bannerbanner
Евгений Онегин
Евгений Онегин

Полная версия

Евгений Онегин

Язык: uz
Год издания: 2023
Добавлена:
Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля
На страницу:
3 из 3

11

Мазурка – европача рақслардан бири.

13

Лотин тили – ўрта асрда, қисман янги замонда Европада адабий, фанний бир тил сифатида ҳукм сурган (қадим римликлар тили).

14

Yale (лотинча) – хайр, салом, саломат бўл, демакдир.

15

Ювенал (42 – 122) – машҳур Рим сатириги, ҳажв ёзувчиси; бу киши ўз даврида ақча эгаси бўлган асилзодаларнинг очкўзлиги, сотқинлиги, золим ва ахлоқсизлигини асарларда қаттиқ танқид қилган. Пушкин бу ёзувчини жуда севар эди. Унинг ҳажвий асарларини таржима қилишга ҳам бир вақт киришган эди.

16

Энеида – ўн икки қўшиқдан иборат бўлган ва Румо шоири Вергилий томонидан ёзилган лотин поэмасининг номи. Энеида – Румо адабиётининг энг атоқли асарларидан бири. Бу асар мактабларда ўқитилиб ўрганилар эди.

17

Ромул – Рим шаҳрини таъсис этган афсонавий шахс. Ромулнинг туғилиши ва ҳаёти афсоналарда хаёлий, мавҳум тафсилотлар ила безатилган.

18

Хорей, ямб – рус поэзиясида икки асосий шеър вазни.

19

Гомер – бизнинг тарихдан тахминан 1000 йил илгари яшаган ярим афсонавий қадим юнон шоири. «Одиссея» ва «Илиада» номли икки буюк шеърий асарни шу шоирга нисбат берадилар. Бу асарларда қадим замонларнинг Троя уруши ҳақидаги халқ эртаклари бадиий акс этган. Феокрит – бизнинг тарихдан III аср илгари ўтган қадим юнон шоири ва файласуфи, жуда узоқ ўтмишда чўпонларнинг бахтли ва ғамсиз турмушини тасвирлаган чўпон шеър оқимининг намояндаси.

20

Адам Смит (1722 – 1790) – инглиз буржуазияси иқтисод олимларидан, сиёсий иқтисодда «классик мактаб»ни қурувчилардан бири. Смит ўзининг машҳур асари – «Халқларнинг бойлиги»да ташқи ва ички савдонинг сарбаст бўлишлигини, хўжалик фаолиятини тўсиб турган ҳар хил тўсиқларнинг йўқотилиши кераклигини илгари суради. Адам Смит таълимоти капитализм устида ишлаб чиқаришни ўстириш учун тор феодализм тарбияларига қарши кураш олиб борган ва мустаҳкамланган инглиз буржуазиясининг идеологиясини акс эттиргандир. XIX аср бошларида Русияда буржуазия муносабатлари ўca бошлагани сабабли, Адам Смит асарлари русчага таржима қилиниб, дворян доираларида кўп ўқиларди. Бу ерда Пушкин Адам Смит таълимотини кўрсатади. Унинг таълимотича, мамлакатнинг бойлиги ақчада эмас, балки меҳнатда, ишлаб чиқарилган товарлар, истеъмол буюмларниинг кўплигидадир.

21

Назон – қадим Румо шоири; ишқий шеърлар, поэмалар ёзган. Ишқий шеърлари учун император Август томонидан Римдан Қора денгиз қирғоғига ҳайдалган ва шу сургунда ўлган. Пушкин бу шоирни жуда севар эди. Жанубда яшаган вақтида Назоннинг таржимаи ҳоли ва ижодини ўрганишга киришган.

22

Фоблас – шу исмда бўлган романнинг қаҳрамони. Бу роман француз ёзувчиси Де-Кувре (XVIII аср) томонидан ёзилган. Фоблас – можаро, саргузашт қидирувчи бузуқи одам типи.

