Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Полная версия
Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…
Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля

Анвар Мирзо
Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…
ҚАШҚАДАРЁ
Қашқадарё…Катта йўлим бошисан,Узоқларга тиккан кўзим қошисан.Киндик қоним тўкилган деб куйлайман —Қашқадарё…Карвонингга бўйлайман,Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!Қанча қадим, қанча узоқ тарихинг,Гиёҳингдан шифо топиб нон еган…Соҳибқирон Амир Темур фарзандинг,Қашқадарё…Карвонингга бўйлайман,Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!Сенга бўйлаб жон элимдан қувнайман,Боболарим кутган давру давронинг.Истиқболнинг қудрати деб сўйлайман,Қашқадарё…Карвонингга бўйлайман,Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!Самарқанду Тошкентларни кезсам-да,Сўлим гўша боғларида бўлсам-да,Қишлоғимни одамларин қўмсайманҚашқадарё…Карвонингга бўйлайман,Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!Азим йўлда ёш навқирон карвонинг,Кўксида қўл, ор-номусли ўзбекнинг,Ўз эрки ҳам ўзидадир бу элнинг,Қашқадарё…Карвонингга бўйлайман,Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!Отам-онам, севгим сенда улғайган,Мерос тупроқ сара бахтим гуллатган,Буюкларни кўклар сари қутлаган –Қашқадарё…Карвонингга бўйлайман,Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!Полвон, ҳофиз, муаллимлар макони,Тузинг тотган лол этмоқда дунёни,Шоир қилдинг шунқор Анвар Мирзони,Қашқадарё…Карвонинга бўйлайман,Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!БАЙРАМИНГ МУБОРАК
Орзугул очилган санадир бугун,Буюк юрт кўркига кўрк қўшинг бугун.Тоғдек матонатли халқда танътана,Ватаним байраминг муборак яна.Улуғайиб борганинг бахт чирой очиб,Олтин қалб элингга ифтихор сочиб.Жаннат дарвозаси очилган каби,Ватаним байраминг муборак яна.Севишни ўргатдинг, севаман сени,Асрашни ўргатдинг, асрайман сени.Қуёшдек порлаган покиза кундаВатаним байраминг муборак яна.Кўп ҳикмат тингладим, кўп юртни билдим,Ифтихор тўлди-ю алам ҳам бўлди.Сарғайган сардобам зарларга тўлди,Ватаним байраминг муборак яна.Халқимнинг орзуси элимнинг дарди,Кўп зулм кўрди-ю бутундир бағри.Тарихга маржонлар тизганинг сариВатаним байраминг муборак яна.ЖАННАТ МАКОНИМ
Жаннатдан яралган жаннат маконим,Бошимда соямсан боғу бўстоним.Танимга шижоат берган қўрғоним –Сени иқболингдан бахтим қургайман.Асрайман остонанг ўйлаб боламни,Ёнгайман ўйласам минглаб бобомни.Истиқбол чорлаган улуғ даргоҳим –Сени иқболингдан бахтим қургайман.Коинот зинаси бошланган сарҳад,Жаҳонда бормикан сирли Самарқанд,Буюк алломалар туғилган хилқат –Сени иқболингдан бахтим қургайман.Оламга кўрк қўшган юзлаб аждодим,Шу сабаб буюкдир бу ўзбек номим,Авлодлар бахтига кафил тупроғим –Сени иқболингдан бахтим қургайман.Карвонин кўзидек асраб бек сарбон,Фидойи бўлмоқни англатди ҳар он,Ватан деб бешикдан қўл чўзган ўғлон –Сени иқболингдан бахтим қургайман.ОТА-БОЛА
