
Полная версия
НАМОЗШОМ ХАЁЛИ
– Начун ахир?!. – деди, қалпоғини бошидан ғижимлаб олаётиб. Унинг қал-поғи оппоғ-у, лекин шалпайган томони хели кирланганроқ эди. – Начун, ёшул-ли?.. Ўғрилик этдимми-ё? Ман… ман, сизам билсангиз гарак ахир, ота-боболари хоннинг бош ошпазлари авлодиданман, ёшулли. Кўргандирсиз, улли отам Матчон Тўра билан акам Мадраҳим Тўранинг расми шаҳар музейининг тўрида осиғлиқ турибди.
– Тангри ёрлақасин сизни, иним, – деди Раҳимов, гўё рўпарасида ҳаромхўр Шавкат Тўра эмас, – қабри илоҳий нурлар ила мунаввар бўлгур! –Матчон Тўра-нинг ўзи тургандек, ҳар иккала қўлини баравар кўксига босиб. – Ота-боболари-нгизнинг машҳур ошпаз бўлганликларини бутун эл билади. Лекин бугун бир тоғора пиёзни бир қошиқ пахта ёғида куйдириб, бир қозон овқатни қизартириш – ота-боболарингизнинг арвоҳлари олдида уят-да!.. Дўғрими, иним? Она сутига тўймай, ота меҳрига зор ўсаётган норасида етимакларни биз қайғиришимиз ге-рак. Билдингизми?
– Манга раҳмингиз галсин, ёшулли. Кўчада қолиб гетмайин. Маниям ўн бир балам бор ахир, ёшулли.
– Биламан. Умрларини берсин. Бўшашманг!..
– Устингиздан арз этаман…
Унинг дийдиёсига қулоқ солмай:
– Ихтиёрингиз, иним, – деб, Раҳимов ўрнидан турди-да, шундай қилмаса гап чўзиладигандек, хонасидан чиқмоққа чоғланди. – Биз, барибир, Искандар со-сойга ё Шокир буғалтирга айтамиз: сиздай ошпазни ишсиз қолдиришмайди.
Шавкат Тўра Раҳимовнинг ортидан қабулхонага ночор тумшайиб чиқди-ю, тарс-турс юриб, даҳлизда кўздан ўчди.
* * *
Ахийри, қўярда-қўймай, Пионерлар уйининг катта методисти Матқодирни Болалар уйи Хўжалик мудирлигига ишга тайинлаганидан сўнг, Раҳимовнинг кўнгил ғашлиги тамомила тарқагандай бўлди.
Илк танишув чоғидаёқ бўйлари пасту баланд, сочлари сарғиш, қора, қизғиш, кўзлари кўк, тарғил, мовий, қоп-қора, жавдирабгина турган болагиналарни ях-ши кўриши зарурлигини ҳамда кўксида беадат бир оғриқ билан етимаккина-ларни ёқтириб қолаётганлигини ўйлагани ҳамиша ёдида. Яхши кўриш истаги эса ўша лаҳзалардан бери тобора авж олаётгани айни ҳақиқат. Айниқса, бош ошпаз Шавкат Тўрани бўшатганидан кейин!..
Дарвоқе, Матқодир аввалида уввало кўнмаган эди: йўқ, деган эди паришон бошини чайқаб: “Йўқ!.. Биласиз, ман сизни ўз оғамдин яхши кўраман, лекин ўз уйимдай бўлиб қолган жойимдан мани бежой қилманг, илтимос?..”
Тўғри-да, салкам йигирма йилдан бери ишлаб, обрў-эътибор орттирган ишхо-насидан, кўнгил қўйган касби корию дўсту даврадошларидан айро тушиш осон-ми. Умр – оқар дарё: бандасига кўп нарса керак эмас – яхши хотин, яхши фарзандлар, яхши касб, яхши дўст, яхши давра… Осонми – то янги жойга кўн-гил қўйгунча?!.
Аммо-лекин, Раҳимов Матқодирга ётиғи билан тушинтирганидан кейин, ин-жиқлик қилмай, рози бўла қолди: “Яхши! – деди, дабдурустдан кўзлари бош-қача чақнаб. – Дим яхши ўйлабсиз, ёшулли!..”
Ажабки, Болалар уйининг тарбияланувчилари шаҳар мактабларида ўқиётган-лари учунми, Болалар уйида биттаям тўгарак йўқ экан. Раҳимов Болалар уйи-нинг ўзида худди Пионерлар уйидагидай турли тўгараклар тузажакларини айтди: “Ёш табиатшунослар” , “Навқирон техниклар”, “Ўғил-қиз меъморлар”, “Гўзал раққосалар”, “Каштачи қизлар”, “Бизнинг мусаввирлар”, “Жўровоз хонандалар” ва ҳоказо.
