Полная версия
Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм
Юнон театри қишлоқ хўжалиги ҳомийси бўлган Дионис шарафига ўтказиладиган байрамлар вақтида ижро этиладиган халқ қўшиқлари ва ўйинлари асосида вужудга келган. Дионис байрамлари токлар, дарахтлар барг чиқарган баҳорда ва кузда ўтказилган. «Трагедиялар отаси» Эсхил (525—458 йй) 90 дан ортиқ трагедия ёзган.
Эсхил ўз трагедияларида афсонавий воқеалардан фойдаланган бўлсада, уларда ўз даврининг муҳим масалалари кенг ўрин тутган. Масалан, ҳалок бўлиб бораётган матриархат билан патриархат ўртасидаги зиддиятлар масаласига бағишланган «Орестея» трилогияси: «Агамемнон», «Хоэфорлар» ва «Авменида» асарларидан иборат. Унинг энг машҳур трагедиялари бўлса «Занжирбанд Прометей» ва «Форслар"дир. «Занжирбанд Прометей» асари инсоннинг куч-қудрати, иродаси буюклиги тимсолидир.
Жумладан, Зевс томонидан юборилган Гермесга Прометей қандай азоб-уқубатлар билан жазо берилишини эшитгач, шундай дейди:
Ва на қатл, ва на макр қилмас асло кор,
Айтмасман Зевсга ҳеч қандай сир-асрор,
Чақмоқ чақиб, майли ўтда куйдирсин.
Осмону фалакни оппоқ қуюндек,
ҳаммасини батамом-буткул қуритсин:
Аммо иродамни буколмас асло,
Жаҳаннам ўтини қилса ҳам пайдо.
Ким унинг ҳокимлигини этишин бекор,
Хомтама бўлмасин, айтмасман зинҳор.
Эсхилнинг «Форслар» трагедиясида Юнонистон – Эрон урушларида юнонларнинг қаҳрамонона кураши ва ғалабаси акс этган. Яна бир буюк трагедия шоирларидан бири Софокл (496—406йй) бўлиб, у 120 дан ортиқ трагедиялар ёзган. Улардан бизгача еттитаси етиб келган, холос. Афина театрида дастлаб қўйилган «Антигона», «Шоҳ Эдип» асарлари унга шон-шуҳрат келтирган.
Трагедия жанри билан биргаликда комедия7 жанри ҳам вужудга келиб, ривожланади. Комедия жанрининг отаси Аристофан (450—388 йй) бўлиб, унинг асарлари содда, тушунарли, халқ тилида ёзилган ва ҳаётнинг муҳим масалалари, жумладан, тинчлик муаммоси акс эттирилган. Жумладан, унинг «Тинчлик», «Аёллар халқ йиғинида», «Суворийлар» асарлари ўз даврида машҳур бўлган.
Қадимги Юнон маданиятининг сўнгги даври бу Эллинизм (323—146йй.) дир. Бу даврда маданиятнинг баъзи соҳаларида, жумладан, фалсафада эришилган ютуқлар даражасидан пасайиш ҳолатлари юз беради. Бу даврда юнон маданиятининг бошқа мамлакатларга, жумладан, Ўрта Осиёга таъсири кучаяди. ҳатто бу жараён Юнонистоннинг Римга қарам бўлганидан кейин ҳам давом этади. Рим Юнонистонни сиёсий жиҳатдан тобе этади.
Фан соҳасида бу даврда етакчи ўринни математика эгаллайди. Унинг асосчилари Евклид ва Архимед каби олимларнинг ижоди туфайли математикадан механика, оптика, қурилиш соҳаларида фойдаланиладиган бўлинди. Астрономия, медицина ва география соҳаларида муҳим ютуқлар қўлга киритилди.
Бу даврда архитектура соҳасида кўплаб ҳашаматли саройлар, кутубхоналар, гимназиялар, уй-жойлар қурилди. Жумладан, Александрияда 799 минг ўрамли китоблар турадиган кутубхона қурилган. Архитектор Состратнинг лойиҳаси асосида дунёнинг етти мўъжизасидан бири, 120 метр баландликдаги Александр маёғи барпо этилган.