Сиз айтинг, дадажон, ким менинг бобом?Бу гўзал шаҳарни кимлар қуришган?Оламни кўрсатиб ойнаи жаҳон,Буюк халқ шаҳри деб айтади ҳар он.ОтаҚойилман, билдинг-му зукко болажон,Бу юртнинг тарихи минг аср бўлган.Яратган тупроқни жаннатдан олиб,Суюкли халқ учун ҳавола қилган.БолаЖаннатдан олинган бўлса бу масканДунёларнинг барча яхши ишлари.Олиму саркарда алломалар ҳамТарқалган экан-да, демак, шу ердан.ОтаЎзлигин англаган зукко болажон,Сенинг кашфиётинг кутмоқда жаҳон.Сен буюк Темурнинг янги авлоди,Мирзо Улуғбекни айтгандим чоғи.БолаМен энди улғайиб кучга тўламан,Боболар истаган ўғлон бўламан.Санъатда, спортда ифтихор биланВатаним, байроғин баланд тутаман.ЧУМОЛИ
Қанчалар мағрурсан, қанчалар сергак,Бунча чидамлисан, бунчалар зийрак,Сен билан дўст, улфат бўлишим керак!Хатосиз юришинг кўриб чумолиЯшагим келмоқда сендек чиройли.Миттигина туйнук сенинг саройинг,Орингдан қўрқармиш жуфтинг – аёлинг,Сирларинг бўлса айт, ўқий китобинг,Хатосиз юришинг кўриб чумолиЯшагим келмоқда сендек чиройли.Ортган ҳалол ризқдан кунинг кўргайсанДеҳқонга балки сен ўрнак бўлгансанЁғим остидан бунча шошгайсанХатосиз юришинг кўриб чумолиЯшагим келмоқда сендек чиройли.Оқибат сизда бахт қандай тушунча,Сизда ҳам бормикан оғир хиёнат,Инсон ношудига беринг диёнат,Хатосиз юришинг кўриб чумолиЯшагим келмоқда сендек чиройли.Нега йўлингиздан чиқиб кетмайсиз,Ҳолингиз биласиз тўқнаб юрмайсиз,Ёрдамга муҳтожни ташлаб кетмайсиз,Хатосиз юришинг кўриб чумолиЯшагим келмоқда сендек чиройли.Бизнинг ҳам дунёга қизиққанмисиз,Болани ота деб ўкситганмисиз,Бой-ю камбағални ажратганмисиз,Хатосиз юришинг кўриб чумолиЯшагим келмоқда сендек чиройли.Ишларинг барорсиз келса устма-уст,Онадек, жигардек куймас бирор дўст,Ғуруринг қўзғатиб қўганмилар ўт,Хатосиз юришинг кўриб чумолиЯшагим келмоқда сендек чиройли.Уйингга термулган телба хаёлга.Рашк қилиб ёпишма Анвар Мирзога.Йўл қўйиб боряпман ҳар кун хатога.Хатосиз юришинг кўриб чумолиЯшагим келмоқда сендек чиройли.ИЗ ҚОЛДИ
Ўрним изладим дарҳол баланддан,Гоҳо эрмак бўлдим ошдилар ҳаддан.Юрагим куйгандан, ўша аламдан,Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.Омадсиз ҳар ишга кўниб бўлгандим,Мулзам қоларми деб сўниб қолгандимКўз ёшим билдирмай артиб олардим.Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.Шундай дуо қилинг мени отажон,Душман отган тошлар гул бўлиб тегсин.Сочлар оқарган кун туш бўлиб кетсин,Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.Мен босган изимдан қайта олмасман,Кўп гаплар бўлди лек айта олмасман.Пастларга қўшилиб паст кетолмасман,Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.Номардга ҳам раво кўрмас кунларим,Оппоқ қорлар ушлаб куйган қўлларим.Анвар Мирзони деб ёнган дўстларим,Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.НАҲОТ СЕВГИМ