3

Ala Bolivar – шляпанинг номи.

*

Бульвар – хиёбон (муҳ.).

**

Бригет-соат – ойнинг куни ва дақиқасини аниқ кўрсатадиган соат (муҳ.).

24

Каверин – ёш Пушкиннинг дўсти, офицер. Пойтахт дворян муҳитида бу киши ўзининг бебошвоқ, жўшқин ҳаёти билан танилган.

25

Roast-beef (инглизча) – гўштдан махсус равишда ковуриладиган овқат.

26

Федра – француз драматурги Жан Батист Расин (1639 – 1699) пьесасининг қаҳрамони. Клеопатра – қадимги замонда Мисрда подшоҳлик қилган гўзал хотин. Бир кўп пьесаларнинг қаҳрамони. Бу ерда Пушкин машҳур француз адиби Вольтер (1694 – 1778)нинг асарини кўзда тутади. Монна – танилган ёзувчи Озеровнинг «Фингал» номли трагедиясининг қаҳрамони. Пушкин даврида бу ролни Колосова деган артистка яхши ўйнарди.

27

Фонвизин Д.И. (1745 – 1792) – машҳур рус драматурги. «Бригадир» ва «Недоросль» номли машҳур комедияларни ёзган. Бу асарларда Фонвизин вилоятлардаги асилзодаларнинг жоҳиллиги, қўполлиги, ёшларни тарбия қилишдаги аҳмоқликни ва эзилган крепостной деҳқонларга йиртқичларча муносабатини масхара қилади. «Эрк дўсти» дейишнинг сабаби шундаки, Фонвизин баъзи асарларида либерал сиёсий қарашларни илгари суради.

28

Княжнин (1742 – 1791) – ёзувчи, драматург; бир кўп трагедиялар ва драмалар ёзган. Ғарбий Европа драматургия намуналарига эргашиб, уларнинг сюжетига тақлид қилиб ёзгани учун Пушкин уни тақлидчи деган сифат билан айтади.

29

Озеров В.А. (1770 – 1816) – драматург, бир қатор трагедиялар («Дмитрий Донской», «Фингал» ва бошқалар) ёзган. Булар шакл жиҳатидан сохта классик, мазмун жиҳатидан ватанпарвар асарлар бўлган. Унинг асарлари ўша вақтда катта муваффақият қозонган. Чунки Наполеон урушлари муносабати-ла дворянларнинг ватанпарварлик ҳисларини қўзғатар эди.

30

Семёнова Е. С. (1780 – 1849) – ўшa вақтда машҳур рус артисткаси. Трагедияларда ўйнар эди. Ўз ўйини билан халққа кучли таъсир қиларди. Бир вақтларда Пушкинда шу артисткага қизиқиш бошланганди.

31

Корнель (1606 – 1684) – француз классик трагедиясининг асосчиларидан бири. Корнелнинг трагедияларида воқеаларнинг ҳаракати қаҳрамонлик характерига эга. Диалоглар кескин ва оташин бўлиб, иштирок қилувчи шахсларнинг темпераменти ҳам жўшқин бўлар эди.

32

Катенин П.А. (1792 – 1853) – Пушкин давридаги шоир, танқидчи ва драматург; бу киши француз драматургларидан Корнель ва Расиннинг асарларини русчага таржима қилиб шуҳрат топган.

33

Шаховской А.А. (1777 – 1846) – Пушкин даврининг драматургларидан. Жуда кўп комедия ва драмалар ёзган, уларнинг кўп қисмини ажнабий ёзувчиларнинг асарларини таржима ва ўзгартма ташкил қилган. Император театрларининг репертуар бўлимига бошлиқ бўлгани учун унга шу асарларни саҳнага қўйиш осон бўлган. Шу асарларни қўйиб, айрим ёзувчилар (Карамзин, Жуковский ва бошқалар)га қарши фитна қўзғаган. Пушкиннинг «суронли гала», «дағал Шаховской» деган сўзлари шунга ишорат қилади.