– Маъқулми?.. Тўгаракларнинг баричикини ўзинг назорат қиласан. Яхши, де, ўжарлик этма, ўзинг яхшисан-ку, Қодирбой – иним?
Матқодир, бир зум ўйчанликдан сўнг:
– Яхши, – деди, юз-кўзлари жилмайиб. – Дим яхши ўйлабсиз!..
– Отангга раҳмат, Қодирбой! – деди Раҳимов, қўлини чўзиб. – Эса, таша!.. Лекин айтиб қўйий: асосий вазифанг, – ман бору йўқ, – Хўжалик ишларини бошқариш!..
– Шуниси сал чакки-да, ёшулли! – деди МатҚодир, тағин жилмайган кўйи, оғасидай қадрдонининг қўлига қўлини шарақлатиб ташаётиб. – Яхши, сиз айт-ганча бўла қолсин!..
Ана ўшанда Раҳимов на фақат болаларнинг ҳаётида, балки айни чоғда ўзи-нинг ҳаётида ҳам унутилмас нималардир рўй бераётганлигини кўнглида гурул-лаган бир ҳаяжон билан аниқ идрок этган эди.
* * *
Хуфтон маҳали.
Кенг-мўл, баланд айвон, тўрда икковгинаси: эру хотин. Ўртада хонтахта, хон-тахта устида ёз неъматларига тўкин дастурхон: олма, анор, шивирғони, коса-ланган гурвак…
Раҳимов ҳалигина ишдан қайтган эди.
Эшигию деразаси айвонга қараган анави уйда кенжаси хонтахтага мук ту-шиб, дарсини қиляпти, тўнғичи ошхонада, қолган учаласи эса пахтада.
Ҳаял ўтмай, тўнғичи катта сапол товоқ тўла курдик ҳамда иккита қошиқиқ, тоза ювилган битта қизил қалампирни олдига қўйгач:
– Ош бўлсин, ака, олинг, – деб, тағин ортига қайтди.
Аллақачон кечки овқат маҳали ўтганига қарамай, Маҳалла қўмитасидан пах-тага жўнатилаётган маҳалладошларининг дийдиёсидан сулайиб, роса очиқиб қайтган эса-да, Раҳимовнинг иштаҳаси йўқроқ эди, аччиқ қалампир иштаҳасини очишидан умид қилиб, тавоққа қошиқ солди: иссиққина.
Салкам қирқ йиллик ёру жони чой қуйиб узатди.
Чой қайноқ эди, пиёладан димоғни эркалагувчи буғ аралаш ёқимли ҳид таралмоқда эди.
Раҳимов пиёлага бир пуфлаб, тил куйдирар чойдан озроқ ҳўплади:
– Яхшимисиз, Пошша? – деди.
– Яхшилиғимни олғий, – деди хотини. – Мактабдан тирик сурат бўлиб қайт-ган эдим. Боягача бошимни кўтаролганим йўқ… Курдикниям Ойгулийиз қай-натди. Яхшими?
– Дим мазали, – деди Раҳимов, қалампирни майин-майин эзаётиб. – Омайсиз-ми?
Хотини бош чайқади:
– Дори ичганман. Ичим аптека бўп гетди-е!.. Олинг, совимасин.
… ё Тангрим, мўъжизакоримизсан-ку! – Беихтиёр Раҳимов одатича дилида тавалло қилди, аччиқ қалампирнинг таъми сингган, зуваласига тухум қўшиб қорилган курдикни тамшаниб чайнаётиб. – Балалари опаси дардина Ў з и н г шифо берғийсан, Тангрим. Оми-и-ин!
– Пахтадан кейин, Домпианерингиза қайтаришмасмикан-а?
Эртага… шанба: икки-уч соат ўқитганларидан сўнг, бошланғич синф ўқувчи-ларини ҳам икки кун далага олиб чиқишни режалаштириб қўйганлари Раҳимов-нинг хаёлидан кечди; юқори синф ўқувчиларига бир кунда эллик килодан пахта териш вазифа қилиб белгиланган, лекин баъзилари уддалаёлмаяптилар; кичкин-тойлар ёрдам беришлари керак – пахта дегани н и м а л и г и н и улар ҳам билиб қўйсинлар; баҳонада, ўзининг ҳашарчи-пахтакор қизию ўғилларидан ҳам бир хабар олмоқчи.