Ҳайкалтарошлик соҳасида Эллинизм даврида баъзида йирик шакллардаги ҳайкаллар ҳам яратилган. Хусусан, Херос томонидан яратилган қуёш худоси Гелиос ҳайкали, ёхуд дунёнинг етти мўъжизасидан бири 36 метр баландликда бўлган Родос оролидаги Колосс Родосский ҳайкали бунга мисолдир (мазкур ҳайкал ер силкинишлари натижасида қулаб тушган). Ўша даврда яратилган Афродита (Венера), Милосская ва Ника Самосская ҳайкаллари ҳозиргача дунё маданиятининг ноёб дурдоналари ҳисобланади.
Қадимги Юнонистон маданияти жаҳон маданиятига катта таъсирини ўтказди ва ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Юнон маданиятисиз ҳозирги Европа маданиятини тасаввур қилиб бўлмайди. Шунингдек Шарқ дунёси ҳам Эллинизм маданиятисиз бошқачароқ кўринишга эга бўлган бўларди
Қадимги юнон назарияси. Гипподам
Юнонистон шаҳарсозлигида асосий уч давр мавжуд: архаика (мил. ав.VIII—VI асрлар); классика (мил. ав.. V—IV асрлар) ва Эллинизм (мил. ав. IV—I асрлар). Полисларнинг майдони турлича бўлган. Масалан: Спарта 8400 км2, Афина 2550 км2 ҳудудни эгаллаган эди. Афина аҳолиси 300 минг кишини ташкил қилган, унинг учдан бир қисми қуллар эди.
Селенунт акрополи композициясида полихромия қўлланилган, тарҳида мунтазамлик мавжуд, шаҳарни Карфаген бир неча марта бузган. Пестум шаҳри, буюк Грецияда жойлашган, шаҳар ўртасида думалоқ бассейн бўлган.
Олимп муқаддасгоҳи Алтис дейилган. мил. ав. 776 йилда дастлабки олимпия ўйинлари ўтказилган, бу жойда асосий ибодатхона Зевсга бағишланган эди. Зевс саждагоҳида ёрқин олов ушлаб туришган, ибодатхона қаршисида «ехо» стоаси бўлган. кейинчалик акора пайдо бўлади, Алтис ёнида 40 минг ўринли стадион бўлган, яқинидаги Алфей дарёси ёқасида ипподром бўлган.
Алтис атрофида гимнасий, палестра булевтерий каби иморатлар бўлган, шаҳарнинг ўзи кичкина эди, Олимпия ўйинларига қуллар киргазилмаган, Алтис архаика даврида тузилган бўлсада, мунтазам эмас, балки эркин тархли қилиб қурилган.
Мил. ав. VII—VI аср денгизчилик, савдо-сотиқ, аҳолининг ўсиши колонизация ривожига олиб келди, дастлабки колонизация маркази Эвбея ороли эди, кейин Коринф, Мегара ва Родос шаҳарлари колонияларини қурдилар, баъзан колонияларнинг ўзлари ҳам ривожланиб, колония туздилар.
Милетликлар 80 колония (янги шаҳарлар) қурдилар, шу жумладан Қора денгизда Истрия, Одесса, Олвия, Феодосия, Пантикапей, Диоскуриада шаҳарларини барпо этдилар. Янги шаҳар учун керакли шартлар қуйидагилар ҳисобланган: кема учун кўрфаз яқинлиги, тоза сув, унумли ер, муҳофаза учун рельеф қулайлиги, шамоллар тарзи, ёмғир сувларининг оқиши учун нишаблик ва бошқалар.
Милетлик Гипподам мил. ав. V асрда ижод этган меъмор ва математикдир. шаҳарсозликдаги мунтазамлилик мил. ав. VII—VI асрларда ҳам маълум эди. Этрусклар ва Финикияликлар ҳам уни ишлатганлар, лекин Гипподам уларни янгича функциялар ва эстетик мазмунда қўллаган. Арасту маълумотига кўра, Гипподам Пирей шаҳри қурилишида қатнашган, у Милетни қайта қурган (А. Геркан бўйича). иккала шаҳарда янги ва умумий хусусиятлардан бири шундан иборатки, уларда зоналар, савдо маркази, жамоат маркази ва икки даҳага ажратилган.