34

Дидло – XVIII аср охири ва XIX аср бошларида яшаган атоқли балетмейстер, эски балетни ислоҳ қилишда (қўйиш ва костюм жиҳатидан) Дидло постановкалари фавқулодда муваффақият қозонарди.

35

Терпсихора – қадим юнонларнинг эътиқодича, рақснинг илоҳий ҳомийси.

36

Лорнет – дастакли, очиб-ёпиладиган махсус дурбин.

37

Истомина А.А. (1799 – 1846) – Пушкин даврида Петербургнинг машҳур балет артисткаси.

38

Эол – қадим юнон эътиқодича, шамол худоси.

4

Чайльд Гарольдга хос музлаган туйғулар. Дидлонинг балетлари жонли, хаёл, фавқулодда нафосат билан тўладир. Бизнинг романтик ёзувчиларимиздан бири уларда бутун француз адабиётидагидан кўра кўпроқ поэзия кўрган эди.

*

Лакей – малай.

39

Руссо Жан-Жак (1712 – 1778) – XVIII асрнинг энг буюк адиб ва мутафаккирларидан. У вақтларда инқилобий бўлган майда буржуазиянинг мафкурачиси Руссонинг таълимоти инсоннинг «табиий» ҳуқуқларини тасдиқ этишдан иборатдир. Руссо маданият ва маълумот – таҳсил орқасида бузилган ҳисларнинг эркин ўсуви кераклигини, «табиат товуши»га қулоқ солиш лозимлигини гапирди. Руссонинг фикрлари француз инқилоби замонида якобинчилар учун байроқ шиор бўлиб хизмат этди ва катта шуҳрат қозонди.

40

Грим, Фридрих Мелхиар (1723 – 1807) – француз ёзувчиси ва Руссонинг дўстидир.

5

Tout le monde sut qu’il mettait du blanc; et moi, qui n’en croyais rien, je commen’зai de le croire, non seulement par l’embelisse-ment de son teint et pour avoir trouvй des tasses de blanc sur sa toilette, mais sur ce qu’entrant un matin dans sa chambre, je le trouvai brossant ses ongles avec une petite vergette faite expиrs, ouvrage qu’il continua fiиrement devant moi. Je jugeai qu’un homme qui passe deux heures tous les matins a brosser ses ongles, peut bien passer quelques instants a remplir de blanc les creux de sa peau.

(Confessionsde J. J. Rousseau) *

41

Чаадаев П.Я. (1796 – 1856) – рус адиби, файласуф, Пушкиннинг яқин дўсти. Пушкин бунга бир қанча шеърларни бағишлаган эди. Чаадаев ёшликда офицер бўлиб, декабристларга мансуб эди. Декабристлар қўзғолонидан сўнг реакция даврида машҳур «Фалсафий мактуб»ни ёзади, бунда бутун рус маданиятига кескин ҳукм чиқаради. Рус давлат қурилишини танқид қилгани учун бу мактубни босган журнал подшоҳ буйруғи билан ёпилган, редактори сургун этилган ва Чаадаев жинни деб эълон қилинган. Чаадаев юксак дворян муҳитида бекам-кўст кийинатурган, зоҳирига жуда кўп диққат қилатурган киши сифатида машҳур эди.

42

Венера – қадим румоликлар эътиқодича, ишқ ва гўзаллик худоси.

43

Анжиман дониш – академия. 1806 – 1921 йилларда фанлар академияси томонидан рус тили луғати тузилиб, нашр этилган.

44

Карета – усти берк махсус арава.

45

Сувори зобит – отлиқ гвардия офицери.

46

Шпор – ҳарбийлар этигининг гулчинига тақилатурган жаранглайтурган нарса.

47

Диана – қадим юнон эътиқодича, ой, ўрмон ва овчилик худоси Флора – қадим румолиликларда баҳор ва гуллар илоҳаси.

48

Эльвина – бу ерда шартли исм.