– Йўқ, – деди Раҳимов, бир бурда нон билан овқат юқини сийираётиб. – Энди бордию қайтармоқчи бўлсалар ҳам, қайтмайман. Йўқ, дейман, Пошша… Ҳовва-а, ишонаверинг!
Эрининг ажабтовур иқроридан таажжубланиб:
– Ҳанг?! – деди хотини. – Начун – жонийизда қасдийиз борми, ҳар куни тонг-саҳардан қаро хуфтонгача ишлаб?
– Болалар яхши-да, Пошша, – деди Раҳимов. – Баригинаси одамнинг жони-дай!.. Шу кунларда мани, ўзимизникилардан ташқари, дағи етмиш етти ўғил-қизим бор. Яхши-да!
Эрининг иқрори нашъа қилиб, ниҳоят, хотини кўнглида қаноатбахш бир енгилликни туйган кўйи, мийиғида жилмайди: дим сара.
… албатта-да, ман ишимни энди топдим-ку! – деб ўйлади Раҳимов, тарс… тарс ёрилган анорнинг кўзни қамаштиргудай қирмизи доналарини бир-бир пўс-тидан айираётиб. – Болалар… болағиналар… Ё насиб!..
* * *
Атроф-теварак кета-кетгунча пахтазор – қарийб уфққа туташ.
Боягина поёнсиз пахтазор қизариб-бўзариб ботаётган қуёшга қўшиб, булут-лари қонталаш уфқнинг ўзини ҳам ютиб юборган, энди лаҳза сайин қоронғилик қуюқлашмоқда эди.
Ниҳоят, Раҳимов етмиш етти омонат дафтарчани стол чеккасига қатор тергач, қилаётган ишидан боладай қувониб, ўрнидан турди. Қўлида қалпоғи темир, бинафша рангда ёзадиган ручкаси бор эди, ҳар бири қизил қаламда белгилаб чиқилган рўйхатнинг устига қўйди.
Болалар ўтган йилларда ҳам пахтага чиққанлар, ҳамишагидай терган пахта-лари учун пул олганлар ва йиғим-теримдан қайтганларидан сўнг, албатта, ўша кунлардаёқ заруратсиз майда-чуйдаларга харжлаб юборганлар.
… бола-да! – деб ўйлади Раҳимов. – Қўзичоқни – бўрига, пулни – болага ишо-ниб бўларканми?..
Болаларнинг пахта териб топаётган пулларини омонат дафтарчага ўтказиш фикри қандай хаёлига кела қолди – Раҳимовнинг ўзи ҳам билмайди. Лекин, ўйлаб қараса, чиндан ҳам яхши бўлди: эрта бир кун етимхонани тарк этаёт-ганларида би-рин-бирин омонат дафтарчалари қўлларига тутқазилади.
… ина кейин, бахтиқаттилар бундоқ очиб кўрсаларки, бинойидай сармоя! Суюна-суюна, бир кори хайрларига ишлатадилар-да!.. – Дарвоқе, ҳеч кимнинг таъзийиғисиз бошланғич синф ўқувчиларини ёрдамга олиб чиққанларининг асл сабабларидан бири ҳам шу. – Ҳозирдан у г и н а л а р ҳам пулнинг ҳидини билиб қўйишлари герак. Келажакда улар учун пул – ҳам ота, ҳам она. Улар буни кейин англайдилар – кейин!…
Раҳимов шуни ўйлаган кўйи, бамайлихотир ҳовуз бўйидаги баланд симёғочга яқинлашди, ёққичга қўлини чўзаётиб, бирров ёнверига кўз югуртиргач, чирқ эт-казиб буради: бирдан бир неча симчироқларнинг ёрқин нуридан ҳаммаёқ оп-ойдин бўлди. Ва, ўша заҳоти дарахтларнинг тепа шохларида кимўзарга чуғур-лашаётган бари қушларнинг овози ўчди.
Кундалик вазифасини бажариб, даладан эртароқ қайтган болаларнинг бирла-ри ошпазларга, бирлари тарбиячи-мураббийларга кўмаклашиб, дастурхонни ту-заяптилар.