Пирейда Гипподам номли майдон икки бандаргоҳ орасида ташкил этилган, ғарброқда омборхона ва порт ҳудуди мавжуд, даҳалар шимоли-шарқда ва жануби-ғарбда жойлашган, Бошқа иккинчи умумий жиҳати асосий кўча жануби-ғарбдан шимоли-шарққа йўналганлигидан иборат, кварталларнинг нисбатлари Гипподамгача чўзинчоқ эди, кейин эса квадратга яқинлашди, Гипподамга иккиламчи кўчалар эни 3,5 м бўлган. Милетдаги асосий кўча – 7 м, Пирейда —15 м эди демак, мавқейи муҳимроқ кўча эни 2 баробар энлироқ қилиб олинган.
Милет шаҳри маркази икки йўналишда ривожланган: биринчи йўналиш бўйича – гимнасий, стадион, парк жойлашган; иккинчи йўналиш бўйича – савдо ва жамоат марказлари (икки агора, ўртасида булевтерий, фуқаролар қасам ичишлари учун саждагоҳ ва яна гимнасий) жойлашган эди, тахмин бўйича шимолий кварталлар классик даврда қурилган бўлса, жанубийликларнинг қурилиши Эллинизм даврига тўғри келади. Милет катта шаҳар бўлган, аҳолиси 100 минг киши атрофида эди, бу ерда йирик олим ва файласуфлар ижод этган, Пифагор ҳам шу ерга яқин бўлган Самос оролида яшаган.
Бундай мунтазам тизимдаги шаҳарлар «очиқ» зийнатга (кўринишга) эга эди, қўрғон девор шаҳарни беркитиб қўймаган, унинг даҳаларини ҳам, марказини ҳам кенгайтириш ва ривожлантириш имконияти бор эди, шаҳарлар табиат билан боғланган бўлган.
Ривоятларга кўра, Зевс ернинг марказини билиш учун икки кабутарни учирган, учрашган жойини ернинг маркази сифатида белгилаган, махсус тош-омфал шу ерни, яъни ер киндиги – дельфани билдиради деб ҳисоблаган, дельфалилик коҳинлар қайси ерда, қандай ер ўзлаштириш кераклигини башорат қилишган.
Дельфадаги Апполон муқаддасгоҳи, икки тоғ орасида барпо бўлган, асосий кираверишда турли қабила (полис) ларнинг хазинахонаси, устунлар ва ҳайкаллар жойлашган, мазкур эгри йўлдан бош ибодатхонага борилган. Адитонида коҳин аёл сўровларга жавоб берарди, уни ёзиб шеър тарзида сўровчига етказилар эди, мажмуада театр ҳам бор бўлган.
Афина ёрқин шаҳарсозлик намунасидир, Пирейни режалаш учун Милетдан Гипподам чақиртирилади. Фемистокл (мил. ав. 525—460-й.) даврида деворлар, жумладан, узун деворлар қурилди, Афина денгиз иттифоқини тузишда бошчилик қилди, шаҳар Перикл (мил. ав. 443—429-й.) даврида ривож топди, халқ мажлисларида ҳар 20 ёшга тўлган эркин фуқаро қатнашган. Бу бутун аҳолининг 20% эди. Мажлис қатнашчилари 10 фил (раён) дан сайланган, 500 кишидан иборат кенгаш бўлган, Перикл даврида Афина ғарбдан-шарққа 1,5 км га чўзилган эди.
Тепаликлар икки кичиккина дарё оралиғида эди, шаҳар мил. ав. VI асрда қурилган акведикдан сув ичган, бош савдо ва жамоат агораси акропол билан дипилон дарвоза оралиғида эди. Агора атрофида баъзи маълумотларга кўра, чинорлар ўтқазилган эди. Лимна, Мелите, Керамик каби даҳалари бўлган, турар жойлар ёғоч ва хом ғиштдан қурилар эди.
