Полная версия
Монография психодиагностиканинг моҳияти, функция­лари ва усулларини ёритишга ҳамда унинг врачлар касбий маҳорати ўсишида тутаётган ва тутиши мумкин бўлган ўрнини аниқлашга бағишланган. Муаллиф даволаш муас­сасаларида муолажа жараё­нига таъсир ўтказиши мумкин бўлган бемор­ларнинг характери, темпераменти, акцентуа­циялари сингари хусусиятларини ташхислаш усулларини ёритишга ҳаракат қилган. Монографияда беморлар психоло­гия­­сини ўрганишнинг янги усуллари ҳам баён қилинган. Хорижда ва мамлакатимизда шахс психологиясини ўрга­ниш бўйича яратилган методика­лардан намуналар келти­рил­ган, хорижда яратилган методика­ларни мамлакатимиз ша­роитига мослаштиришга ҳаракат қи­лин­ган. Монография ама­лиётчи врачлар, психологлар ва тиббиёт олий­гоҳлари ҳамда универси­тетлар­нинг психология факультет­лари талабала­рига мўлжаллаб тайёрланган.