Наҳот севгим кимсасиз орол,Савол берсанг жавоб келмайди.Наҳот севгим юлдузсиз осмон,Ёруғлик йўқ офтоб кулмайди.Наҳот севгим тўхтаб қолган вақт,Кун кўрсангда яшаб ўтмайсан.Наҳот севгим сароб бўлган бахт,Интилсанг-да сира етмайсан.Наҳот севгим орзуманд соғинч,Лаҳза сайин қумсайди дийдор.Наҳот севгим беҳуда илинж,Қилган бутун умиди бекор.Наҳот севгим кундузи йўқ тун,Ёруғ тонги асло отмаган.Наҳот севгим армони бутун,Уни ҳеч ким интиғ кутмаган.Наҳот севгим чалинмаган соз,Чертилмасдан тори узилган.Наҳот севгим инграган овоз,Ундан кўнгил қасри бузилган.Наҳот севгим янграмаган куй,Тингламоққа қулоқ бўлмаган.Наҳот севгим вайрон бўлган уй,Биров бирор назар солмаган.Наҳот севгим қаноти йўқ қуш,Парвози учун йўли тўсилган.Наҳот севгим таъбири йўқ туш,Билиб бўлмас нелар ёзилган.Наҳот севгим синган таббасум,Рост кулгуни асло билмаган.Наҳот севгим топталган қадр,Ҳеч ким уни эсга олмаган.Наҳот севгим манзилсиз йўлим,Наҳот севгим севгисиз гулим,Наҳот севгим чўзилган ўлим,Ўлган бўлиб асло ўлмаган.СОДИҚ БЎЛ
Сени айбинг ахтарганлар бор,Мингдан битта хатоинг кутар.Ёлғон сўзлаб совитар сендан,Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.Оға инидан кетса оқибат,Олтин олса ошга татимас.Маъракангда ёв келар дўстмас,Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.Бир дамликда дунё мужассам,Пул бўлмаса меҳр бўлмас жам.Йўлга тўсиқ бўлолмагай ғам,Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.Қай ўринда обрў топарсан,Молинг бўлса улфат топарсан.Фойданг тегса ётга ёқарсан,Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.Бегона бор ўз биринг сари,Одамийлик қилгани каби.Этагидан тутиб яхшини,Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.Назар берар софдил юракка,Амал берар тоза юракка.Такрор келсанг яна ҳаётга,Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.Остонангдан бошланар ватан,Саҳросида яшаса тикан.Сеникидир тоғлару сой ҳам,Ўз юртинга содиқ бўл дўстим.БАХТЛИ БЎЛИШГА
Кимнингдир пойида фарёд қилар бахт,Яна ким севги деб орттиргани дард.Фусункор телбами хоҳ бўлсин гадо,Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!Тилинган қалбида тирналган овоз,Тақдирнинг зарбидан кечолмайин воз,Ҳар лаҳза бўлмаса, бир кунда бир оз,Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!Ширин ўтмишида ёлғон фитна гап,Инсон толесига ташламасин банд,Мен дерман ошиққа ёзар бўлсам хат,Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!Буюклик истама, етуклик тила,Унинг сиймосида бахтнинг калити.Соғинган лаҳзалар бадном этса ҳамҲар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!Бошингни олиб қоч ғавғодан йироқ,Кулиб боққан кўзлар бахт бермас ҳар чоқ,Ҳаттоки яшашдан сўнса иштиёқ,Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!Дунёга келдингу нени англадинг?Бахтли қиламан деб кимни алдадинг,Анвар Мирзо, нега шуни билмадинг?!Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!УСТОЗ
Еру осмон борки, яралган жаҳон,Таффакур мағзи деб уражак туғён.Чиройлисўз бирён, ҳақиқат бир ён,Устозлик азизлар энг олий унвон!Мураббий, сиз бирла эзгули ҳар он!Азиз билган халқим устоз аҳлини,Устоз дуосидан топган бахтини,Муаллим дейишиб шарафли касбни,Устозлик азизлар энг олий унвон!Мураббий сиз бирла эзгули ҳар он!Қувингиз хаёлдан ҳою-ҳавасни,Даъво қилиб келинг илму шарафни,Муҳрлар юракка гўзал жиҳатни,Устозлик азизлар энг олий унвон,Мураббий, сиз бирла эзгули ҳар он!Темурлар даҳолар шахри бу маскан,Шу сабаб диёрим жаннатга ўхшар,Буюк боболар ҳам устоз деб қутлар,Устозлик азизлар энг олий унвон,Мураббий, сиз бирла эзгули ҳар он!Устози бор одам кўкка кўз тикар,Болам деб, онам деб, ватан деб яшар,Анвар Мирзо мадҳин дил сўздан битар,Устозлик азизлар энг олий унвон!Мураббий, сиз бирла эзгули ҳар он!ОЛИЙ ДАРГОҲ