Акропол бир вақтлар қалъа ва ўрда вазифасини ўтаган, узунлиги, тахминан, 300 м, эни 150 м. атрофидадир, ривожи вақтида Афинада Геродот, Эсхил, Софокл, Эвпирид, Фидий, Иктин, Калликрат, Мнесикл каби алломалар ижод этган. Аввалги Гекотомпедон ибодатхонаси вайронага айланган эди, қайта қуриш вақтида Акрополда уч ғоя ўз ифодасини топди: 1 – Юнон оламида Афинанинг эътиборини эътироф этиш; 2 – Аттиканинг иқтисодий ва маданий тараққиётини акс эттириш; 3 – демократик тузумни ифода этиш.
Акрополда диний функция ватанпарварлик билан уйғунлашиб кетган, аввал, Афина Промахос ҳайкали қурилди, кейин – Парфенон ибодатхонаси, Пропиллея ҳамда Ника Аптерос ва Эрехтеён ибодатхоналари қад кўтарди. Парфенон ҳам олимпиядаги Зевс ҳамда Дельфадаги Апполон ибодатхоналари каби умумюнон ибодатхонаси бўлган, у ҳарбий ва фуқаролик шуҳрат ёдгорлиги каби кўринишга эга эди, унда архитектура ва ҳайкалтарошлик чамбарчас боғлиқдир.
Панафинея байрамлари тўрт йилда бир марта ўтказилган, маҳаллий Афинея байрами ҳар йили ўтказилган. Панафинея байрами эса олимпия ўйинлар каби қадимий бўлмай мил. ав.VI аср ўрталарида шаҳар мавқеини кўтариш мақсадида жорий этилган, июл ойининг охирида бир неча кун давом этган, иштирокчилар кечга яқин агорага йиғилган, байрам қўшиқ ва рақс билан бошланган, кейин байрам иштирокчилари Акропол томон юришган. орасида турли маросимлар ўтказилган.
Қуёш чиқиш вақтида тепаликнинг шарқига етилган, қуёш Парфеноннинг селласига бир неча дақиқа кириб Хрисоелефантин ҳайкалини ярқиратган, кейин маросим тепаликнинг жанубий, Дионис театри ва Перикл одеонида (мусиқа биносида) қўшиқ-рақс билан давом этган, куннинг иккинчи ярмисида пропиллея орқали Акрополга чиқилган, маросим Парфеноннинг зофорида акс этилган, унда эътиборли оиладан чиққан қизлар пеплос кўтаришган, улардан кейин оқсоқоллар, бошқа шаҳар элчилари совға кўтариб ўз хизматкорлари билан атлетлар, руҳонийлар, қурбонликка ҳайвонлар етаклашган ҳолатлари тасвирланган, маросим қуёш йўли билан ҳамоҳанг равишда ўтказилган.
Афлотун (мил. ав. 428—348 й.), Арасту (мил. ав. 384—322 й.) полис (шаҳар-давлат) тузилишига оид изланишларга яқин боришди, уларнинг қарашлари бир хил бўлмаган.
Афлотун зодагонлар билан боғлиқ эди, у баён этган ҳикояда Атлантида давлатини подшо ва архонтлар бошқаради, Аллотуннинг идеал шаҳар-давлат тўғрисида фикрлари унинг «давлат» ва «қонунлар» китобларида берилган.
Шаҳар давлатда жамият – 3 табақага бўлинган: давлат бошқарувини бажарадиган файласуфлар, муҳофаза қилувчи навкарлар ва моддий бойлик яратувчи демпурглар (ҳунарманд, деҳқон ва савдогарлар) булардан ташқари, қуллар бор, улар Афлотун наздида «меҳнат қуроллари»дир.
Шаҳар-давлат аҳолисига 12 моли тенг гуруҳ (фил) га бўлинади ва ҳар бири ўз жойига эга, улар 5040 ер бўлинмаларга ажралади, ҳар ер бўлмалари яна иккига бўлинади: бири шаҳар четида, бири мамлакат четида жойлашган бош шаҳар ўртасида Акропол қурилади.