49

Камин – махсус печка.

*

Хурма – каттароқ хурмача (муҳ.)

50

Чайльд Гарольд – машҳур инглиз шоири Байрон (1788 – 1824)нинг шу номли поэмаси қаҳрамони. Юқори асилзодалар муҳитида етишган, паришонҳол, бўш-бекорчи, ҳаётнинг ноз-неъматидан ортиқ тўйинган, безган, ҳар ерда қайғу чекатурган, ҳар ерда ҳар нимадан зерикатурган ёш аристократ йигит образи.

51

Бостон – карта ўйини.

52

Сей, Бентам Сей – француз иқтисодчиси (1767 –1832). Бентам – инглиз файласуфи на сиёсий муҳаррирларидан (1748 – 1832), иккиси ҳам ўша даврда буржуазия идеяларини ифода қилганлар ва олға сурганлар.

6

Бутун бир кинояли строфа (банд) бизнинг гўзал ватандош хоним-қизларимизга нозик мадҳдан бошқа нарса эмас. Масалан, итоб пардаси остида Буало Людовик XIV ни мақтайди. Бизнинг хонимларимиз урфонли лутфкорлик ила, ахлоқий тозаликни Сталь хонимни шу қадар мафтун этган шу Шарқ нафосати ила бирлаштирадилар.

7

Гнедич идиллиясидаги Петербург кечасининг гўзал тавсифини ўқувчилар хотирлайдилар:

«Мана, кеча, лекин булутларнинг олтин қатламлари сўнмайди,Узоқликлар порлайди, ой бор, на-да юлдуз,Узоқдан кўринади мовий самода сузган кабиКемаларнинг кумуш чодирлари ҳам.Кеча самоси тиниқ шуълалар билан порлар.Қуёш ботаркан, унинг шуълалари Шарқнинг олтинига қўшилар:Гўёки саҳар ўз кетидан олиб чиқади.Гулгун тонгни. Олтин бир йўл эди, кечанингҲокимлигини ёз кунлари қандай босади.Четдан келган кишиларни қандай асир қилади,Сеҳрли кўлкалар ила тотли нурлар порлаши.Ҳеч вақт кундуз самоси бундай безанган эмас;Бу тиниқлик ўхшайди шимол қизи ҳуснига,Бир қизки, кўзлари мовий, юзлари қизил,Жим товланади олтин кокиллар мавжи.У вақт Нева ҳашаматли Петрополь устидаКўрадилар кўлкасиз тунларни, тез учган кечаларни.У чоғ Филомел ярим кеча қўшиқларин битирар экан,Бош кўтарган кундузни олқишлаб куй бошлайди.Лекин вақт кечди; Нева бўйларида тоза салқинлик;Шабнам тушди…Мана, қоқ ярим кеча: оқшом минглаб эшкаклар-ла қайнаганНева тебранмайди; шаҳарли меҳмонлар тарқалди.Соҳилда на бир сас, на тўлқин, ҳамма ёқ жимжит:Ёлғиз кўприклардан гумбурлаган унСув устидан учиб ўтади.Ёлғиз чўзиқ ҳайқириқ узоқ қишлоқдан эшитилади,Унда посбонлар кечага ҳайқирар.Ҳар нарса ухлайди. . . . . . .(Шеърнинг мазмуни берилди. – Таржимон.)

8

Лутфкор илоҳани чинакамКўради ҳаяжонли шоир,Гранит тошларга суяниб,Уйқусиз кечани ўтказадир.(Муравьев. Нева илоҳаси.)(Шеърнинг мазмуни берилди. – Таржимон.)

53

Мильонная – Петербургда бир кўчанинг номи.

54

Торквато Тассо – машҳур итальян шоири. 8 мисрадан иборат шеърлар – октавалар билан «Қутқазилган Қуддус» асарини ёзган. Бу асарни Пушкин жуда яхши кўрарди.

55

Брента – Адриатик денгизига қуйилувчи Италиядаги бир наҳр.