Бугун ҳар ким зарҳал тарихга гувоҳ,Обод турмуш борар манзиллар порлоқ,Бизни гўзал тақдиримиз бу даргоҳ,Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!Сен учурган қалдирғочлар Хумодир,Эзгуликка қаноат бўлган даҳодир,Кўкка етган фарзанд сендан борадир,Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!Мирзо Улуғбекдек бобом номида,Коинотда юлдузлар ҳам таъзимда.Жой бормикан қолиб кетсам бағирингда,Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!Ким севгисин топди сендан ким йўлин,Гарвардда ҳам муҳим бўлган устознинг,Сабоқларин олган айнан шу чоғим,Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!Мангу бўлсин мустақиллик йўлдошинг,Минг асрдан ўтсин дурдона ёшинг,Фахримиздир дорилфунуним боринг.Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!ҚУВНАЙСАНМИ?
Шўх жанон, гўзал жанон,Сенга етмадим ҳамон,Ишқингда мажнун етиб,Қийнайсанми?Кутсам нега келмайсан?Арзимни тингламайсан!Ёнимдан бир ўтмайсан,Ўйлайсанми?Адо қилар бу нозинг,Ёниб турар яноғинг,Сен мени кўрган чоғингҚувнайсанми?Айт, қанча қўшиқ айтай,Ҳижронни бир дам ҳайдай,Сўзингдан сармаст бўлсамКўнмайсанми?Бўлай севганинг сени,Сўра кўнглингдан мени,Ноз қилиб азоб бериб,Тинмайсанми?Асли бу ишқ хатоси,Маликалар ибоси,Анвар Мирзойимга дебАйтмайсанми?НЕ БЎЛСАМ
Армонинг заҳрига кўндим,Маккорингнинг макридан сўндим,Қалбимда ҳасратга жой йўқ,Танимни бор дарддан кўмдим.Не бўлсам бир сени деб бўлдим,Мен ғариб севиб не қилдим?Ишқимдан топмадим паноҳ,Ох урсам охларим хамроҳ,Енди кай хижронлар муштоқ,Мухаббат вайрони ўзим.Не бўлсам бир сени деб бўлдим,Мен ғариб севиб не қилдим:Билмадим қайларга келдим,Ошиқлар султони бўлдим,Ишониб қалб сўзинг кутдим,Сув дединг оғулар сўрдим.Не бўлсам сени деб бўлдим,Мен ғариб севиб не қилдим?Бу ишқни тўхтатиб бўлмас,Янчиб ҳам эзғилаб бўлмас.Энди бу дунёлар кенгмас,Аввалги ҳолимга келмас.Не бўлсам сени деб бўлдим,Мен ғариб севиб не қилдим?МЕҲРИМИЗ МАНГУ ЯШАЙДИ
Яралар ҳам битар вақтга қўшилиб,Ҳо-ю ҳавасингни айтма термилиб,Вафо истасанг-чи ўзимдек ёниб,Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳамГўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.Абдулла Қодирий ўгитин англа,Алишер Навоий йўлини танла.Ўтган шоҳ-султонлар бойлиги қайда?Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳамГўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.Фалак каромати этади ҳайрон,Ҳар ишда бошчилик қилувчи забон.Илон эмас, шукур, инсонмиз инсон,Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳамГўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.Фойда йўқ душманлик хасад заҳридан,Табаррук нима бор одам ақлидан,Асрлар сас берар ғазал сеҳридан,Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳамГўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.Гина-ю ҳасадлар керакми бизга,Гулзорда гул чирой беради гулга,Тўғри йўл кўрсатинг адашган дилга,Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳамГўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.Тангридан тилардим ифтихор бўлсам,Анвар Мирзо шоир қаҳрамон бўлсам,Хеч кимса танимай қачондир сўнсам,Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳамГўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.ОҚИБАТ ЎЛМАСИН