Қандай яхши – ана: ҳамма бирор бир юмуш билан машғул – бекор юргани ё ўйинқароқлик қилаётгани кўзга чалинмайди. Ҳовуз теварагини узун столлар эгаллаган. Кимдир дастурхонга нон, кимдир мева-чева, кимдир бир-бир қошиқ қўяяпти… Кичкинтойлар эса ёнма-ён ўтириб, овқат келтирилишини бетоқат кутаяптилар; ҳали-ҳозирча ҳеч ким дастурхонга қўл чўзганича йўқ, гарчи, бо-лалигим – пошшолигим, бўлса ҳам.
… тартиб шунақа. – Раҳимов шуни дилида қайд эти аётиб, бир-бир бола-чаларга ҳам меҳр, ҳам раҳм аралаш ўйчан кўз югуртираркан, енгилгина энтикиб қўйди. – Макаренко айтган: барча ютуқларнинг асоси тартиб ва тарбиядир. Авлоний айтганки, тарбия – ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокатдир.
Ҳамма жамул-жам бўлганидан сўнг, бир зумда навбатчи қизалоқлар, ўспирин йигитчалар овқат тарқатишади.
Раҳимов билади – дил-дилидан ҳис қилади: овқат келтирилишини тоқат би-лан кутаётган манави бир-биридан ширин болачалар ҳамма ота-онали тенгдош-лари каби, жорий тартибнинг жафокаш малайи бўлмай, кўнгиллари тусагандай эркалик қилгилари келади..
… албатта, озорсиз-малолсиз шўхлик-шаддотликларга ҳам ҳақлари бор, – деб ўйлади Раҳимов. – Бор-да, бор, лекин… Ҳар қанча шўхликка ҳақлари бор, шумликка – асло!
Гоҳо эрта тонг чоғлари, гоҳо уйқулари қочиб, тун алламаҳалда ўз-ўзлари би-лан ёлғиз қолганларида, ёхуд катта чошгоҳ маҳалидан кейин, салқин, зах эгатда кўкракларини ерга бериб, терган ярим этак, бир этак пахталарига маъюс, ғам-гин манглайларини босганча, аянчли қисматларини ўйлаб, она меҳрини, ота меҳрини қўмсаб, еру кўкка сиғмай, зор-зор йиғлайдилар.
… болағиналарнинг баъзан кўзлари қизариб, қовоқларининг шиши, мискин юришлари шундан. Лекин, на илож?
Ўзининг кенжасидан қиёс: ҳар қанча ўзини уллилардай тутишга уринмасин, барибир, вақти-вақти билан опасининг пинжига кирадию, қучоқлаб, исканади, эркаланади… Ҳатто, лабларини майин тук босаётган катталари ҳам!..
… э, бунингдийин бахту давлат ҳамма болагаям насиб этавермас экан-да!..
Раҳимов хомуш ортига қайтди. Ўрнига ўтирди.
Ана, овқат тарқатиб бўлинди.
Соатига қаради.
… вақт – ўн бешта кам саккиз – аввал оқшом. Ҳали кеч эмас. Ҳадемай, овқат еб бўлинади. Кейин…
Болаларнинг омонат дафтарчалари билан боғлиқ муаммони ўйлаб, Раҳимов:
– Қодир, – деди. – Қодирбой?!.
Олди брезент билан тўсилган ошхона айвони томондан Матқодирнинг овози эшитилди:
– Лаббай, ёшулли. – Ва, ҳаял ўтмай, чаққон яқинлашаётиб сўради. – Ай-тийми, дастурхон ёзаверсинларми?
Болалар овқатланиб, идиш-товоқлар йиғиштириб бўлингач, ошпазу тар-биячи-мураббийлар бирга давра қуриб овқатланишарди.
– Йўқ, – деди Раҳимов. – Ўтиринг. Омонат дафтарча масаласи мани ўйланти-раётир.
– Унинг навуси сизни ўйлантиради, ёшулли, – деди Матқодир, шартта Ра-ҳимовнинг рўпарасига ўтираётиб. – Қайтага бари хурсанд бўлади-ку!
Аслида, шундайку-я, лекин, болаларнинг орасида яширинча сигаретми, папи-росга кўнгил қўйганлари, бўйи чўзилиб қолаётган қизлардан баъзиларининг қошқаламу лаббўёққа ишқи тушаётганлари бўлиши мумкин.
… катта кетиб бўлмайди-ку, бола-да!..
Қачонлардир қўлларига тегадиган даста-даста сармоя эмас, айни кезда нақд оладиган беш-ўн сўмлари уларни кўпроқ қизиқтиришини айтиб:
– Биз болаларни ўзимиздан ранжитиб-бездириб қўймаслигимиз герак, – деди Раҳимов. – Ина, масала нерда, Қодирбой – иним!