56

Петрарка – XIV аср итальян шоири. Бу шоир ишқий шеърлари билан шуҳрат топган. Унинг шеърлари шакл ва тил жиҳатидан камолга етган намуналардир.

9

Одессада ёзилган.

10

Евгений Онегиннинг биринчи нашрига қаранг*.

58

Байрон, Жорж Ноэл Гордон (1788 – 1824) – машҳур инглиз шоири, камбағаллашган аристократ оилада туғилган. Байрон асарларининг қаҳрамонлари учун характерли нарса – атрофни ўраган жамиятга нафрат қилиш, ундан норози бўлиш, жамият қонунлари, одатларидан жирканиш, турмушдан безиш, муҳитдан юқори турадирган «кучли шахсият»га топинишдир. Байрон умрининг охирида Грециянинг миллий озодлик олиш учун курашида иштирок этган чоқда унинг ижодида ҳаёт шодлиги кўрина бошлайди. Байрон бутун Европага таъсир кўрсатган катта адабий ҳаракатнинг бошловчисидир.

59

Муза – поэзия, шоирнинг илҳоми («муза» юнонча сўз; санъатнинг илоҳий ҳимоячилари муза деб аталар эди).

60

Салгир – Қримдаги бир наҳр.

61

Цензура – матбуот устидан ҳукумат контроли. Пушкин даврида цензура жуда қаттиқ эди, ҳукуматнинг ўзбошимчалигига, зулмига қарши қаратилган ҳар қандай фикрни, ҳатто энг ожиз имони ҳам бўғар эди. Цензура дастидан Пушкин ҳам анча қийналган эди.

62

Пушкин бунда товуш жиҳатидан ўхшайтурган сўзлардан фойдаланиб, сўз ўйини ясайди. О rus! (лотинча) – Эй, қишлоқи! – демакдир.

63

Дриадалар – қадим юнон афсонасида ўрмон парилари.

64

Баршчина – крепостной ҳуқуқ даврида помешчик хўжалигида деҳқонлар гарданига тушган мажбурий меҳнат (помешчик фойдасига).

65

Оброк – крепостной ҳуқуқ даврида помешчикларнинг деҳқонлардан ақча ёки ҳосилот шаклида олатурган маблағлари.

66

Қул – бу ерда крепостной деҳқон.

67

Фармозон – «франк-масон»нинг бузилгани. Бу ерда ҳур фикрли маъносида.

68

Яъни қишлоқ аҳолиси Онегинни адабсизлик, назокатсизликда айблайди.

69

Кант (1724 – 1804) – немис идеалист файласуфи.

11

Днепр русалкасининг биринчи қисмидан.

70

Биз ҳаммамиз ўзимиз учунгина муваффақият ва шуҳрат қидирамиз, демакдир. Наполеон (1769 – 1824) номаълум бир офицер бўлиб, кейинча французларнинг императори даражасига кўтарилган машҳур қўмондондир.

71

Шимол достонлари – гўё қадим замонда яшаган афсонавий Шотландия шоири Оссианга тақлидан ёзилган қўшиқлар назарда тутилади. Русча қилинган таржимаси катта муваффақиятга эга бўлгандир.

72

Шоп мўйлов – аскарлар, ҳарбийлар демакдир. Подшоҳ ҳукумати – Николай биринчи даврида ҳарбийлар учун соқолни қириб, фақат мўйлов қўйишни буюрган эди.

12

Ширин садоли юнон исмлари, масалан: Агафон, Филат, Фёдор, Фекла ва ҳоказо, бизда фақат оддий халқ орасида қўлланилади.

73

Дворян жамиятининг юқори қисмида «Татьяна» исми у вақтларда оз қўлланиларди. Романларда эса иштирок этувчи шахсларнинг юқори, танланган табақага мансуб бўлиши қоида эди.

