bannerbanner
Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма
Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма

Полная версия

Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма

Язык: Русский
Год издания: 2020
Добавлена:
Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля
На страницу:
2 из 2

ХХ аср бошларида АҚШдаги эклетика ва ар деко.

Нью-Йоркдаги «Вулворм» Осмон ўпар фирмаси (АҚШ) арх К. Джилберт.1913й


Нью-Йоркдаги «Крайслер» фирмасининг Осмон ўпар биноси (АҚШ) арх. Уюван Аллен, 1927—1930йй.


Нью-Йоркдаги «Крайслер» фирмасининг Осмон ўпар биноси (АҚШ) арх. Уюван Аллен, 1927—1930йй.


Нью-Йоркдаги Рокфеллер маркази (АҚШ) арх. Э. Гейингардт, Г. Гофмейстер, Х. Корбет, У. Гаррисон, У. Мак-Меррей, Р. Худ, А. Фуйу, 1931—1930йй.


Нью-Йоркдаги Эмпайер стеинт билдинг (АҚШ) арх. Ф. Лемб, А. Хармон, 1930—1932йй.


Штат Флоридадаги Майами-Бичда «Карлайл» Отели (меҳмонхона), (АҚШ).архитектура фирмаси, «Кичнелл ва Эллпотт», 1941й

Х1Х аср мабайнида шаҳарлар тараққиётидаги янги тенденцияларнинг пайдо бўлиши

Х1Х асрдан бошлаб шаҳарларни модернизация қилиш бўйича уринишлар бошланди лекин шаҳарларни таъмирлаш билан боғлиқ кўп лойиҳалар маълум бўлмаган кўп хусусий мулкчиликни қаршиликларига учради ва қоғозда бажармасдан қолди.

Янги қурилишлар эски қурилишлар сиқувида қолиб эски режа тизимида ёки шаҳар ташқарисида амалга ошириларди. Таъмирлаш учун ўтказилган тадбирлар айрим йирик шаҳарларда (Осман режаси ва унинг Парижда амалга оширилиши, Венадаги ҳалқали тизимни ётқизилиши) булар якка қилинган характерли ишлар эди.

Капитализм эпохоси даврида архитектурадаги муҳим муаммолар вазифаларни, кўп образли кўриниши жамоат ва ишлаб чиқариш биноларини янги функцияларини ишлаш билан боғлиқ эди.

Саноат архитектурасининг капиталистик ишлаб-чиқариш билан бевосита боғлиқлиги, утилитар биноларни ечими эса функционал қаттиқ бўйсундирилиши ва иншоотларни ишчи ўрни ва жихозларни рационал фойдаланишга қаратилганди.

Шунинг билан бир қаторда ишлаб-чиқариш мақсадида айрим ҳолларда ёруғ шамоллатиладиган хоналар ва бир кв. метр майдон рационал фойдаланиш учун қуриларди.

Саноат архитектурасидаги рационализм қурилиш техникасида ҳам кўрина бошланди: бу ерларда янги қурилиш материалларидан ва конструкциялардан фойдаланилди. Механизациялаш ва стандартлаштириш қўлланилди ҳам йиғма элементлардан.

Буржуазия жамиятининг ривожланган ишчанлик алоқалари тизими ва бюрократик аппарати кўпгина янги типдаги жамоат биноларини, контор, кўргазмалар биноси, банк, сберегательних (жамғарма) касса ва ҳакозалар.

Темир йўлларни, телеграф ва телефон ривожланиши билан кенг вокзаллар ва почтамт бинолари катта операцион заллар ва хизмат шаҳобчалари қурилди.

Янги типдаги бинолар ривожи шаҳарларни ривожи билан бевосита олиб борилди ва таъсир этди.

Ҳаво транспорти, дирижабль кейинчалик самолёт, катта эллинг хоналарини, ангарларни, аэропорт ва бошқа иншоотларни қурилишини талаб этди.

Шунингдек катта омборхоналарга элеваторларга эҳтиёж пайдо бўлди ва мухандислик иншоотлари, кўприк, сув босими вишкалари, алоқа вишкалари ва бошқалар.

Янги типдаги бинолар қурилиши масштабининг бирданига ўсиши, янги техник ечимларни, қурилиш техникаси ва фанни тез ривожланишини ҳаракатга келтирди.

ХУШ – Х1Х бошларидаги саноатдаги техник революция, қурилиш техникасини ривожлантирди ва янги қурилиш конструкцияларни пайдо бўлишига олиб келди, уларни амалда кенг қўлланиши эса Х1Х аср иккинчи ярмида янада ривожланди.