– Ман буёғини ўйламаган эканман, ёшулли. Сиз – ҳақсиз.
– Ўйланг, иним, ўйланг!..
Иккинчи ўн кунлик йиғим-терим якуни бўйича, айрим чевар қизларга етмиш беш сўм, баъзи болаларга эллик-эллик беш сўмгача берилиши керак. Бош-ланғич синф ўқувчиларининг барига уч сўмдан беш сўмгача…
… эллик сўм шунчаки арзимас пул эмас-а!.. Бир камбағалнинг салкам бир ой-лик хизмат ҳақи, – деб ўйлади Раҳимов. – Аёлларнинг энг қимматбаҳо чехча фасон этикчаси ўттиз-ўттиз икки сўм, йигитларнинг мана ман деган финча кастюм-шими эса эллик сўмнинг нари-берисида.
– Агар улар бугун фалон сўмдан қўлларига пул олсалар, эрта кечқурун шум-такаларингизнинг бир-ярими гўзингизни шамғалат этиб, калхўз марказидаги дўкондан виноми ё бошқа бир балолар олиб келмасликларига ёки бир-бирининг пулларига кўз олайтирмасликларига сиз кафил бўлоласизми, Қодирбой – иним?
Қодирдан садо чиқмади, тирсагини столга тираб ўтирган эди, муштини оғзи-га босиб, қошларини бир керди-да, бошини сарак-сарак қилди.
– Болалара пуллари ўрнида омонат дафтарчаларини топширганимиздан ке-йин, бош тарбиячи билан иккингиз ўқувчиларимиздан кимда-ким уч-тўрт сўма муҳтож бўлиб қолса, албатта, ўша заҳоти бериб дуришларингизни айтасиз, – деди Раҳимов. – Болаларимиз биздан хафа бўлмасликлари герак. Яхшими?
– Яхши, – деди Матқодир, бошини ирғаб. – Душундим, ёшулли.
– Пул бераётганда журналга ёздириб, қўл қўйдирволишни ҳам унутмаслик гарак.
– Яхши-ажаб!..
– Шундий этсак, болалар ҳам жавобгарликни душунади. Дўғрима-а?
– Дўғри… Дўғри айтасиз, ёшулли.
– Энди иккинчи м а с а л а, – деди Раҳимов. – Лекин, бу – асосийси, Қодир-бой – иним!
Матқодир қулоқларини динг қилди.
– Кунлик нормани бажармаганларни “уялтириш”ни омонат дафтарчаларни тарқатишдан аввал ўтказамиз. Дафтарчаларни кейин… Тантана билан!.. Биз шундий этишимиз геракки, улар ҳам омонат дафтарчанинг нелигини душун-синлар!.. Аввал омонат дафтарчани топшириб, кунлик нормани топширолмаган дангасаларни ур калтак-суркалтак этиб уялтирадиган бўлсак, омонат дафтарча деганимиз гўзина бало-қазодай гўриниб гетади.
Топшириқни ошириб бажарган ўн, гоҳо ўн беш бола ҳар куни кечки овқатдан сўнг ҳаммага ибрат, намуна қилиб кўрсатилади; чевар ўқувчиларга барча, ҳатто, тарбиячи-мураббийлар ҳам бор овозда жўр бўлиб олқиш ёғдирадилар: раҳмат! Қойил!!. Ана кейин дангаса теримчилар – беш-олти қолоқ ўқувчи – саф олида қатор турғазиб қўйилиб, уларнинг аҳил-иноқ оилага иснод келти-раётганликлари; агар улар ҳам топшириқни ошириб бажарганларида, шаҳар мактаблариаро ташкил қилинган кўчма Қизил байроқни қўлга киритишлари; пировард-натижада Болалар уйи теримчилари катта мукофотга эга бўлажаги аччиқ-аччиқ дакки-дашномлар билан айтилгач, ҳамма баравар замбараклардан ўқ узааётгандай маломат ёғдиради: ялқовлар шаънига: уят! Уят!! Уят!!!
Ҳамма жўр овозда авж билан: уя-а-ат! Уя-а-ат!!. – деяётганда, дарахтларнинг тепа шохларида мудраётган қушлар жонҳоври потрлаб, зимистон қўйнига отиладилар ва шунинг баробарида, еру осмон гумбрлаётгандай туюлаверади.
Чиндан ҳам, ушбу манзара четдан кузатган бировга жуда аёвсиздай туюлиши мумкин: аммо, на чора?!.