74

Ричардсон (1689 – 1761) – инглиз ёзувчиси. Сентименталь характердаги «оилавий романлар жанри»нинг отаси. Бир кўп романлари бор: «Помелло», «Кларисса гарлов», «Грандисон». Қаҳрамонлари ғайритабиий бир фазилатга, ахлоққа эга бўлган бу романлар бир вақт Русияда кўп тарқалган эди.

75

Грандисон, Ловлас – Ричардсон романларининг қаҳрамонлари. Грандисон – XVIII аср буржуазия ахлоқининг тимсоли бўлган фазилаткор қаҳрамон. Ловлас – ахлоқсиз, фаҳшга ботган одам образи.

13

Грандисон ҳам Ловлас – икки яхши романнинг қаҳрамонлари.

76

Гвардия сержанти – ҳарбий унвон, унтер-офицер.

77

Помешчиклар ўз қўл остларида бўлган деҳқонларни аскарликка жўнатиш ҳуқуқига эга эдилар. Аскарликка берилатурган йигитларнинг сочларини қирқар эдилар. Соч қирқиш – аскарликка жўнатиш демакдир.

78

Бемаъни, суюқ, лекин ҳиссий тизмалар ёзиш; бу ерда истеҳзоли маъно бор. Альбом – ҳар хил шеърлар, хотиралар, қизиқ иборалар ёзилатурган дафтар, эски вақтда Русияда жуда расм бўлиб кетган эди.

79

Прасковия – асилзодалар тушунчасича, «оддий», «қора авом» исми. Шунинг учун бу исм яхшироқ деб билинган «Полина» исми ила алмаштирилади.

80

Корсет – хотинларнинг белини ингичка қилиб кўрсатадиган махсус кийим.

81

Масленица – русларнинг диний байрами.

82

У вақтларда дворян оилаларида меҳмонларга овқат мансаб тартиби билан тортилар эди.

83

Бригадир – эски вақтлар полковник ила генерал мансаби орасида бўлган ҳарбий мансаб.

85

Очаков медали – 1787 – 1791 йилларда бўлган рустурк уруши вақтида Очаков деган турк қалъаси олинганда берилган нишон.

86

«У қиз эди, у севган эди» – француз шоири Мольфилатр шеъридан.

87

Эклога – қишлоқ ҳаётига доир эски шеърлар.

88

Филлида – қадим юнон эклогаларидаги қаҳрамон қиз исми (бу ерда қишлоқ гўзали маъносида).

16

Илгариги босмасида, уйга учадир ўрнига хато ўлароқ қишда учадир, деб босилган эдики, бу нарсанинг ҳеч қандай маъноси йўқдир. Буни танқидчилар тушунолмай, сўнгги строфаларда анахронизм кўрганлар. Романимизда замон календарь бўйича ҳисобланган, деб ишонтирамиз.

89

Оветлана – машҳур рус шоири ва таржимони Жуковский (1783 – 1852)нинг шу номдаги шеърининг қаҳрамони. Светлана хассос хаёлчи, романтик руҳли қиз образи.

90

Вандика мадоннаси – Голландия рассоми Ван Дека (1599 – 1641) ясаган Марямнинг (итальянчаси – мадонна) сурати.

1

Бессарабияда ёзилган.

2

Dandy – олифта.

23

Боливар – цилиндр формали, четлари кенг шляпанинг номи (Жанубий Америка сиёсий арбоби Боливарнинг исмига нисбатан берилган).

57

Пушкин сургунда юрганда азоб чекиб, бир вақт чет элларга қочмоқчи ҳам бўлган. Бу ерда шунга ишорат қилади.

84

Poor Jorick (инглизча) – «Бечора Иорик!» демакдир. Бу ифода инглиз драматурги Шекспирнинг (1564 – 1616) «Гамлет» номли пьесасидан.

15

Бечора Иорик! – Қизиқчининг бош суягига қараб Гамлетнинг қилган хитоби. (Шекспир ила Стернга боқинг.)