Кенг миқёсда қурилиш материалларини ишлаш, иншоотлар статикаси борасидаги изланишларни бошлаб юборди.

Х1Х аср ўрталарида қурилиш механикаси ривожланди, унда аниқ статик конструкцияларни чизмалари, рационал инженерлик қарорларини излаб топиш борасида бўлди.

Аввало, устун, балка, тизими услубини, статик ҳисоблари, услуби ишланди, катта оралиқларни томини ёпиш учун эса фермалар конструкцияси. Бундай изланишлар уч шарнирли арка ва рамаларни пайдо бўлишига олиб келди, булар ўз навбатида катта оралиқларни метал конструкциялар билан ёпилиши имкониятларини яратди.

Иншоотларни динамик ҳисоб услублари ривожланиши амалда оғир ҳаракатчан кран ва механизмларни саноат биноларида қўлланишга олиб келди.

ХХ асрнинг 20 йилларидан юпқа (тонкостенных) сводларни, стерженларни ва бошқа фазовий конструкцияларни тарқатилиши янги ҳисоб услубларини, конструкцияларни геометрик формаси структурасини ишлашини инобатга олган ҳолда бажарила бошланди.

Бу конструкциялар металлда ва бетонда бажарила борди, чугун ва қўйма темир пўлат билан алмаштирилди. Шундай қилиб 1850 йил арзон пўлат ишлаб чиқариш учун мартен печида пўлат эритиш услуби пайдо бўлди. 1913 йилда эса зангламас пўлат ихтиро этилди.

Х1Х юз йиллик – «темир ва пўлат» асри бўлиб, металл конструкциялари борасида жуда катта муваффақиятлар келтирди. Решёткали металл конструкциялар жуда кўп ишлатила борди.

Катта оралиқларни ёпиш эҳтиёжлари кўпайди, кўприк, саноат цехлари, темир йўл вокзаллари томлари, универсал магазинларни томини ёпиш, катта оралиқларни ёпиш арка-свод ва рамали конструкцияларни ишлаб чиқариш бошлади. (Эйфел минораси, хрусталь қаср Лондонда, машиналар галереяси кўргазмаси 1889 йил. Шуховнинг радио башняси ва бошқалар) (схемалар бор ушбуни кўрсатиш лозим).

Биринчи жаҳон урушидан кейин, енгил конструкциялар (листовой металл) турли конструкцияларни мустаҳкамлигини таъминлаш учун қўлланила бошланди.

Айниқса янги йўналиш, осма тизим вантлари, конструкциялари мустаҳкам пўлатлардан тросслар, томларни ёпишга ишлатила бошланди. Мисол; АҚШдаги Роули аренаси 1953 йил архитектор М. Новицкий лойиҳаси асосида.

Бундай тизимларни яратишда ва амалда қўлланишда немец инженери архитектор Фрей Оттони хизматлари катта бўлди.

Қурилишда темир-бетонни ривожи асосан ХХ асрга тўғри келади. Темир-бетонни яратиш бирданига бир неча изланувчиларни иши бўлиб чиқди. Бунда француз инженери Жорж Монье ишлари кўпроқ танилди.

1980 йилда эса бу йўналиш бўйича патентлар Германияга, Австрияга, Россияга ва бошқа давлатларга сотилди. Биринчи железо-бетон конструкциялар Россияда 1885 йилда ишлатила бошланди.

ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».

Тараққиёт архитектураси – ХХ аср биринчи ўн йилликда Ғарбий Европада Модерн ва ретроспективизм билан бир қаторда пайдо бўлиб йўналиш рационализми билан боғлиқ бўлди. Тараққиёт архитектурасининг тарафдорлари архитектурада декоративизмни кенгайтиришга қарши чиқдилар. Улар ўзларини антидекоративист ва протофункционалист ва рационалистлар деб номладилар.


ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».


Венадаги Штейнер уйи (Австрия), арх. А. Лоос.1910й


Венадаги Штейнер уйи (Австрия), арх. А. Лоос.1910й


Берлиндаги АЭГ заводининг турбина цехи (Германия) арх П. Беренс.1909й


Берлиндаги АЭГ заводининг турбина цехи (Германия) арх П. Беренс.1909й


Афилледаги «Фагус”фабрикаси (Германия), арх. В. Гропиус.1910—1911йй


Афилледаги «Фагус”фабрикаси (Германия), арх. В. Гропиус.1910—1911йй

Архитектура янгиликлари марказининг Англиядан Америкага кўчиши

Узоқ давом этган танаффусдан кейин (уруш, урушдан кейинги турар жойлар инқирози).