Бош шаҳар теварагида бир хилда тарқалган деҳқончилик ерларининг маркази бўлган 12 қасаба жойланади. шаҳар аҳолиси чамаси 3040 минг киши бўлиши керак. Аҳоли сони доимий бўлиши зарур, кўпайса янги давлат тузилиши зарурати туғилади, ҳоким Клисфен (мил. ав. 510— 509 й.) уруғ қабилага қараб шаҳарни – 4 филга бўлган.
Аттика 10 филга қайта тақсимланган, Аттикани 3 зонага ажратди (Афина, Месагея – ўрта аттика, паралиям – аттика чети) ҳар 10 фил ҳар уч зонада ўз ерига эга эди демак, Афлотун ғоялари ўтиб бўлинган йўл эди, шунга қарамай, уйғониш ва янги замон олимлари кўп маротаба унинг ғояларига мурожаат этишган.
Арасту фикрлари устозиникидан анча фарқ қилган. Афлотунда шаҳар ташқи дунёдан, айниқса, денгиз савдосидан ҳоли бўлиши керак, унинг тушунчаси бўйича, полис ўз ҳожатини ўзи чиқариши лозим, Арастуга кўра эса шаҳарнинг денгиз бўйида жойлашуви ривожнинг гаровидир.
Афлотун шаҳар режасида мунтазамлик ва уйларнинг бирхиллигини маъқул кўрган, Арасту буни ортиқча қаттиқлик деб билади у шундай дейди: «бус-бутун шаҳарни тўғри режали қилиш яхши эмас, шаҳарнинг айрим қисмлари ва маҳалла (квартал) ларигина тўғри режали бўлиши лозим, шундай ҳолатгина шаҳарнинг мудофааси ва кўриниши учун мақбулдир» (сиёсат, VII, 10—11). Арасту бўйича, шаҳарнинг баъзи майдонларини савдо ихтиёрига бериб, уларнинг атрофига базилика, корхона ва суд маҳкамаларини жойлаштириш зарур.
Бошқа – «покиза» майдонларда эса ибодатхона, гимнасий ва бошқа жамоат бинолари қуриш лозим, хуллас, Арасту шаҳри Афлотунникидан эркинроқ ва ҳаётийроқ эди, Арасту тасаввуридаги шаҳарда ўша вақтдаги (мил. ав. IV а.) Афинанинг баъзи хусусиятларини ҳам кўриш мумкин.
Арастунинг классик давридаги эстетик қарашларга якун ясаб, янги – Эллинизм санъатига асос бўлди, Арастунинг эстетик тушунчаларига кўра, гўзаллик мутаносиблик ва тартибдир; уйғунлик – бутуннинг ўз қисмлари билан боғлиқлигидир, бу боғлиқлик ўхшаш бўлган унсурлар нисбат орқали ифодаланади; ўлчов – бутуннинг бошланғич ва бўлинмас бирлигидир, бу қарашлар ўша вақтнинг бадиий муаммоларини фалсафий умумлаштириш натижаси эди.
Шаҳарга оид фикрлар бошқа олимлар томонидан ҳам илгари сурилган, Гиппократ (мил. ав. 460—377 й.) ҳаким (табиб) бўлиб, «ҳаво, сув, жой» деган рисола битган, Фукидид (мил. ав. 460—400 й.) тарихчи эди, у умуман шаҳарлар тарихига ва Афина тарихига оид асарлар ёзган эди.
Антик ёдгорликлар. Қадимги Юнонистон меъморчилиги
Қадимги Милет шаҳри
Қадимги Афина шаҳри ёдгорликлари
Қадимги Афина шаҳри ёдгорликлари
Эллинизм даври назарияси. Афлотун
Арасту фикрлари устозиникидан анча фарқ қилган. Афлотунда шаҳар ташқи дунёдан, айниқса, денгиз савдосидан ҳоли бўлиши керак, унинг тушунчаси бўйича, полис ўз ҳожатини ўзи чиқариши лозим. Арастуга кўра эса шаҳарнинг денгиз бўйида жойлашуви ривожнинг гаровидир.