*

Таржимаси: Унинг оқ мой бўёқ ишлатишини ҳамма билар эди; мен дастлаб бу нарсага ишонмадим, лекин кейинча ишона бошладим. Ишончимга сабаб – унинг юзларининг ранги яхшиланганлигидан эмас, пардоз столида оқ мой бўёқ банкачалари борлигидан эмас, бир кун эрталаб мен унинг уйига киргач, уни ўз тирноқларини махсус тирноқ чўтка билан силлиқлаб-тозалаб турган ҳолда кўрдим ва менинг ҳузуримда ҳам у виқор билан ўз машғулотини давом эттирди. Мен муҳокама қилдимки, ҳар кун эрталаб тирноқларимни тозалаш учун икки соат вақт сарф этган киши, терисидаги ғадир-будурларни оқ мой бўёқ билан тўлдириш учун бир қанча минутни аямаслиги мумкин. (Жан Жак Руссо)

Грим ўз асаридан олдин кетган: бутун урфонли Европада тирноқни махсус кичкина чўтка билан тозалайдилар.

*

Шоир она томонидан африкаликдир. Унинг катта бобоси (бобосининг отаси) Абрам Петрович Аннибал 8 ёшда эканида Африка соҳилларидан олиниб қочилган ва Истанбулга келтирилган. Истанбулдаги Русия элчиси уни олиб, Буюк Пётрга ҳадя қилиб юборган. Пётр Вильнода уни чўқинтириб, ўз тарбиясига олган. Унинг акаси аввало Истанбулга, сўнгра Петербургга келиб, укаси учун ҳақ тўлаб, айириб олиб кетмоқчи бўлган, лекин бу таклифни Пётр I қабул этмаган. Қаригунча Аннибал Африкани, отасининг ҳашаматли ҳаётини, 19 та акасини – улардан энг кичиги Аннибал эди – унутган эмас, уларнинг қўлларини орқасига боғлаган ҳолда отасининг олдига киришларини, ёлғиз угина сарбат бўлиб, отаси уйининг фонтанлари остида сузиб юрганлигини у эсдан чиқармаган эди; яна ўзининг севикли опаси Лаганни ҳам ёдлардики, у Аннибал тушган кема соҳилдан узоқлашаркан, кема орқасидаи узоқда сузиб қолган эди.

18 ёшга етганда, Аннибал подшоҳ томонидан Францияга юборилган эди; бу ерда у қўшинда ўз хизматини бошлаган, Франциядан у қилич теккан боши ва француз лейтенанти мансаби ила Русияга қайтган ва шундан бошлаб, у ҳеч қаёққа силжимай, император ҳузурида қолган.

Аннанинг салтанати даврида Бируннинг шахсий душмани бўлган Аннибални қулай бир баҳона топиб, Сибирга юборганлар. Танҳоликдан ва иқлимнинг қаттиқлигидан зериккан Аннибал ўз ихтиёрича Петербургга қайтиб, Миних деган дўстининг олдига келган. Миних ҳайратга тушиб, тездан яширинишга маслаҳат берган Аннибал ўз ери – қишлоғига жўнаб, Анна подшоҳлиги даврида фақат шу ерда яшаган, у хизматда ва Сибирда ҳисобланган. Елизавета тахтга чиққач, Аннибалга инъомларини, марҳаматларини ёғдирган. A.П.Aннибал генерал-аншеф мансаби билан муҳим хизматлардан бўшатилиб, Екатерина подшоҳлиги даврида 92 ёшида ўлган.

Тарихий васиқаларнинг етишмаганлиги орқасида энг яхши одамларнинг хотираси сақланмаган. Русияда Аннибалнинг ажойиб ҳаёти ёлғиз оилавий эртак-масаллардангина маълумдир.

Унинг ўғли генерал-лейтенант И.А.Аннибал Екатерина замонининг энг кўркам сиймоларига мансубдир (1780 йилда ўлган).

Конец ознакомительного фрагмента
Купить и скачать всю книгу
На страницу:
3 из 3