20 асрнинг ўрталарида жамоат биноларини қуриш янада бошланди. Ўтказилган (вақтни бой берилганини вақтни қувиб етиш учун),архитектурани бу соҳаси гигант кўтарилишларга эришди, сифат ва сон жиҳатидан ҳам.

Кинотеатрлар бир, икки ва уч залли ресторанлар ва кафелар, кўргазма иншоотлари бутун жаҳон кўргазма ансамбли таркибидаги юқори даражада ривожланди, ишбилармонлар бинолари, АҚШдаги осмон ўпар биноларни формалари ва жуда катта темир-бетон стадионлар, сувда сузиш учун бассейнлар, усти ёпиқ бозорлар, универсам магазинлар, кўп қаватли гаражлар, автомобил аэровокзаллар, мактаблар, университетлар турли даволаш муассасалари бу жамоат биноларининг рўйхатини ҳаммаси ҳам эмас эди.

Шуни таъкидлаш керакки, арзон турар жойларни қурилиш муаммолари аҳамияти, архитекторларни бу соҳага ўзини жалб қила олмади жамоат биноларини муаммоларидек.

Стандарт арзон уй, оддий қутичадек ҳали ҳам архитектуранинг иккинчи сорти деб ҳисобланарди. Индивидуал лойиҳаланган жамоат бинолари эса кенг кўламда изланишлар олиб бориб оригинал функцияли схемаларда кўзга ташланарли конструкцияларни янги бадиий образларини, архитекторлар эса жамоат бинолари билан шуғулланиб ўз номини улуғлаб маълум доирада моддий аҳволини тикладилар.

Мана шунинг учун ҳам ҳамма билимли кучли, яхши архитекторлар дунёси 20—30 йилларда Ле-Корбюзьедан бошлаб Пьетро-Луиджи Нервигача ҳамманинг эътибори жамоат биноларида бўлди, фақатгина бу борада рақобатбардош буржуазиянинг Фишенебель Виллалари эътиборда бўлди.

Қаерда қандай жамоат биноларини қурилиши Лондон картограммасида ўз ифодасини топган (Лондон графлигининг чеккасида) унда турли маданий маиший биноларнинг аҳолисига хизмат кўрсатишнинг худудий дислокацияси (жойлашуви) кўрсатилган.

Картаграммани ўргана бориб шунга ишонч ҳосил бўладики, капитализмнинг стабиллашуви даврида жуда катта ва кўп жамоат бинолари асосан катта шаҳарларда қурилган.

Ҳақиқатда 30 йилларнинг бошида Лондонда 262 кинотеатр, кўпчилик бинолар эса шу даврда қурилган. Кинотеатрларга қўшиб драма ва мусиқали театрлар, уларни сони рекорд даражага кўтарилиб 86. буларга концерт ва танца залларини қўшсак ҳамда клуб, ўқув, кўргазма, музей ва шунга ўхшаш муассасаларни умумий сони маданий томоша муассасалари билан Лондондаги сони 500 гача борган.

Лекин Лондонда жамоат биноларини жойлашуви бир текис эмас эди. Шу даврда ишчи шаҳар чеккаларида Поплар, Степной ёки Поддингтонларда районга биттадан театр, Вестминстрда эса 37 театр пойтахт театриал биноларни ярми жойлашганди.

Вестминстрдаги театрларнинг концентрацияси эса Х1Х асрда бошланган бўлиб Лондонни ишбилармонлар марказига яқинлиги билан боғлиқ эди.

1920 йил охирларига бориб кўргазмали корхоналар янада марказлаштирилди бунга мисол иккита янги театр ва 23 та кинотеатрлардир.

Натижада Квентгардек ва Пикаделли Серкесларда томошалар шаҳарчаси пайдо бўлди.

Шунингдек нотекис жойлашув ресторан ва кафелар Лондонда жуда авжига чиқди.

186 та юқоридаги типдаги корхоналарни 67 таси Вестминстрда жойлаштирилди. Аввалги асрнинг бошларида Вестминстрнинг шимолий ярмида мутлоқ турар жойлар бўлган бўлса кейинги даврда эса жамоат бинолари ҳамма жойларни эгаллади.

Бундай стихияли жараёнда ҳамманинг кўз олдида Лондон Ситини турар жойларини ўрнида ишбилармонлар райони Вестминстр маданий маърифий ва савдо марказлари характерли чизғилари пайдо бўлди.