Афлотун шаҳар режасида мунтазамлик ва уйларнинг бирхиллигини маъқул кўрган Арасту буни ортиқча қаттиқлик деб билади у шундай дейди: «бус-бутун шаҳарни тўғри режали қилиш яхши эмас, шаҳарнинг айрим қисмлари ва маҳалла (квартал) ларигина тўғри режали бўлиши лозим.
Шундай ҳолатгина шаҳарнинг мудофааси ва кўриниши учун мақбулдир» (сиёсат, VII, 10—11). Арасту бўйича, шаҳарнинг баъзи майдонларини савдо ихтиёрига бериб, уларнинг атрофига базилика, корхона ва суд маҳкамаларини жойлаштириш зарур бошқа – «покиза» майдонларда эса ибодатхона, гимназий ва бошқа жамоат бинолари қуриш лозим, хуллас, Арасту шаҳри Афлотунникидан эркинроқ ва ҳаётийроқ эди. Арасту тасаввуридаги шаҳарда ўша вақтдаги (мил. ав. IV а.) Афинанинг баъзи хусусиятларини ҳам кўриш мумкин.
Арастунинг классик давридаги эстетик қарашларга якун ясаб, янги – Эллинизм санъатига асос бўлди. Арастунинг эстетик тушунчаларига кўра, гўзаллик мутаносиблик ва тартибдир; уйғунлик – бутуннинг ўз қисмлари билан боғлиқлигидир, бу боғлиқлик ўхшаш бўлган унсурлар нисбат орқали ифодаланади; ўлчов – бутуннинг бошланғич ва бўлинмас бирлигидир бу қарашлар ўша вақтнинг бадиий муаммоларини фалсафий умумлаштириш натижаси эди.
Шаҳарга оид фикрлар бошқа олимлар томонидан ҳам илгари сурилган. Гиппократ (мил. ав. 460—377 й.) ҳаким (табиб) бўлиб, «ҳаво, сув, жой» деган рисола битган. Фукидид (мил. ав. 460—400 й.) тарихчи эди, у умуман шаҳарлар тарихига ва Афина тарихига оид асарлар ёзган эди.
Эллинизм давридаги шаҳарлар назарияси.
Эллинизм маданияти Юнон маданиятининг ташқи ривожи ҳисобланади. Искандар Мақдуний қурилиш учун маблағ ажратган биринчи шаҳар – Приена, у Милетни қамал қилганда, бу шаҳарда турган эди.
Приена деярлик бир вақтда, мил. ав. IV аср ўртасида қурилган. Унда янги, Эллинизм шаҳарсозлик хусусиятлари мавжуд. Бошқа шаҳарлар ўз ҳаёти давомида бир неча қайта тузилади, Приена эса шундайлигича қолган шаҳарга сув тоғдан қувурлар орқали келтирилган. Приена ривожланиши учун захира жойга эга.
Маркази – катта асосий кўча-ғарбий дарвоза кўчаси бўлиб, унинг эни 7,36 м; 2-даражали кўчалар эни 3—4, 4 м бўлган кварталларнинг нисбатлари 3:4 (35,4х47,2 м). Агора тилла нисбатда (олтин кесма) да қурилган, бошқа жойларда ҳам бу нисбат ишлатилган, уйлар асосан 2 хилда: кичик ва каттароқ, баъзан уй орқасида боғ бўлган.
Жамоат марказлари 3 сатҳда жойлашган. 1 – пастдаги марказ; қуйи гимназий ва стадиондан (Меандра дарёсидан 30 м баландликдан) иборат. 2 – ўртадаги марказ; биринчисидан 43 м юқоридаги асосий жамоат маркази ва саждагоҳи; улардан шимолда муқаддас стоа, экклесиастерий, пританейдан ташкил топган. 3 – юқоридаги марказ; дарёдан 90 м баландликда бўлиб, ундаги ибодатхонани архитектор Пифей қурилганлиги тўғрисида пронаосда ёзилган битик мавжуд.