Гулдурос маломат эшитаётганлардан баъзиларининг кўзлари дилўртар лаҳза-ларда ёвқур чақнайди; баъзи қизалоқларнинг эса кўзлари жиққа ёшга тўлади.
Аслида, бундай бўмағур усулни ўзи ўйлаб топган бўлса ҳам, Раҳимовга ёқмайди. Сираям!..
Бироқ, модомики пахта йиғим-терими – меҳнат фронти экан, жонини койит-маётган ландавурларга кўнгилчанлик…
… ҳайф! – деб ўйлайди, ҳар гал уятдан ер ёрилсаю ерга киргудай қизариб-бў-зараётган болажонларга дили ўртаниб. – Ўрни галганда бахтиқаттиларнинг ка-рахт ғурурини қўзғай билиш ҳам гарак.
Ҳали Матқодир иккаловининг маслаҳат-кенгаши тугаганича йўқ эди, шийпан олдига бир “Волга” аста яқинлашиб тўхтади.
– И-и, Расулов-ку! – деди Матқодир, кўзлари бежоланиб. – Тинчликмикан?
… ҳай, билмадимо-о-ов!
Ўша аснода Биринчи машинадан тушди. Ҳовуз томонга яқинлаша бошлади.
Ҳамма бола, биров ўргатиб қўйгандек, баравар ўрнидан туриб, ёппасига:
– Ассалому алайкум! – деди.
– Валайкум салом! – деди Биринчи, ўтиринглар, қўзғалманглар, дегандай қў-лини такрор-такрор тўлғаб. – Иштаҳаларийизни бузманг, болалар. Маладес… маладес, ўтиринглар.
Раҳимов илдам пешвоз чиқаётиб:
– Галинг, ёшулли! – деди. Қўш қўллашиб кўришди. – Ассалом алайкум!..
Биринчининг кайфияти яхши экан, одатдагидай ҳол-аҳвол сўрашилгач, юз-кўз-ларида майин бир кулимсиш жилоланиб:
– Жонлими, Раҳимов? – деди.
– Жонли, – деди Раҳимов ҳам жилмайиб. – Шукр этсак бўлади, ёшулли. Қаровулдан бошқа ҳаммачикимиз пахтадамиз.
– Яхши!.. – Сал чеккароқда Матқодир қўл қовуштириб турган эди, Расулов қўлини узатиб саломлашди. – Ничиксиз?..
– Раҳмат, ёшулли!..
Стол атрофида юзма-юз ўтирдилар.
Раҳимов, одатича, дилида шукронасини айтиб, гуё қошларини силаётгандек, икки қўллаб эмас, ўнг қўлининг кафти билан юзларини сийпалаб қўйди.
Расулов, – мусулмон-ку! – сезган бўлса-да, ўзини билмаганга солиб, қатор те-рилиб турган омонат дафтарчалардан бирини қўлига олди:
– Бу наву, Раҳимов? – деди.
Раҳимов омонат дафтарчалар билан боғлиқ ниятларини бир-бир айтгач:
– Болаларнинг келажаги учун буям бир пойдевор-да, ёшулли, – деди.
– Отангиза раҳмат! – деди Биринчи, қўлидаги омонат дафтарчани бир қур кўздан кечиргач, жойига қўяётиб. – Дим яхши ўйлабсизлар. Лекин, бизнинг ёшларимиз пулга – бойликка эмас, меҳнатга, биродарликка меҳрли бўлишлари гарак. Партиямиз, ҳукуматимиз ёшларимизнинг ғамини ейди. Сиз хавотирла-наётганингиздай, эрта бир кун уларни чорраҳада бош қашитиб қўймаймиз.
Раҳимов, гўё кечирилмас бир жиноят устида қўлга тушгандек, н а ҳ о т к и-а?!. – деган каби Биринчининг оғзига жим қараб қолди: етимакларнинг кела-жагини қайғириб амалга оширмоқчи бўлган хайрли ниятини оқлаш учун бирор бир гап айтолмай, аччиқ хўрсинди.
– Аммо сиз тўғри қилаётирсиз, Раҳимов! – деди Биринчи, қадим-қадимлардан синалган давлатдорлик усулини ёқлаб. – Бойваччадан кўра, тегишли ҳақина эга бўлолмаётган қарамни бошқариш осонроқ; шу йўл билан баъзи бир кўнгилсиз-ликларнинг ҳам олди олинади.