Ана шундай қилиб Лондонни умум шаҳар маркази кенгайди ва ғарбий йўналишда эса Уайихоллом билан жипслашди. (Британия империясининг сиёсий маркази билан).

Лондон ва Нью-Йорком бир бирисидаан фарқ қилишига қарамасдан жамоат марказларини ривожланишида бир хиллик умумийлик бор эди.

Ҳақиқатда Лондон ва Нью-Йорк ишбилармонлар марказини кўпдан монопол ҳолда банк ва контораларни эгаллаган эди. Бу конторалар ситини шундай эгаллаган эдики бирор бир бошқа биноларни улар ичига кириб қурилиш қилиш имкони йўқ эди.

Мисол учун 20—30 йилларда Лондонга атаги битта бинони сиқиштириш йўли билан коммерция билан боғлиқ бўлмаган газета редакциясини «Дейли Экспресс”ни жойлаштирдилар. Шундай бўйсунмаган Нью-Йоркдаги Манхеттен стрелкаси бўлди. Катта осмон ўпар Уолл-стрит ва Бродвей атроф муҳит билан уни ўраб турган кўп қаватли қурилишлар бор бўлган шарафли оролни ер фондини мутлоқ эгалладилар.

Гигант шаҳарни нормал ҳаёти Лондондагидек кенг тармоқли савдо тармоқларини ва жамоат овқатланиш корхоналарини, шунингдек томоша муассасаларини, меҳмонхона, клуб, музей, кутубхона ва бошқа жамоат биноларини турар жой районларини хизматигагина мўлжалланмасдан биринчи навбатда Сити таъминланиши бўлди.

Нью-Йорк тарихида шундай давр бўлди, хизмат кўрсатиш корхоналари, Сити билан кўшничиликда кварталлар орасида ратушага ёндашган холда пайдо бўлди.

Лекин автомабил транспорти, биринчи навбатда метрополитен, Манхеттенни ўрта белбоғигача етиб бориши таъминлади, у эса бир қатор топографик афзалликларга эга эди.

Бу ерда 22-нчи ва 59-нчи кўчалар интервалида қурилишлар анча зич жойлашмаганди ва баланд жойлар кам эди. Манхеттеннинг жанубига қараганда шунингдек кенг Марказий паркнинг ва иккита катта темир йўл вокзаллари борлиги бу ерларни жонлантирди ва қизиқарли қилди.

Эски Ситида 3—6 км масофада жуда йирик шаҳар маркази пайдо бўла бошлади у ўзида ишбилармонлар савдо ва маданий маърифий функцияларни мужассамлаштирди.

Нью-Йоркда янги марказни пайдо бўлиш жараёни урушдан аввалги даврда бошланган бўлиб 20—30 йилларда эса жуда тезлашиб кетди. Нью-Йоркдаги жуда кўп меҳмонхоналар 5 ва 8 меридионал тор йўналишларда проспектларда бўлиб Бродвейга яқин жойлашганди ва Медисон сквери билан боғланган Марказий паркнинг жанубий ғарбий бурчагида.

Бу худудда 100 та меҳмонхона жойлашганди (бу вақтда Манхеттен стрелкасида эса битта меҳмонхона ҳам йўқ эди).

Шундай холатда бу ерда ресторанлар, клублар, кутубхоналар, томоша корхоналарининг ҳамма хиллари марказлашди. Эски Сити худудида атаги битта йирик театр ва клуб бўлган бўлса, ўртадаги Нью-Йорк районида эса 26 клуб ва 88 театр ва кинотеатрлар бор эди. Манхеттенни ўрта белбоғидаги жуда тез ўзгаришлар марказни турли ишбилармонлар ва жамоат хаёти осмон ўпар биноларсиз бўлмади.

1928 йил катта марказий вокзал билан қўшничиликда Крейслер автомобил компонияси ўзининг фирменный осмон ўпар биносини 77 қават қилиб жойлаштирди. Шу йили кичик Джон Рокфеллаерни номи билан Марказий паркга яқин қилиб 70 қаватли осмон ўпар бино қуриш ғояси чиқди.

1930 йилда эса улуғвор осмон ўпар бино Нью-Йоркнинг ва Америка Эмпайр СТЭЙТА бинолари қурилди. 34-нчи кўчанинг кесишувида ва 5-нчи проспектда бу осмон ўпар бино шаҳар марказини жойлашувини эгаллаб энг юқори бўлди.

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

Конец ознакомительного фрагмента
Купить и скачать всю книгу
На страницу:
2 из 2

Другие книги автора