараёнларини, механизациялаштириш воситаларини, ностандарт ускуналарни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш;

технология жараёнлари ва ускуналари стандартлари ва техник шартлари лойиҳаларини, технология карталари топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш;

технология жараёнларида қатнашувчиларга ишларни бажариш лойиҳаларини, меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини ишлаб чиқиш;

технология жараёнларини бажариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сабабларини тахлил қилишда қатнашиш, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш;

ишлаб чиқариш жараёнларини ташкиллаштириш ва бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинишини назорат қилиш;

таркибий бўлинмалар раҳбарлари, мутахассисларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш комиссияси ишида қатнашиш;

корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини уч босқичли – маъмурий-жамоа назоратининг 3- босқичини амалга оширишда қатнашиш ва б.қ. киради.

5.4. Корхонани бош механигининг мажбуриятлари

Корхонани бош механиги:

технологик машиналар, ускуналар ва қурилмаларнинг соз ва хавфсиз ҳолатда бўлишини ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига биноан фойдаланилишини таъминлаши;

жамоа шартномасига киритиш учун шароитларни яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини тегишли бўлимларини ҳамда машиналар ва ускуналарни бузилмасдан таъмирлашнинг график режаларини, уларнинг «нуқсонлар рўйхати”ни тузиб, ишлаб чиқиши ва бажарилишини таъминлаши;

технология ускуналарини, юк кўтариш машиналари ва механизмларини, буғ ва сув иситиш қозонхоналарини, босим остида ишлайдиган аппаратлар ва қурилмаларни, компрессор ускуналарини, электротехника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек вентиляция ва иситиш системаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўз вақтида ўтказилишини;

ускуналарни таъмирлаётган ишловчиларни ишларни хавфсиз бажариш усуллари ва услубларига ўқитиши, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар беришни ташкиллаштириши ва ўтказиши;

корхона технологик ускуналари, машиналари ҳамда қурилмалари ва мосламаларини таъмирлаш ишловчилари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиши;

хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни «наряд-рухсатлар» расмийлаштириб бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлимлар раҳбарлари, мутахассларининг меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текшириш комиссияси ишида қатнашиши;

давлат органлари назорати остида бўлган ускуналарни қайд этиш ва техник шаҳодатлаш, паспортларига ўзгартиришлар киритишни ташкиллаштириши;

технологик ускуналарни ишлатиш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини тахлил қилишда қатнашиши, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва тадбиқ этилишини таъминлайди.

5.5. Корхона бош энергетиги мажбуриятлари

Корхона бош энергетиги мажбуриятларига:

жамоа шартномасига киритиш учун шароитларни яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг комплекс режасининг тегишли бўлимларини ҳамда электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини бузилмасдан таъмирлашнинг график-режасини ишлаб чиқиши ва келишиши, уларни бажарилишини назорат қилиши;

электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларига хизмат кўрсатувчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериши, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, йўриқномаларига ўқитиши, вақти-вақти билан билимларини текширишни ўтказилишини ташкиллаштириши;

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «Литрес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

Конец ознакомительного фрагмента
Купить и скачать всю книгу
На страницу:
7 из 7