Ибодатхона Агорадан пастда, бурчакда қурилган, яна юқорида юқори гимназий, Акропол бўлган яна юқоридаги сатҳ ибодатхонасиз эди ва ундан кузатиш майдони сифатида фойдаланилган. Приенанинг шаҳарсозлик аҳамияти шундан иборатки, у мунтазам режада қурилган, турли баландликдаги биноларни мажмуа (ансамбллар) га, боғлаган.
Миср Искандаргача форслар қўлида бўлди. Жаҳонда 70 дан ортиқ Искандариялар бор. Энг йириги Миср Искандарияси (мил. ав. 331-йилда барпо бўлган) эди. Фарос оролида қадимиятнинг етти мўжизаларидан бири маёқ (мил. ав. III аср) қурилган бўлиб, унинг баландлиги 150 м эди. Шаҳарни архитектор Дейнокиат режалаган эди кутубхона Мусеён номли бинода жойлашган эди. Ўртада форум бўлган боғлар барпо этилган эди. Панеён паркининг ўртасидаги сунъий тепалигида ибодатхона бўлган. Асосий кўчанинг эни 30 м бўлиб, колоннадаси бор эди. Шаҳарнинг узунлиги 7 км бўлган сўнгги Эллинизм даврида Искандария Рим билан аҳолиси бўйича деярлик тенг эди.
Искандар Ўрта Осиёдан кейин Ҳиндистонга юриш қилган, вафотидан сўнг империя Македония, Птоломейлар, Салавкийлар, Юнон-бақтра ва Пергам подшолигига ажралди. Птоломей ҳам 75 та янги шаҳар қурган. Энг йириги Птоломаида (Мисрда, Искандариядан кейин 2-ўринда) эди. Птоломей, асосан, Мисрни эгаллаган эди. Искандардан кейинги даврларда давлатларнинг энг каттаси Салавкийлар давлати бўлган у ўрта Ер денгизидан Ҳиндистонгача тузилган эди.
Дура-Европос шаҳрининг аҳолиси юнон, македонлар бўлишган. фрот дарёсининг лабида эди. Шаҳарнинг йўналиши диогонал бўйича бўлиб, аввалги йўналиш анъанасини такрорлайди. 3 дарвозаси бўлган, қалъаси шимоли-шарқда жойлашган эди. Кварталларнинг томонлари 70,5х35,2 м ўлчамларга эга бўлган. Дамашқда ҳам кварталлар томонларининг нисбатлари 1:2 бўлган.
Пергам шаҳри мил. ав. III асрда Атталла даврида жуда ривожланди унинг тархида мунтазамлик йўқ. Икки – юқори ва қуйи агораси мавжуд. Гимназий уч сатҳда, ўрта баландликда, тепада акропол жойлашган асосий йўл жанубий дарвозадан бошланади ва Акрополга олиб боради Акрополда Троянон, Алина ибодатхоналари, кутубхона, сарой бўлган акрополдаги кутубхона катталиги жиҳатидан Искандарияникидан катта эди. Иъcргамда акропол бир-бири билан боғлиқ бўлган елпиғичсимон ансамбллардан иборат паст-баландлиги уларни бирлаштирди Акрополнинг ғарбий тарзи 27 км наридаги денгиздан яхши кўринган. Рим даврида қурилган троян ибодатхонаси мувозанатни бузди. Пергам юнон шаҳарсозлигининг юксак намунасидир.
Ассос шаҳри Пергамдан шимолда жойлашган. Акрополи бешинчи террасадан ўрин олган. узунлиги 120 м эди, ғарбда ибодатхона, шарқда булевтарий қурилган эди. Ибодатхонани савдо майдонида жойлашиши Эллинизм шаҳарсозлигида янгилик бўлган, майдоннинг қисқа томонидан жойлашиши ҳам Рим республикасига оид усулдир.