Бормасам-да мени йўқлаган дўстлар,Яхшилик шиорин англаган дўстлар,Тиллолардан қиммат бундай лаҳзалар,Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!Қуёш эр юзини илитса агар,Меҳрдан юракни илитар сўзлар,Эзгулик кўпригин қўриқлар диллар,Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!Садоқат, покликдан яралган ришта,Ёшликни эслаймиз у дамлар қайда,Жам бўлиб юришни тилаб ҳар жойда,Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!Сиз борсиз, ҳасратсиз кўнгиллар ойда,Минг бир синов бўлар хаёт пойида,Мудом кўришайлик азизлар тўйда,Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!Инсон асли инсон, оқибат билан,Давраларда улуғ оқибат билган,Анвар Мирзо ёддан оқибат кўрган,Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!14. Жанон гули
Изласам жанон гулиСевгимга иқрормикан?Бормасам хайрон бўлибКелишим истармикан?Ўй сўрса кимни ўйлар,Армон қўшиғин куйлар,Мени жимжитлик тинглар,Бахтини ўйлармикан?Бугун севги ўйинчоқ,Аввал эди дил муштоқ,Ҳаммадан уни кўпроқ,Севишим сезармикан?Не хоҳласанг шу дунё,Адашсанг сенда хато,Бир бор дер Анвар Мирзо:Қадримга ет, бевафо!ҚИЙНОҒИНГДАН ЧАРЧАДИМ
Севдим сени қора кўз,Қалбим ёнар, бурма юз,Рашким чақмоқда афсуз,Қийноғингдан чарчадим.Севаманда чидайман,Сен кулмасанг кулмайман,Мен бошқасин севмайман,Қийноғингдан чарчадим.Яна борми аразлар,Айтмоқ учун сабаблар,Мени ишванг калтаклар,Қийноғингдан чарчадим.Чиқмас жаҳл негадир,Висол онин кутадур,Ўзгаларга боқмай юр,Қийноғингдан чарчадим.Чарчадим, воҳ, чарчадим,Азобингдан чарчадим,Анвар Мирзога берганҚийноғингдан чарчадим.ДИЙДОР
Дийдор керак дейдилар азал,Висол ширин, кўришмоқ ширин.Кўзлар кўзга тушгани маҳал,Яширолмас пинҳоний сирин.Қўллар белдан қучмоқ учун шай,Талпинади лаблар лабларга.Кўлда сузган икки оққушдайШу керакдир ошиқ қалбларга.Йигит силар қизнинг сочларин,Қизнинг боши йигит кўксида.Артиб қўяр кўзда ёшларин,Айрилиқдан оғир ўксиган.Ажралишар сўнгра тортиб оҳ,Бутун вужуд дардга тўлишиб.Кўришимоқлик эмасдир гуноҳ,Гуноҳ хиёнатнинг бўлиши…СЕНИ КЎРГИМ КЕЛАДИ
Осмон булутга тўла,Ойни кўргим келади.Ёмғир ёққан йўллар лой,Сени кўргим келади.Сен шаҳарлик олифта,Мен қишлоқда безовта.Ўтин териб далада,Сени кўргим келади.Қишлоққа бир келмайсан,Мен шаҳрингни билмайман.Озор бериб қўймайсан,Сени кўргим келади.Юрагимни очмадим,Дийдорингга тўймадим.Суҳбатлаша олмайин,Сени кўргим келади.Кўришмасак агарда,Сен яшайсан хаёлда.Анвар Мирзо армонда,Сени кўргим келади.ФАРЗАНДСИЗ АЁЛНИ
Кимдир эрта кўрар кимдир кеч фарзанд,Барчаси олдинда ўксинманг фақат.Кимдир гўдагидан тонса-да осон,Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
Конец ознакомительного фрагмента
Купить и скачать всю книгу