bannerbanner
Архитектура назарияси
Архитектура назарияси

Полная версия

Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля
На страницу:
3 из 3

Инглизларда – «модерн стайл» (современнқй стиль, замонавий стиль).

Италияда – «Стил либерти», Испанияда – «модернизмо».

Янги стиллар постмодерн продигмаси (ёзилишича) чегарасида кўп йўналишлар шаклланди улар ўзининг ғояси ва тил воситаси билан турличадир.

Ҳозирча турли илмий қарашлар тортишувлар, йўналишларни мустақиллигини қайси йўналишга боғлиқлиги тўғрисида бормоқда, терминология борасида бирлик йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

Бир хил кўриниш, мисол учун; деконструктивизм, стилистик йўналиш деб ҳам кўрилиши мумкин ва шунингдек мустақил архитектура стили деб ҳам.

Қуйидаги архитектура стиллари ажралиб туради.

– Қадимги дунё архитектураси: Ибтидоий жамоа тузимидан 5 асрга қадар (муддати турли регионларда турлича бўлиши мумкин).

– Олдинги христиан архитектураси. 5—10 аср.

– Роман архитектураси. 11—12 аср

– Готика. 13—15 аср.

– Уйғониш.15 аср боши -16 аср боши.

– Барокко. 16 аср ўртаси – 18 аср ўртаси

– Рококо.18 аср боши-18 аср иккинчи ярми.

– Классицизм.18 аср ўртаси – 18 аср

– Историзм 1830 – 1890 йиллар

– Модерн 1890—1910 йиллар

– Модернизм 1900 йиллар боши – 1980 йиллар

– Конструктивизм 1920 йиллар – 1930 йиллар

– Постдернизм 20 аср ўрталари

– Хай-тек 1970 йиллар охиридан

– Деконсруктивизм 1980 йиллар охири

– Дигитал архитектураси 21 аср бошлари.


Архитектура тараққиётининг умумий йўналишлари


Замонавий архитектура 19 асрнинг ўрталарида ишлаб-чиқариш, фан ва техника тараққиёти натижасида пайдо бўлди. Айниқса, метал (пўлат) қазиш, қайта ишлаш технологиясининг ривожланиши архитектурада мислсиз ўзгаришларга олиб келди, тарихий услубларнинг тадрижий тараққиёти инқилобий илғор йўналишлар билан алмашинди. Бу даврга келиб «Янги архитектура» нинг пайдо бўлишига сабаб бўлган ижтимоий, иқтисодий, техник ва бадиий омиллар шаклланиб бўлган эди. Қаршиликларга қарамай, илғор анъаналар эклектикани чеккага суриб архитектурада ўз ўрнига эга бўлиб борди.

19 – 20 асрлар чегарасида – модерн услуби архитектуранинг бир неча минг йиллик ривожланиш йўлларини ўзгартириб юборди. Бу давр илғор ғояларга бой эди.

1920 йилларга келиб Европа архитектурасида функционализм, неопластицизм ва экспрессионизм сингари авангард услублар пайдо бўлдики, уларда шакл беришга кўпроқ эътибор қаратилди. Шунингдек қурилма функция ва шакл рациональ мазмун беришга ҳаракат қилинди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг архитектура тараққиётининг узвий давоми сифатида янги функционализм пайдо бўлди. 1950 йилларга келиб Европа архитектурасида ҳар хил янги оқимлар кузатилди: брутализм, метаболизм, хай-тек ва деконструктивизмлар шулар жумласидандир.


Функционализм (лот. функцио – бажариш) – 20 аср замонавий меъморчилигининг асосий услуби бўлиб, унда бино ташқи кўриниши, қурилмалари ва режавий ечими бажарадиган вазифасига монанд бўлиши зарур. Оддий геометрик шакллар, унча катта бўлмаган деразалар, вазифасига қараб бинони бир нечта блокларга бўлиш, унча катта бўлмаган масштаб функционализм услубига хосдир. Функционализм бир қатор архитектуравий ва шаҳарсозлик тамойилларини олдинга сурди: турар жой бинолари қурилишини типлаштириш, рационал хонадонлар қуриш ва очиқ худудда йирик турар жой комплекслари бунёд этиш шулар жумласидандир.


Функционализм


Функционализм белгилари


Бу услубда Ле Корбюзье, А. Аалто сингари кўпгина меъморлар ижод қилган. Функционализмга хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат:


– эркин асимметрик тарҳ;

– бажарадиган вазифасига қараб хоналарни гуруҳлаш ва алоҳида биноларга жамлаш;

– оддий геометрик архитектуравий шакллар;

– тасмасимон ойналар;

– ясси томлар;

– классик услубларга хос безаклардан ҳолилик;

Конструктивизм (лот – қурилиш) – 1920 – 1930 йилларнинг биринчи ярмида собиқ Иттифоқ архитектурасидаги авангард йўналишдир. Бу йўналишнинг назарий пойдеворини М.Я.Гинзбург яратган.


Конструктивизм йўналишига мисол


Конструктивизм йўналишига мисол


Конструктивизм услубида бино ташқи кўринишини ифодаловчи шакллар унинг қурилмалари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда яратилади. Бу услубдаги биноларги геометрик шаклларнинг софлиги, меъморий композицияларнинг яхлитлиги хосдир.

Л.В. ва А. Веснинлар ушбу услубнинг йирик намоёндалари бўлишган.

Экспрессионизм (лот. – ифодалаш) – 20 асрнинг 20 йилларида вужудга келган. Экспрессионизм ранг-тасвир ва шунга ўхшаш икки ўлчамли архитектура асарларига кўчиришга ҳаракат қилинган. Экспрессивлигини ошириш учун бинода эгилувчан динамик шакллардан фойдаланиш, ташқи профилларни бўрттириб кўрсатиш, бино образини эмоционаллигини ошириш экспрессионализм йўналишига хосдир.


Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

Конец ознакомительного фрагмента
Купить и скачать всю книгу
На страницу:
3 из 3