Эллинизм шаҳарсозлигининг аҳамияти қуйидагилардан иборат:
– майдонларни бадиян ташкил этиш (устунлар қатори, портик перистел ва бошқалардан ишлаб чиқилди);
– турли сатҳлардаги ансамбллар тузиш муаммолари ҳал этилди;
– ободонлаштириш юқори даражада кўтарилди (шу билан бирга бой ва камбағалларнинг уйлари орасида кескин фарқ бўлган);
Миср Эллинизми. Эрамиздан аввалги 332 йилда Македониялик Искандар армияси Мисрга кириб келди. Эрон хукмдорлигидан азоб чеккан Мисрликлар Искандар қўшинларига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмадилар аксинча, Миср коҳинлари Искандарни қўллаб-қувватладилар ва уни Амоннинг меҳрибон фарзанди Ре деб эълон килдилар. Искандар Мисрнинг Нил делътасида янги шаҳар барпо этди унинг номи Александрия деб аталган.
Бу шаҳар мунтазам режага эга билган IV асрнинг охирида Александрия Юнон шарқ дунёсининг энг йирик савдо ва маданият марказларидан бирига айланди. Катта қурилиш Мисрда Искандар вафотидан сўнг унинг ворислари Македонияликлар сулолаларининг шоҳлари Птломейлар вақтида олиб борилди истило этилган ерларда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Птломейлар Миср ҳудоларини ҳурматлаганлар ва улар шарафи учун ибодатхоналар қурдирганлар.
Ибодатхоналар архитектурасида эса қадимги санъат анъаналарини қайта тиклаганлар. Миср Эллинизми даври архитектурасининг энг ёрқин намунаси бу Эдфудаги Гора ибодатхонасидир, унинг барча хоналари пилон, очиқ ҳовли, кириш ва гипостиль заллари, муқаддас ва сиғиниш хоналари худди янги подшолик ибодатхоналаридаги каби симметрик равишда бир чизиққа жойлашган.
Эрамиздан аввалги 122 йилда Птолемей IX гипостиль зал олдига катта 18 устунли, деворлари релъефлар билан безатилган кириш зали қурдирган. Ўз навбатида унинг ворислари: Птолемей X, XI ва XII лар ибодатхона атрофини ташқи девор билан ўраб, кириш зали олдида очиқ ҳовли ва пилон яратганлар, натижада очиқ ҳовли деворлари билан ибодатхона деворлари орасида бемалол ҳаракат қилиш мумкин билган йўлак вужудга келган.
Бошқача қилиб айтганда Гора ибодатхонаси гўё атрофи девор билан ўралган очиқ ҳовли ичида шакллангандек туюлади, шубҳасиз, бундай эркин ва аниқ композицион ечим Миср Эллинизмининг ўзига хос ҳусусиятларидан биридир. Дарҳақиқат ҳовлининг олдидаги пилон жуда салмоқлидир унинг баландлиги 35 метр, эни эса 76 метрга тенг маълумки, янги подшолик вақтиданоқ пилонларнинг сиртларини релъефли композициялар билан тўлдириш одат эди.
Эллинизм даврида бу релъефлар янада каттароқ маъно кашф этади. Эллинизмдаги барча релъефлар изларининг ана шу ҳусусиятлари билан ажралиб туради. Эдфудаги Гора ибодатхонаси композицияларидаги мавжуд бўлган бу нафислик бизни завқлантиради. Эдфудаги Гора ибодатхонасининг Миср Эллинизмида машҳурлиги бежиз эмас, албатта, у кўпроқ тўсиқ деворнинг ички сиртига битилган муҳим ёзуви билан танилган.
Миср Эллинизми санъатда ҳақиқатан ҳам эски шаклларни янгича талқин эта олган моҳир архитекторлари билан ҳарактерланади. Буни Дендердаги Гатор ибодатхонаси мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Ибодатхонанинг деворларига ўйилган ёзувларга қараганда, Гаторга асос қилиб, ҳуфу эҳроми олинган.
Ибодатхонанинг қурилиш вақти узоқ олиб борилган бўлса ҳам Шамунда ҳовли билан пилон қурилмай қолган, кириш залида 24 та устун бор, устунларнинг муқарнаслари худо-сигирнинг боши Гатор шаклида тасвирланган. Гатор бошли капителлар янги подшолик даврида ҳам Дейр-ель-Баҳрида малика Хатшепсутнинг ибодатхонасидаги устунларда мавжуд бўлган, унда Гатор боши капителнинг икки қарама – қарши томонига ўйиб ишланган эди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.