Ўша пайтда Матқодир бир чойнак чой ҳамда иккита пиёла келтирди. Ва, тик турган кўйи, чойни шопиргач, пиёлаларга чой қуйди-да, биринчисини Расу-ловга узатди.
Расулов чойдан ҳўплаб, Матқодирдан:
– Кечки овқатларингиз наву? – деб сўради.
– Шовла, – деди Қодир.
Расулов Раҳимовга хушҳол жилмайиб:
– Маниям шовла билан сийлайсизларми, Раҳимов? – деди. – Ёки бир пиёла чой бериб қутулмоқчимисизлар?
… демак, билса – ҳазил, билмаса – чин, деганларидек, буям бирўзича праверка экан-да!
– Йўғ-э, ёшулли!.. – деб, Раҳимов Матқодирга юзланди. – Қизлариза айтинг, дарров дастурхон ёзсинлар!.. Ёшуллининг шафёрини ҳам овқатлантиринглар.
Дарҳол оқ халат кийган бир ҳамшира қиз ҳамда тарбиячи жувон бир-биридан чаққонроқ зипиллаб, бирпасда тўкин дастурхон тузади: аччиқ-чучук, қавун-тар-вуз, олма-анор…
Кейин, ҳамшира қиз ҳар икковларининг олдига бир тавоқдан шовла қўйгач, аста:
– Ош бўлсин, – деб, Раҳимовга қаради: дағи бирор хизмат борми?
– Раҳмат. Кўп раҳмат! – деди Раҳимов, боравер, қизим, дегандай бошини ирғаб.
Расулов шовладан ярим қошиқдан мўлроқ олиб оғзига солди, тамшанди, сўнг Афандининг шовла еяётган чоғида кўзларидан ёш чиқиб кетгани ҳақидаги латифани сўйлаётиб, янаям хушҳол жилмайди:
– Мезбон сўрабди: Афандим, начун кўзларийиздан ёш чиқиб гетди? Афанди шовланинг ширинлигини, тил куйдирар даражада иссиқлигини айтмай, айтса – ўзига кам қоладигандек, бош чайқаб: э, сўраманг, ажойиб қайнонам бор эди, раҳматли ёдима душиб, хаёлим алғов-далғов бўпгетди, дея шовланинг ёғини қориштириб, кўпроғини ўзи томонга тортган экан, – деб, баралла кулди. Сўнг: –Сизларнинг шовлаларингиз оғизни куйдирар даражада бўлмасаям, лекин, Афандининг гўзлариннан ёш чиқарворган шовладан кўра мазалироқ экан, – деди. – Яхши… яхши!
– Ошпазимиз мактаб кўрган йигитлардан, – деди Раҳимов. – Матжон ошпаз-нинг шогирди. Қўли дим ширин.
– Аввалгисини нишаттингизлар?
– Искандар сосойнинг ихтиёрина ўтказвордик.
Биринчи маъқул маъносида бошини ирғаб:
– Ҳм-м, – деди. – Сиз ҳам эшитгансиз, Раҳимов: “Галинбийимнинг паловини ширин қилган оғамнинг бозорлиғи”, деган экан биров,. Гап – масаллиқнинг хомталош этилмаслигида!.. – деб, Биринчи жиддият билан сўради: – Кўчма бай-роқни ала киритиш ниятларингиз борми, Раҳимов?.. Начун тўртинчи ўриндан ҳеч кўтарилолмаётирсизлар?
Ҳар беш кунлик натижаларига кўра, ҳашарчи-теримчиларга ҳақ тўланиб, Байроқ топширишда ҳам шунга амал қилинса, албатта биринчи беш кунликдаёқ байроқдор бўлишларига Биринчини ишонтириб, Раҳимов:
– Шуни йўла қўйиб берсангиз, дим яхши бўлар эди, ёшулли, – деди.
– Начун беш кунлик?
– Ҳар беш кунда ҳақ тўланса, болаларнинг қизиқиши кучаяди-да, айниқса бизникиларнинг!.. – деди Раҳимов. – Биласиз, етимакларнинг меҳр-мурувватга қарашлари бошқача. Нима, биз улардан каммизми, деб байроқдорликка интила-верадилар-да!… Кейин, ҳар килосина ҳеч бўлмаса, йина беш тийин қўшилса?.. Ёғин-сочинли кунлар яқинлашаётир.
– Ҳозир қанчадан олаётирсизлар?
– Ўн тийин, – деди Раҳимов. – Ҳадемай, иккинчи терима тушамиз.
Гўё Раҳимов ўн тийинни менсимаётгандай туюлдими, Биринчи:
– Ўн тийин деганимиз – битта яхши кулча-ноннинг баҳоси, Раҳимов, – деди. – Учинчи… тўртинчи теримдан кейин яна ўн тийин қўшса бўлар. Ҳозирча беш тийин?.. Да-а-а!.. – деб, Биринчи ўйчан бош ирғади. – Яхши, эртадан ҳар кило-сина беш капак қўшилади… Демак, биринчи беш кунликда байроқдор бўласиз-лар?
Кичкинтойларининг ёрдамига ишондими, Раҳимов:
– Бўламиз, ёшулли! – деди. – Фақат, илтимос, мукофотга кийим-кечак эмас, бизга сигир бўладиган ғунажин ёки сигир берсалар? Сизнинг ёрдамингиз билан мавсум охиригача бир-иккита сигирли бўлвосак… Буям бир умид-да, ёшулли.
– Яхши, – деди Биринчи, Раҳимовнинг талабини маъқуллаб. – Сиз аввал Бай-роқни ала киритинг. Сигир масаласини ҳам, сигирларингиза ем-хашак масала-сини ҳам биз ўзимиз сизга ҳал этиб берамиз.
Охирги марта жигар қонидай қип-қизил гилам тўшалган кенг-мўл, узундан узоқ хонадан дилтанг, карахт алфоз чиқаётиб, ёноқларидаги қорамтир доғла-рини, ҳатто, мойупоям бекитолмас Зийнатнинг гўрига йўлакай дилида ғишт қалаган кунидан бери Раҳимов Биринчи билан кўришмаган – бинобарин, бун-дай ҳамсуҳбат бўлиш насиб этмаган; шу тобда эса, янгиработликларга ҳайрон қолмоқда эди.
… ажаб, шунингдийин раҳбарни-я?!. Ҳай, ношукрлар-а!.. Ўзи, аслида, иш бую-рувчи, буюрган ишининг натижасини ижикилаб сўраб-суриштиргувчи раҳбар қачон, кима ёқибди – ёқмайди-да!..
Бироқ, бир пиёла чой баҳонасида қисқа муддат давом этган ишчан, дилкаш, унутилмас суҳбатдан сўнг, янгиработликларнинг куни Раҳимовнинг ўз бошига тушиб, анг-танг қотди-қолди: йўлга шай турган “Волга”га яқинлашаётган эди-лар, Расулов аста Раҳимовнинг билагидан тутиб:
– Бугун пешинда Бекназар Сардорнинг бргадасида ҳашарчиларни йиғиб, мажлис ўтказибмисиз? – деди.
– А-а, уми?.. – деди Раҳимов, лекин Биринчининг аллатовур синчков назари дилини оғритди. – Мажлисбоз дедиларми?
– Қизишманг, Раҳимов.
– Ахир, биласиз – ман маҳалла қўмитасининг раисиман, ёшулли, – деди Раҳи-мов. – Маҳалламиздан келган даъвойиқоқ ҳашарчиларимиздан биттаси Бек-назар Сардор билан урушиб қолган экан. Шундий йиғим-терим маҳали ота гў-ри, қозихона этиб юришмасин деб… Дарров сизга чақибдилар-да?
– Парво қилманг. Дим дўғри этгансиз, отангиза раҳмат! – деди Расулов. – Ўзи, аслида, ман сиза бошқа бир янгиликни айтиш учун келган эдим: Олимова бизнинг дамимиза дош беролмаётир… Аёл-да, йиғлаб-сиқтаб кеча аризасини топширди.
Аллазамонлар рўй бериши зарур-у, лекин, ниҳоят, энди содир бўлган янги-ликни эшитганидан кейин, нимадир дейиши кераклигини ўйлаб, Раҳимов, ҳеч бир шавқсиз, надоматсиз оҳангда, ҳали гап нимадалигини англамай, йўлига:
– Э, шундийми? – деди. – Қаранга-а!..
– Ўрнингиза яхши бир шогирд таёрланг…
Бирдан бир пақр муздай сув бошидан қуйиб юборилгандай сесканиб, Раҳи-мов Биринчининг қўлидан билагини бўшатдию, беихтиёр бир қадам ортига тисарилди.
– … Пахтадан кейин…
Биринчининг гапини охиригача эшитмай, Раҳимов:
– Йўқ-йўқ! – деб, ҳар иккала қўлини баравар кўксига босди, паришон бо-шини чайқади. – Уддалаёлмайман. Илтимос?..